1. «Сиёсий тизим» тушунчаси ва унинг талқинлари


Download 66.92 Kb.
bet3/9
Sana02.11.2023
Hajmi66.92 Kb.
#1741104
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
мавзу. Сиёсий тизим

Тузилмавий-мақсадли усулнинг хусусиятлари. Сиёсий тизим назариясининг ривожланиши тизимли таҳлилни кўп жиҳатлардан бойитган тузилмавий-мақсадли усулнинг шаклланишига олиб келди. Бу усул замонавий шаклда антропологик мактаб вакиллари (Малиновский, Браун) ва социологик мактаб вакиллари (Парсонс, Мертон ва бошқалар) томонидан сиёсий фанларга олиб кирилди. Социологик мактаб вакиллари ижтимоий тузилмалар ва институтларни тизимда функциялар бажараётган омиллар сифатида ижтимоий фанларни ўрганиш объекти қилиб олганимиздагина, уни тўғри таҳлил қилиб, улар истиқболини башорат қилиш мумкин, деган фикрни илгари сурди. Ёндашувнинг “тузилмавий” усули инсоний бирликнинг ҳар қандай ташкилоти учун ҳам тааллуқлидир: оила, жамоат бирлашмалари, суд, қонун чиқарувчи органлар, турли комиссиялар ва ҳоказо. “Функ­ционал” унсур эса ташкилотлар фаолияти ва улар таъсирининг ташқи самараси унуми нисбатини ўрганишда муҳим аҳмият касб этади97 .
Алмонд сиёсий тизим модели. Сиёсий фанлар соҳасида тузилмавий-мақсадли ёндашув усулининг шаклланишига АҚШ олими Г.Алмонд катта ҳисса қўшди. У сиёсий тизимни у ёки бу даражада легитим жисмоний итоат эттиришни қўллаш ёки қўллаш хавфи воситасида интеграция ва адаптация функцияларини (жамият ичида, ундан ташқарида, жамиятлараро) бажараётган барча мустақил жамиятларда рўй берадиган ўзаро хатти-ҳаракатлар тизими, деб талқин этди.
Алмонднинг фикрича, сиёсий тизим жамиятдаги легитимлашган тузумни қўллаб-қувватлаб ва қайта ўзгартириб турувчи тизимдир. У жамиятнинг “кирувчи” ва “чиқувчи” омилларига сингиб кетган ва унга алоҳида хусусиятлар ва мазмунлар бахш этиб турувчи, шунингдек, уни тизим сифатидаги мустаҳкам бирлигини таъминлаб турувчи қонунийлашган кучдир.
Алмонд Истондан фарқ қилиб, фақат юз бераётган жараёнларни таҳлил қилиш билан чекланмайди, балки кўпроқ сиёсий тизимнинг барқарор тузилмалари аҳамиятини аниқлашга қизиқади. Алмонд таҳлилларида “тузилма” (структура) тушунчаси “маданият” тушунчаси билан бир қаторда муҳим ўрин эгаллайди. У “тузилма” деганда, сиёсий тизимни шакллантириш фаолиятини имконият доирасидаги назоратини тушунади. У кишиларнинг сиёсий жараёнларда иштирок этаётган фаолиятига доир муайян қисмини рол деб атайди. Роллар – ижтимоий, жумладан сиёсий тизимларни ва барча омилларни тўплаб бир бутунлик сифатида йиғадиган бирликлардир. Шунинг учун ҳам роллар сиёсий тизимнинг асосий компонентларидан бири саналади. Ўзаро боғланган ролларнинг муайян йиғиндиси тузилмани (структурани) ташкил этади. Масалан, ҳакам (судья) – бу рол, суд (ҳакамлик) эса роллар тузилмасидир.
Тизимга нисбатан функционал талабларни ҳеч бир исботсиз қоидалар сифатида қабул қилиш барча ёндашувларнинг асоси бўлиб хизмат қила бошлади. Жамият ҳаёти учун зарур бўлган ва чекланган муқобиллари ичидан танлаб олинадиган қандайдир мақсадлар миқдори мавжудлиги ва бу мақсадларнинг муайян хатти-ҳаракатларга айланиши учун тизим маълум бир функцияларни бажариши лозим бўлади. Ижтимоий фанлар нуқтаи назарига биноан функция – мақсадга мувофиқ фаолиятдир. Мақсадга мувофиқлик тизим доираси билан аниқланади. Йўналтирилган ёки мақсадли функциялар “очиқ”лик характерига эгадир. Бу каби характер касб этмаган функциялар эса “яширин” дейилади. Бу ҳолатда барча амалга ошган хатти-ҳаракатлар ва тузилмаларни чуқур англашни ҳисобга олиш талаб этилади. Тузилмавий-мақсадли усулнинг устунлиги шундаки, у сиёсий акторлар ва гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган функцияларнинг (айниқса, уларнинг яширин шаклларини) муҳимлигини англашга имкониятлар яратади.
Алмонднинг фикрича, сиёсий тизимнинг кириш ва чиқиш омилларини тизимларнинг ичкарисидан келиб чиқадиган функциялар нуқтаи назаридан таҳлил этиш зарур. У шундай саволлар қўяди: ким (яъни, қандай тузилмалар), қандай функцияларни бажармоқда ва қандай йўсинда?
Д.Истон ва Г.Алмонд ҳозирги даврда ҳам ўз ривожланиш жараёнларини давом эттираётган сиёсий тизим назариясини яратишга улкан ҳисса қўшдилар. Истон ва Алмонд моделларининг илмий аҳамияти шундаки, улардан ўз олдига эмпирик равишда ўзаро бирлашадиган гипотезаларни яратиш мақсадини қўйган ўзига хос ва мустақил бўлган кўп соҳаларда концепциялар манбаси ва ишчи модели сифатида фойдаланиш мумкин. Ундан таш­қари, эмпирик таҳлилнинг бирмунча муаммоларини ҳал этиш учун бағоят долзарб аҳамият касб этган – соҳага оид муайян терминларни стандартлаш, маълумотларни кодлаштириш, ахборотларни сақлаш кабиларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар туғилди.
Мазкур моделлар тизимларни сақлаш ва мувофиқлаштириш усулларини тадқиқ этишда ҳам ўзининг мақсадга мувофиқ эканлигини исботлади. Бу моделларнинг (айниқса, Алмонд моделининг) сиёсий тизимларни қиёсий тадқиқ қилишдаги самарадорлиги ниҳоятда юқоридир. Истон ва Алмонд ўзларининг сиёсий “тизим” моделларини яратиш баробарида қиёсий таҳлил учун макробирлик тизими тушунчасини ҳам шаклланишига асос солдилар. Уларнинг концепцияси нафақат колониялар, федерациялар, давлат-шаҳарларни, балки компонентлари ўзаро бир-бирлари билан боғланган ва яхлитликни тақсимланиши сифатида сиёсий тизим функциясини бажараётган ҳар қандай бирликни (метрополиялар, федерация аъзоси бўлган давлатлар, турли таъсир этиш гуруҳларини) таҳлилга киритиш имкониятини яратиб берди98 .
К.Дойчнинг ахборот-кибернетика модели. Сиёсий тизим назариясини ривожлантиришнинг якунлаш босқичи ХХ асрнинг 50-70-йилларида Сиёсий фанларнинг Халқаро ва Америка ассоциациялари собиқ президенти К.Дойч томонидан “ахборот-кибернетика модели”га асос солиниши билан ўз ниҳоясига етди99 . Ўз вақтида Т.Гоббс сувереннинг олий ҳокимиятини ижроия, суд ва бош­қа органлар билан боғлаб турувчи сиёсий коммуникацияларни “давлат бошқарувининг нервлари”, деб атаган эди. Т.Гоббснинг ана шу ғоясидан баҳра олган К.Дойч ўзининг “Бошқарув нервлари: сиёсий коммуникация ва назорат моделлари” (1963 й.) номли асарини ёзди. Унда сиёсий тизим коммуникация ва ахборот оқимлари шахобчаси сифатида талқин этилади. К.Дойч ишлаб чиққан ахборот-кибернетика ёндашуви доирасида сиёсий ҳаёт кибернетик таҳлил ва коммуникатив механизмлар воситасида таҳлил этилади100 .
Кибернетика тушунчаси “бошқарув санъати” маъноси асосида пайдо бўлиб, у дастлаб денгиз навигацияси ва сув кемасини бошқариш маъноларини англатган. Дойчнинг фикрича, ҳукумат (давлат бошқаруви субъекти сифатида) сиёсий тизимни ахборот оқимлари ва коммуникатив ўзаро хатти-ҳаракатларни тизим ва муҳит ўртасида, шунингдек, тизимнинг ўзини ичидаги алоҳида қисмлар билан мувофиқлаштириш йўли билан сафарабар этади.
К.Дойч “Бошқарув нервлари” асарида сиёсий тизимларнинг амал қилиш моделини жуда ҳам мураккаб ва кетма-кетлаштирилган, орқага қайтиш принципи асосида қурилган ахборот оқимлари йиғиндиси сифатида таърифлайди101 . У сиёсий тизим моделида ахборот-коммуникатив оқимлар ўтишининг турли даврлари билан боғлиқ бўлган тўртта қисмларини ажратиб кўрсатади: 1) ахборотлар олиш ва танлаш; 2) ахборотларга ишлов бериш ва уларни баҳолаш; 3) қарорлар қабул қилиш; 4) орқага қайтувчи алоқалар билан қарорларни амалга ошириш.
Биринчидан, сиёсий тизим ахборот хизматларига (ҳукумат ва шахсий), жамоатчилик фикрини ўрганиш марказларига (ҳукумат қабулхоналари, агентура шахобчалари ва бошқ.) тегишли бўлган, “рецепторлар” деб аталувчилар (ички сиёсий ва ташқи сиёсий) воситасида ахборотларни қабул қилади. Бунда тушган маълумотлар сараланади, тизимлаштирилади ва дастлабки таҳлиллар амалга оширилади. Иккинчидан, кейинги босқичда сараланган янги ахборотларга “хотиралар ва баҳолашлар” хизмати доирасида қайта ишловлар берилади, бу жараёнда бир томондан, қўлга киритилган ахборотлар эски ахборотлар билан қиёсланади, бошқа томондан, қадриятлар, меъёрлар ва стереотиплар асосидаги баҳолашлар амалга оширилади. Учинчидан, сиёсий вазиятни ўз устувор жиҳатларига ва ҳукумат мақсадларига (қарорлар қабул қилиш маркази сифатидаги) мувофиқлиги даражасининг хулосавий баҳолашлар олинганидан кейин тизимнинг охирги жорий ҳолатини мувофиқлаштириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинади. Ва ниҳоят, охирги босқичда “таъсир манбалари” (“эффекторлар”) деб аталувчи акторлар (ижроия органлари ва бошқ.) қарорларни амалга оширади, сўнгра уларнинг натижалари тизимни амал қилишини янгидан такрорланишини таъминловчи “рецепторлар” учун “орқага қайтувчи алоқалар” орқали янги ахборотлар сифатида хизмат қилишга тақдим этади.
К.Дойч, шу билан бирга, сиёсий тизимдаги коммуникацияларнинг учта турини ажратиб кўрсатади: 1) шахсий, норасмий коммуникациялар (face-to-face) , масалан, депутатликка номзоднинг сайловчилар билан табиий ҳолатдаги шахсий алоқаси; 2) ташкилот орқали коммуникациялар, яъни ҳукумат билан алоқалар партиялар ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари воситасида амалга оширилади; 3) ОАВ (оммавий ахборот воситалари) орқали бўладиган коммуникациялар, тезлик билан ўсиб бораётган электрон воситалар.
К.Дойчнинг сиёсий тизим концепцияси қаттиқ танқидларга учради. Лекин шунга қарамай, у ҳокимият муносабатларининг муҳим ва фаол компоненти бўлган ахборот оқимлари ва коммуникатив алоқаларни сиёсий тизим таҳлили жараёнларига олиб кирди102 .

Download 66.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling