1-савол: Шартномалар ҳар доимги фойдаланиладиган дастурдан жўнатиладими? Жавоб


Яратиш – тугмаси ёрдамида дастурга янги шартнома бўйича маъумотлар киритилади; Ўзгартириш –


Download 0.55 Mb.
bet2/6
Sana08.03.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1252735
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
UzASBO ДМда шартномаларни электрон

Яратиш тугмаси ёрдамида дастурга янги шартнома бўйича маъумотлар киритилади;
Ўзгартириш – тугмасидан дастурга маълумотлари киритилган шартноманинг маълум бир қисмларини ўзгартириш керак бўлганда фойдаланилади;
Тасдиқлаш – тугмаси барча маълумотлари тўлиқ киритилган шартномани тасдиқлаш учун ишлатилади ва бу тугма босилгандан сўнг шартнома Проведено ҳолатга ўтади;
Бекор қилиш – тугмаси орқали Проведено турган шартномани тасдиқдан ўчирилади, яъни Проведено турган шартнома устида таҳрирлаш ишларини амалга ошириб бўлмайди, шу сабабли дастлаб уни Проведено ҳолатдан ечиш керак бўлади;
Юбориш – тугмаси эса Проведено ҳолатда турган шартномани ғазначилик бўлинмаларига электрон юбориш учун хизмат қилади;
Протокол – тугмаси эса электрон юборилган шартнома устида қачон қандай амал бажарилганлигини, агар у қабул қилинмасдан қайтарилган бўлса, шунинг сабабини кўриш учун керак бўлади;
Танлаш – тугмаси айни пайтда ҳеч қаерда фойдаланилмайди.
7-савол: Аввал ҳам uzasbo.mdm.uz адресида Добавить тугмаси ёрдасида шартномалар киритиларди, бу ердаги Яратиш тугма ёрдамида шартномани киритиш нимаси билан фарқланади?

Жавоб: uzasbo.mdm.uz даги каби бу ерда Импорт тугма йўқ, чунки энди шартномалар электрон юборилади. Қўшимчалар эса қуйидагилардан иборат:

  • шартнома суммаси қўлда киритилмайди, у тўлов жадвалидаги суммадан келиб чиқиб автомат шаклланади;

  • Бошланиш санаси қўшилди, яъни аввал фақат шартнома санаси бор эди, энди шартноманинг бошланиш санаси ҳам кўрсатилади. Бу ерда янги шартнома киритишда автомат жорий сана чиқади;

  • ҚҚС суммасини киритиш қисми қўшилди, агар шартнома бўйича олинаётган товар ёки кўрсатилаётган хизматнинг нархида қўшилган қиймат солиғи ҳам бўлса, шунинг жами суммаси шу ерга киритилади;

  • Ҳужжат турини кўрсатиш киритилди, яъни бу ерда шартнома (Договор) ёки юридик мажбурият (Юридическое обязательство)дан бири танланади;



  • Мажбурият тури танланадиган бўлди, бу ерда қуйидагилардан биттаси танланади:

  1. Олинадиган товарлар учун тўлов (Оплата за приобретаемых товаров);

  2. Олинадиган ишлар учун тўлов (Оплата за приобретаемых работ);

  3. Олинадиган хизматлар учун тўлов (Оплата за приобретаемых услуг);

  4. Коммунал хизматлар учун тўлов (Оплата коммунальных услуг);

  5. Тўловларни қайтариш (Мисол учун, ортиқча тўланган солиқ суммалари) Возврат платежей (Например, переплаченных сумм налога);



  • Мажбуриятга асос кўрсатиладиган қисм қўшилди, бу ерда қуйидагилардан биттаси танланади:

  1. Шартнома тендер (танлов) ўтказилмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2000 й. 456-сон Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида низом”нинг 5-1 бандида кўрсатилган ҳоллар бўйича тузилган бўлса (Прямые договора (сог. ПКМ 456 П5.1));

  2. Ҳукумат қарорлари асосида тўғридан-тўғри тузилаётган шартномалар (Прямые договора (Правитель. пост-я);

  3. Кооперация биржалари орқали тузилган шартномалар (Кооперационная биржа);

  4. Танлов савдолари орқали тузилган шартномалар (Конкурсные торги);

  5. Тендер савдолари орқали тузилган шартномалар (Тендерные6 торги);

  6. 1000 АҚШ долларигача бўлган тўғридан-тўғри тузилган шартномалар (Прямые договора (до 1000$));



  • Ҳисоб-фактурани текшириш тугмаси қўшилди, бу тугма қўйилган шартнома ғазначилик бўлинмаларига жўнатилганда уни танлаб киритиладиган ҳисобварақ-фактуралардаги маълумотларнинг шартнома билан тўлиқ мослиги текширилади;

  • Тўлов жадвали аввал шартномани киритиш ойнаси билан битта жойда эди, шу алоҳида ойнага олиб ўтилди;

  • Шартнома спецификацияси ойнаси қўшилди, бу ерда шартнома бўйича олинаётган товар (хизмат)лар ҳақида маълумотлар киритилади.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling