1. «Сиёсий тизим» тушунчаси ва унинг талқинлари
Download 66.92 Kb.
|
мавзу. Сиёсий тизим
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
Сиёсий режимнинг таркибий қисмлари (компонентлари). Сиёсий режимнинг таркибий қисми сифатида давлат шакли ва унинг роли, легитимлик принципи (сиёсий тизимга доир дарсда ўтилади), институтлар тузилмаси, партиявий ва сайлов тизимлари киради. Улар фаннинг бошқа мавзуларида алоҳида дарс сифатида ўтилади.
Сиёсий режимлар тушунчалари мазмун-моҳиятини аниқлашга қаратилган ёндашувлар асосида уларни таснифлаштириш имконияти туғилади.Давлатнинг ҳокимиятни амалга оширишида фойдаланадиган воситалари ва усуллари йиғиндиси жамиятда сиёсий эркинлик даражасини ва шахснинг ҳуқуқий ҳолатини ифодалайди. Индивиднинг ижтимоий эркинлиги даражаси ва давлат билан фуқаролик жамиятининг ўзаро муносабатлари характеридан келиб чиқиб сиёсий режимнинг учта турини келтириш мумкин: тоталитар, авторитар ва демократик. Демократия ва тоталитаризм ўртасида мазкур таснифнинг қарама-қарши қутблари сифатида кўплаб оралиқ ҳокимият шакллари жойлашган. Масалан, эркинлик ва демократик сайловлар натижалари кўпчиликнинг иродасидан фарқ қиладиган ярим демократик режимлар мавжуддир. Сиёсий режимларни таснифлаштириш учун қуйидаги ҳолатлар эътиборга олиниши тақозо этилади: сиёсий партиялар, уларнинг ички тузилиши ва ўзаро муносабатлари принципларини партиявий тизимда мавжудлиги; бошқарув билан ўзини ўзи бошқаришнинг нисбати, сиёсий жараёнда маҳаллий ҳокимият органларининг роли; жамият сиёсий тизимида армия, полиция, махсус хизмат кабиларнинг ўрни ва роли; ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларига бўлиниш даражаси; фуқароларнинг сиёсат ва ижтимоий жараёнларни бошқаришга жалб этилиш даражаси ва характери; ҳокимият органлари фаолиятидаги ошкоралик даражаси, уларнинг жамоатчилик фикри томонидан назорат этилиши ва таъсир қилиши учун очиқлиги; давлат фаолияти устидан фуқаролик жамияти назорати, турли манфаатларни ифодалаш ва амалга ошириш имкониятларининг мавжудлиги; давлат органларини шакллантириш, сиёсий етакчилар ва идора этувчи гуруҳни танлаш тартиботлари усулларини мавжудлиги. Давлат бошқаруви режимлари хусусий маънода бир-бирларидан қуйидагича фарқланади: либерал, диктатор, қаттиқ, шафқатсиз ва ҳоказо. Бошқарув шакллари бўйича қуйидаги режимлар бир-бирларидан ажралиб туради: парламент, президентлик республикаси, монархик, республика, фавқулодда бошқариш режими ва бошқалар. Сиёсий режимни баҳолаш тимсолий маъно касб этиши мумкин. Шунинг учун мамлакат ва давлатнинг, шунингдек бошқариш турини таҳлил этмасдан ҳам унинг образини яратиш мумкин (масалан, мутлақ, подшоҳлик ва ҳоказо). Баъзан давлат бошлиғи номи билан ҳам режимларни аниқлаш мумкин. Масалан, Сталин режими, Гитлер режими, Ҳусайн режими ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам сиёсий режим – давлат ва жамиятнинг типологик (туркумий) , стилистик (услубий) ва образли таснифидир. Таниқли инглиз сиёсатшуноси Э.Хейвуд сиёсий режимларни таснифлаштиришга ўзига хос равишда ёндашади. У «сиёсий тизим» билан «сиёсий режим» алоҳида тушунчалар эканлигига унчалик эътибор бермаган ҳолда, ҳозирги даврда аниқ мезонлар мавжуд эмаслигига доир фикрларни билдиради. Лекин у «таснифлаштириш тизими» иборасидан кенг фойдаланади. Шунингдек, Э.Хейвуд мезонларни танлаганда қуйидаги саволларга жавоб топиш муҳимлигини таъкидлайди: Ҳокимият кимга тегишли? Сиёсий иштирок юқори доиралар томонидан чекланадими ёки у барча аҳолини қамраб олганми? Ижтимоий келишувлар ёки бўйсунишга эришиш қандай кечади – куч ишлатиш хавфи ёки куч ишлатишни қўллаш воситасидами, музокаралар жараёни, «савдолашиш» ёки муросасозликлар воситасидами? Ҳукумат бошқаруви марказлашганми ёки номарказлашган характер касб этадими? Сиёсий тизимда қандай ўзаро тийиб туришлар ва мувозанатлар мавжуд? Ҳокимиятни эгаллаш ва ҳокимиятни топшириш қандай амалга оширилади? Сиёсий тизим очиқ ва рақобатлими ёки у сиёсий кучлар рақобатдошлиги учун ёпиқми? Давлат ва индивидлар ўртасидаги муносабатлар қандай? Ҳукумат ва фуқаролар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар қандай тақсимланади? Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси қандай? Унда турмуш даражаси қандай, моддий бойликларни тақсимлаш қанчалик тенгликка асосланади? Иқтисодий ҳаёт қандай ташкил этилган? Иқтисодиёт бозорга йўналтирилганми ёки марказий режалаштиришгами, ҳукуматнинг иқтисодий роли қандай? Тизим қанчалик барқарор? Ҳозирги режим қанчалик узоқ тарихга эга, янги талаблар ва ўзгаришларга жавоб бера олиш қобилиятига эгами? Шунингдек, Хейвуд таснифлаштиришда нафақат сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатлардаги фарқланишларни, балки бу жиҳатларнинг бир-бириларига таъсири ва ҳаётда ўзаро бир-бирлари билан қоришиб ва қўшилиб кетишини эътиборга олиш лозимлигини таъкидлайди. Шу билан бирга, у ҳозирги даврда қуйидаги бешта асосий режимни бир-бирларидан фарқланишини келтиради: 1) ғарбий полиархия (western polyarchies) ; 2) янги демократиялар (new democracies) ; шарқий Осиё режимлари (East Asian regimes) ; исломий режимлар (Islamic regimes) ; ҳарбий режимлар (military regimes). Хейвуднинг «ғарбий полиархиялар» режими ўзининг диққатга сазоворлиги билан ажралиб туради. У бу режимнинг либерал демократияга ёки оддий демократияга тааллуқли эканлигини таъкидлаб, унинг моҳиятини очиб беради. «Полиархия» тушунчаси Р.Даль ва Линдблом томонидан киритилиб, у ўзининг хатти-ҳаракатидаги иккита асосий омили билан ажралиб туради: 1) унда жамият ҳокимиятни ўзбошимча кучлар истакларидан ҳимоялаш учун мухолифий кучларга нисбатан толерантликнинг нисбатан юқори даражасига эришилган. Амалиётда бу конституциявий кафолатланган ва фуқаровий эркинлик, фаол ҳамда соғлом фуқаролик жамияти томонидан ишончли тарзда ҳимояланган партиявий тизимлар ўзаро мусобақалари асосида эришилади; 2) полиархия жамиятга сиёсий ҳаётда иштирок этиш учун етарли даражадаги кенг имкониятлар яратиб беради – унда сиёсий фаоллик юқори даражада кечади. Унга фуқаролар томонидан назорат қилишига имконият берадиган, зарур бўлса номатлуб сиёсатчиларни мансабидан тушира оладиган ҳуқуқлар берадиган пухта ишлаб чиқилган сайлов тизими орқали эришилади. Бу маънода полиархия демократик элитизмга яқин туради. Лекин полиархия кўпинча катта корпорациялар таъсирига тушиб қолади. Лекин унда индивидуализм принципи юқори даражага кўтарилади. Янги демократия 1994 йилда бошланган тўлқинлар натижасида Греция, Португалия ва Испания мамлакатларида ўнг оқимга мансуб ҳукуматларни ағдариб ташланиши, Лотин Америкасида ҳарбий диктатуралар ҳокимиятларини бўшашганлиги, асосан, коммунизм инқирози натижасида янги режим мақомини олишга эришди. 1989–1991 йиллардаги Шарқий Европа мамлакатларидаги инқилобий ўзгаришлар ғарбий либерал моделларни бу мамлакатларга секинлик билан кириб келиши учун шарт-шароитлар яратди. МДҲ мамлакатлари, хусусан Россияда ҳам 70 йилдан ортиқ яшаган коммунистик режимлар ағдариб ташланди. Бу режимлар янги демократиялар (new democracies) ёки ярим демократиялар (semi-democracies) режими сифатида шаклланди. Шарқий Осиё режимлари ХХ охирида коммунизм инқирози ва бошқа демократик ўзгаришлар натижасида, бу минтақада ривожланган мамлакатларни кўпайиб бориши, жаҳон иқтисодиёти марказини ғарбдан шарққа қараб силжий бошлаганида намоён бўлди. Бу жараёнларга Шарқий-Осиёдаги бешта “йўлбарс” – Жанубий Корея, Тайвань, Гонгконг, Сингапур ва Малайзиялар кучли таъсир кўрсатди. Япония ва Хитой жаҳон иқтисодий марказининг таркибий қисмларидан бирига айланди124 . Ҳарбий режимлар Лотин Америкаси, Яқин Шарқ, Африка ва Жанубий-Шарқий Осиёдаги ҳарбий авторитаризм тадрижи, баъзи мамлакатларда хунта бошқарувининг жорий қилиниши натижасида шаклланди. Такрорлаш учун саволлар: 1. «Сиёсий тизим» деганда нимани тушунасиз? 2. Сиёсий тизимга доир қандай назариялар шаклланди? 3. Жамият сиёсий тизимининг тузилмаси ва функциялари нималардан иборат? 4. Сиёсий тизимлар қандай таснифланади? 5. «Сиёсий режим» деганда нимани тушунасиз? Унинг сиёсий тизимдан фарқлари нимада? 6. Сиёсий режимлар қандай таснифланади? Download 66.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling