1 savol Замонавий маълумот узатиш тизимларининг роли ва аҳамияти


APON, EPON, GPON технологияларнинг қиёсий тахлили


Download 1.98 Mb.
bet10/25
Sana03.02.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1153847
TuriПротокол
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
mua

33. APON, EPON, GPON технологияларнинг қиёсий тахлили.

34. Абонент кириш тармоқларида Wi-Fi симсиз технологияси. (7-ma’ruza)
Симсиз бўлган Wi-Fi тармоғи 54 Мбит/с гача, 50-100 метр масофада симсиз уланишни таъминлайди. Аввал Wi-Fi тармоғи қурилмалари қимматлиги сабабли фақат катта-катта бой ташкилотларда қўлланган. Хозирга келиб Wi-Fi тармоғига уланиш нуқталари шахар марказларида, аэропортларда, вокзалларда, мехмонхоналарда ва бошқа ахоли гавжум жойларда ўрнатилганлиги сабабли ундан фойдаланиш кенгайган.Wi-Fi тармоғи IEEE 802.11 (Radio-Ethernet) стандартига асослангандир. Бу стандартга асосан хар бир уланиш нуқтаси ўзаро бир-бири билан тақсимловчи тизим DS (Distribution System) кабелли тармоқ орқали уланади. Фойдаланувчи терминали инфрақизил нурлари ёрдамида уланиш нуқтаси билан боғланади. Интернетга симсиз уланишнинг энг оммабоп усули Wi Fi ёки 802.11 деб аталадиган технологиялардан биридан фойдаланишдир. Бу технологияларнинг бир нечта стандартлари мавжуд ва бу стандартлар турли тезликларни таклиф этади. 802.11b стандарти 11 Мб/с гача тезликда маълумот узата олади. 802.11a стандартида эса тезлик 5,4 Мб/сга ета олади. 802.11g стандартида тезлик 54 Мб/с бўлиши мумкин. Янги 802.11n стандарти маълумотларни 500 Мб/с тезликда узата олади.Wi Fi усулида интернетга уланиш учун ҳар бир компьютер 802.11 стандартининг картасига эга бўлиши керак. Ҳозирги кунда барча ноутбук ва чўнтак компьютерлари бундай карталарга эга. Wi - Fi усулининг камчилиги бу технология асосида қурилган тармоқдан маълумотларни ўғирлаш ва хакерларнинг бу тармоқларга осон ҳужум қила олиши. амал қилиш радиусининг кичкиналиги, энергияни кўп истемол қилиши ва бошқалардир. Бу технология ишлаш жараёнига атроф-мухит ва об-хавонинг таъсири мавжуддир, шунинг учун бу технология асосан катта ўлчамга эга бўлган бино-иншоотларда қўлланилади.


WiMAX'>35. Абонент кириш тармоқларида Wi-MAX симсиз технологияси (7-ma’ruza)
WiMAX - қисқартирилган тижорат ном хисобланиб, таржима қилинганда «бутунжахон тармоққа тўлқинли (симсиз) уланиш» деган маъно келиб чиқади.
WiMAX бу - фойдаланувчилар, офислар, кичик ва ўрта корхоналар ва мобил тармоқ учун юқори тезликли кенг полосали симсиз уланишни таъминловчи стандартлашган технологиядир.
WiMAX IEEE 802.16-2004 стандартига асосланган бўлиб, WiMAX Form томонидан ишлаб чиқилган.
Хозирги вақтда кабел ва оптик-толали тармоқларни қўллаш қиммат ёки қийин бўлган қишлоқ ва узоқ жойлар мавжуд бўлиб, бу жойларда операторлар томонидан телефон ва мобил тармоқ орқали фойдаланувчиларга DSL хизматини кўрсатишда WiMAX технологияси қўлланилмоқда.
WiMAX технологияси анъанавий мобиль алоқаси каби хизмат доираси бир неча километр масофагача амал қиладиган таянч станцияларга асосланади. 802.16 стандартидаги таянч станцияси 1000 та фойдаланувчига хизмат қилиши ва уларга турли хилдаги хизматларни тақдим этиши мумкин. Битта таянч станция 70 Мбит/с канал кенглигида симсиз уланишни амалга оширади ва баъзан тўғридан-тўғри кўринишга эга бўлмаган худудларда хам маълумот узатилишини таъминлайди.
WiMAX технологияси фойдаланувчига уни қаерда бўлиши: уйдами, иш жойидами, ресторандами ёки мехмондами қатъий назар локал тармоққа, интернетга симсиз уланиш имконини беради. Шунингдек WiMAX IEEE 802.16 протоколи асосида овоз, видео ва бошқа турдаги маълумотларни узатади, хамда юқори сифатга эга бўлган овозли, видео алоқани ташкил этади.
WiMAX технологиясининг эътиборли жихати шундаки, унинг алоқа масофаси 50 км гача етади ва тўғридан-тўғри бўлмаган жойларда ишлаш мумкинлигидир. Бу дегани хеч қандай бино, дарахт, об-хаво ўзгарувчанлиги маълумотларни узатиш ва қабул қилишга халақит бера олмаслигидир
Wi Max технологияси жуда катта имкониятларга эга бўлиб, унинг ёрдамида катта-катта шаҳарларни бутунлай қамраб олиш мумкин.
Сунъий йўлдош орқали Интернетга чиқиш.

  • Интернетга сунъий йўлдош орқали чиқиш бошқа усуллардан кўра каттароқ, камида 400 кб/с тезликда боғланиш имкониятини беради. Бундай боғланиш учун йўлдош ликопчаси керак бўлади. Бу ликопча сунъий йўлдош телевидениясининг ликопчаси каби уланади.

  • Сунъий йўлдош орқали интернетга уланганда бирон веб сайтга кириш учун талабномани одатдаги усуллар биридан фойдаланиб узатилади. Чунки кўпчилик провайдерлар йўлдошдан фақат маълумотларни қабул қилиб олишнигина таклиф қиладилар. Бунда интернетга маълумотни узатиш бошқа усулда амалга оширилади. Баъзи провайдерлар сунъий йўлдош орқали интернетдан маълумот олишнигина эмас, балки унга маълумот узатишни ҳам таклиф қиладилар. Бунинг учун сизнинг

ўзингизда ликопчали узаткич (передатчик) ҳам ўрнатилиши керак.

  • Сизнинг йўлдош модемингиз йўлдошга маълумот узата олмаса, сизнинг талабномангиз телефон тармоғи орқали провайдерга, ундан веб серверга жўнатилади.

  • Сизга керакли маълумотларни эса, веб сервер телефон тармоғи орқали эмас, балки йўлдошнинг ердаги станциясига узатади. Бу станция яна NOC (Network Operation Center – тармоқ амаллари маркази) деб аталади.


Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling