Тўртинчи ўйин: “Мана шундай тур”
Ўйиннинг мақсади: Кузатувчанлик ва хотирани ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Болаларнинг хоҳишига қараб гуруҳдан 5 та бола танлаб олинади. Улардан бири – бошловчи. Қолган болалар стулларига ўтиришади, улар томошабинлар. 5 бола ичидан танланган 4 бола бошловчига ўз ҳолатларини кўрсатади. У болалар атрофида юриб, болаларнинг ҳолатларини эслаб қолади. Кейин болалар жойларига қайтиб ўтиришади, бошловчи уларнинг ҳолатларини қандай кўрган бўлса, шундайлигича бирин-кетин қайтаради. “Томошабинлар” залдан туриб ҳолатларнинг тўғри ёки нотўғри бажарганлигини кузатади.
Агар нотўғри бўлса, томошабинлардан бири (хоҳишига қараб) саҳнага чиқиб ўйин бошида кўрсатилган машқларни қайтаради.
Бешинчи ўйин: “Соя”
Ўйиннинг мақсади: Кузатишни, хотирани, ички эркинликни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Тинч мусиқа жаранглайди. Гуруҳдан 2 та бола ажратиб олинади. Бошқалар эса кузатувчилар. Ажратилган болаларнинг бири “йўловчи”, иккинчиси эса унинг “соя”си.
“Йўловчи” дала бўйлаб кетмоқда, унинг “соя”си эса ундан 2-3 қадам узоқроқда кетмоқда. “Соя” “йўловчи”нинг ҳамма ҳаракатларини қайтаришга уринади. (йўловчи гул узаётган, ўтираётган, битта оёқда сакраётган, тўхтаб қўл тагидан кузатаётган бўлиши мумкин).
Олтинчи ўйин: “Ойна”
Ўйиннинг мақсади: Кузатувчанлик ва коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Болалар гуруҳида 1 та бола бошловчи қилиб танланади. У ойналари кўп бўлган дўконга келди, деб фараз қилинади. Бошловчи марказда, болалар эса унинг атрофида туришади (бошловчи ёки ўқитувчи ҳам ўйин иштирокчиси бўлиши мумкин). Бошловчи бир ҳаракатни бажаради, ойна эса унинг ҳаракатини такрорлайди. Бошловчига турли хил ҳаракатларни бажаришга рухсат берилади.
Ўйинга изоҳлар: Бошловчи ролида ҳамма хоҳловчи болалар бўлиб кўриши мумкин.
Еттинчи ўйин: “Рассом”
Ўйиннинг мақсади: Кузатишни, хотирани, коммуникатив қобилиятни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Гуруҳдан 2 та бола ажратиб олинади. Бошқалар эса “кузатувчи”.
Ажратиб олинганлардан бири “рассом” (хоҳишига кўра), бошқаси эса – “ўзининг расмини буюртма беради”. “Рассом” буюртмачига яхшилаб қарайди (1,5-2 дақиқа мобайнида). Сўнг орқасига ўгирилиб, биринчи боланинг ташқи таърифини хотиравий тасвирлаб беради.
Ўйинга изоҳлар:
Агар “рассом” секин ҳаракатланаётган бўлса, унга “Лоланинг сочлари қандай рангда?”, “Унинг кўзлари қандай рангда?”, “У қандай кийим кийган?” ва шу каби саволлар берилиши мумкин. Унга қобилияти ёки кўриниши юзасидан камситувчи гаплар айтилиши тақиқланади.
Ўқитувчи болаларга ташқи фазилатларини таъкидлаб туриши керак. Масалан, қани эслаб кўр-чи, Лола қандай жозибадор?
Do'stlaringiz bilan baham: |