1-савол: Шартномалар ҳар доимги фойдаланиладиган дастурдан жўнатиладими? Жавоб


-савол: Ҳужжат турида Договор ёки Юридическое обязательстводан қайси бирини танлашда нимага таянилади? Жавоб


Download 0.55 Mb.
bet3/6
Sana08.03.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1252735
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
UzASBO ДМда шартномаларни электрон

8-савол: Ҳужжат турида Договор ёки Юридическое обязательстводан қайси бирини танлашда нимага таянилади?
Жавоб: Шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 9-илова юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма тузиладиган ҳолатлар учун юридик мажбурият (юридическое обязательство) танланади. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг 85-бандида юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар тузиладиган ҳолатлар келтирилган бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
а) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;
б) иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига) ўтказиш;
в) тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағларни Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш;
г) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тўловларни тўлаш.
9-савол: Агар шартнома бюджет ташкилоти билан тузилган бўлса ва шартномада бюджет ташкилотига тегишли 27 талик шахсий ғазна ҳисобварағи кўрсатилган бўлса, олувчида ҳам бюджет ташкилотини танлашимиз керак бўладими? Солиқ ва мажбурий тўловларни ўтказишдачи?
Жавоб: Агар шартнома бюджет ташкилоти билан тузилаётган бўлса (сумма бюджет ташкилотининг 27 та рақамдан иборат шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилиши керак бўлса) ёки солиқ, мажбурий тўловларни ўтказилиши учун шартнома, юридик мажбуриятлар қилинаётган бўлса (сумма 25 та рақамдан иборат даромад шахсий ғазна ҳисобвараққа ўтказилиши керак бўлса) шартномадаги олувчида қуйидаги маълумотлар танланиши керак бўлади:
Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги
Олувчи СТИРи: 201122919
Олувчининг ҳисобрақами: 23402000300100001010
Олувчи банкининг МФОси: 00014
10-савол: Шартнома ойнасидаги изоҳ қисмига қандай маълумот киритилади?
Жавоб: Бу ерга одатда шартнома бўйича олинаётган товар (хизмат)нинг умумий номи киритилади, мисол учун канцтовар моллари сотиб олиш, бинони жорий таъмирлаш, компьютер техникаси сотиб олиш, регистрация китоблари тахлатиш каби.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling