1-савол: Шартномалар ҳар доимги фойдаланиладиган дастурдан жўнатиладими? Жавоб
Download 0.55 Mb.
|
UzASBO ДМда шартномаларни электрон
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 2017 йил 29 декабрда киритилган ўзгартиришларга асосан “UzASBO” ДМга уланган буюртмачилар шартнома маълумотларини “UzASBO” ДМга киритиши ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юбориши белгиланган. 2018 йил 25 январдан мазкур функция ишга туширилди. Ушбу ҳолатни “UzASBO” ДМда қай тартибда амалга оширилишини савол-жавоб тарзидаги тушунтириш маълумотида кўрсатиб берамиз. 1-савол: Шартномалар ҳар доимги фойдаланиладиган дастурдан жўнатиладими? Жавоб: Шартномаларни жўнатиш учун new.mdm.uz/uzasbo манзилига кириш керак бўлади. Бу ерга Mozilla Firefox, Google Chromium браузерлари орқали кириш керак. 2-савол: new.mdm.uz/uzasbo манзилига киргандан сўнг қандай ишлар қилинади? Жавоб: Бу ерга кирилгандан сўнг тегишли логин ва паролни киритиш ойналари чиқади. Имя пользователя қисмига ҳар доимги uzasbo.mdm.uz адресига киришда ишлатиладиган логин, Пароль қисмига ҳам тегишли пароль териб, Войти тугмаси босилади. 3-савол: Логин ва пароль терилгандан кейин мана шунақа ойна чиқиб қолди. Буни қандай тўғрилаш керак? Жавоб: Браузернинг адрес қаторида new.mdm.uz/uzasbo/signin-oidc ёзуви турибди, шу ердаги uzasbo ёзувидан кейинги signin-oidc қисмини ўчириб ташлаб, Enter тугмаси босилса, дастурга киради. 4-савол: Дастурга кирилгандан сўнг шартнома маълумотлари қаерга киритилади? Жавоб: Шартнома маълумотларини киритиш учун меню қатордаги Маълумотлар ва сўнгра Шартномалар банди танлаб кирилади. 5-савол: Меню қаторлар русча чиқяпти, ўзбекча чиқиши учун нима қилиш керак? Жавоб: Бунинг учун браузернинг пастки ўнг бурчагидаги тилни ўзгартирадиган жойга ўтиш ва ўзбек тилини танлаш керак. 6-савол: Шартномалар банди танлаб кирилди, бу ерда ўнг томонда бир нечта тугмалар мавжуд экан, улар нима вазифаларни бажаради? Жавоб: Ўнг томонда шартномалар устида амаллар бажариш учун Қидирув, Яратиш, Ўзгартириш, Тасдиқлаш, Бекор қилиш, Юбориш, Протокол, Танлаш тугмалари бор. Бу тугмаларнинг номи автомат кўринмай, устига сичқончанинг курсори олиб борилсагина унинг номи кўринади. Улар қуйидаги вазифаларни бажаради: Қидирув – тугмаси ёрдамида белгиланган оралиқ ва параметрлар (СТИР, шартнома номи ва шартнома тузилган ташкилот ҳисобрақами) асосида шартномаларни излаб топиш учун хизмат қилади Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling