1 savol Замонавий маълумот узатиш тизимларининг роли ва аҳамияти


APON, EPON, GPON технологияларнинг қиёсий тахлили


Download 2 Mb.
bet10/23
Sana22.01.2023
Hajmi2 Mb.
#1109723
TuriПротокол
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
Mua yakuniy Nazariy

33. APON, EPON, GPON технологияларнинг қиёсий тахлили.


34. Абонент кириш тармоқларида Wi-Fi симсиз технологияси. (7-ma’ruza)
Симсиз бўлган Wi-Fi тармоғи 54 Мбит/с гача, 50-100 метр масофада симсиз уланишни таъминлайди. Аввал Wi-Fi тармоғи қурилмалари қимматлиги сабабли фақат катта-катта бой ташкилотларда қўлланган. Хозирга келиб Wi-Fi тармоғига уланиш нуқталари шахар марказларида, аэропортларда, вокзалларда, мехмонхоналарда ва бошқа ахоли гавжум жойларда ўрнатилганлиги сабабли ундан фойдаланиш кенгайган.Wi-Fi тармоғи IEEE 802.11 (Radio-Ethernet) стандартига асослангандир. Бу стандартга асосан хар бир уланиш нуқтаси ўзаро бир-бири билан тақсимловчи тизим DS (Distribution System) кабелли тармоқ орқали уланади. Фойдаланувчи терминали инфрақизил нурлари ёрдамида уланиш нуқтаси билан боғланади. Интернетга симсиз уланишнинг энг оммабоп усули Wi Fi ёки 802.11 деб аталадиган технологиялардан биридан фойдаланишдир. Бу технологияларнинг бир нечта стандартлари мавжуд ва бу стандартлар турли тезликларни таклиф этади. 802.11b стандарти 11 Мб/с гача. 802.11a стандартида эса тезлик 5,4 Мб/сга ета олади. 802.11g стандартида тезлик 54 Мб/с бўлиши мумкин. Янги 802.11n стандарти маълумотларни 500 Мб/с тезликда узата олади.
WiMAX'>35. Абонент кириш тармоқларида Wi-MAX симсиз технологияси (7-ma’ruza)
WiMAX - қисқартирилган тижорат ном хисобланиб, таржима қилинганда «бутунжахон тармоққа тўлқинли (симсиз) уланиш» деган маъно келиб чиқади.WiMAX бу - фойдаланувчилар, офислар, кичик ва ўрта корхоналар ва мобил тармоқ учун юқори тезликли кенг полосали симсиз уланишни таъминловчи стандартлашган технологиядир. WiMAX IEEE 802.16-2004 стандартига асосланган бўлиб, WiMAX Form томонидан ишлаб чиқилган.
Хозирги вақтда кабел ва оптик-толали тармоқларни қўллаш қиммат ёки қийин бўлган қишлоқ ва узоқ жойлар мавжуд бўлиб, бу жойларда операторлар томонидан телефон ва мобил тармоқ орқали фойдаланувчиларга DSL хизматини кўрсатишда WiMAX технологияси қўлланилмоқда.
WiMAX технологияси анъанавий мобиль алоқаси каби хизмат доираси бир неча километр масофагача амал қиладиган таянч станцияларга асосланади. 802.16 стандартидаги таянч станцияси 1000 та фойдаланувчига хизмат қилиши ва уларга турли хилдаги хизматларни тақдим этиши мумкин.



Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling