11-савол: Шартнома ойнаси тўлдирилди, тўлов жадвали ойнаси қандай тўлдирилади?
Жавоб: Дастлаб ўнг бурчакдаги “+“ тугмаси орқали янги қатор қўшиб олинади ва Харажат моддаси номли устунда тегишли иқтисодий тасниф коди қидирув бериш орқали ёки рўйхатдан излаб топиб олинади ва танланади. Харажатлар сметасидан келиб чиқиб суммалар ойлар бўйича тақсимлаб чиқилади. Йиллик устунида жами суммани дастур автомат ҳисоблаб намоён қилиб туради. Нотўғри тўлдирилган қаторларни ўчириш, сумма ёки иқтисодий тасниф кодларига ўзгартириш киритиш бўйича тугмалардан ҳам эҳтиёж туғилганда фойдаланиш мумкин.
12-савол: Шартнома спецификацияси ойнасида маълумотлар қандай киритилади?
Жавоб: Аввало қуйидаги бешта маълумот танланади ва сўнгра “+” тугмаси босилади:
1.Т/Р, бу ерда маълумотлар кетма-кетликда киритиб борилади, яъни дастлаб 1 рақами, кейин 2 ва ҳ.
2. Номи устунида эса олинаётган товар (хизмат)нинг номи киритилади
3. Ўлч. бир. да олинаётган товар (хизмат)нинг ўлчов бирлиги кўрсатилади
4. Харажатлар моддасида олинаётган товар (хизмат)га тегишли иқтисодий тасниф коди кўрсатилади
5. Спецификация турида эса товар (хизмат)нинг номига мос келувчи банд танланади.
Тегишли тугма ёрдамида маълумотлар пастга туширилгандан сўнг товар (хизмат)нинг шартномада кўрсатилган миқдори ва бир бирлигининг нархи тегишли устунларда кўрсатилади. Сумма устунида эса автомат миқдори ва нархнинг кўпайтмасидан келиб чиқиб суммалар шаклланади.
Тўлов жадвали ва шартнома спецификациядаги суммалар ўзаро мос келиши ва бунда бир нечта иқтисодий тасниф коди танланган бўлса, уларнинг ойлар ва товар (хизмат)лар бўйича жами суммаси ҳам иккала томонда тўлиқ мос келиши керак. Бўлмаса шартномани сақлаш жараёнида тегишли огоҳлантириш чиқади.
13-савол: Спецификация туридаги ва Номи устунидаги маълумотлар ўзаро мос келиши шартми? Ёки спецификация тури русча бўлиб, Номи устунида товар (хизмат)нинг номи ўзбекча қўйилса ҳам бўладими?
Жавоб: Товар (хизмат)нинг номи Спецификация туридаги билан тўлиқ бир хил бўлиши талаб этилади, акс ҳолда ғазначилик бўлинмасида уни электрон қабул қилиш жараёнида хатолик юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |