Учинчи ўйин: “Алфавит ҳарфлари”
(Ҳарфларни танийдиган болалар учун)
Ўйиннинг мақсади: Диққатни ривожлантириш жараёни.
Ўйиннинг бориши: Ҳар бир болага алфавит ҳарфлари берилади. Бошловчи ҳарф номини айтади, ўша ҳарф болалардан қайси бирига берилган бўлса, ўша бола битта чапак чалади.
Тўртинчи ўйин: «Тўрт шеър»
Ўйиннинг мақсади: Эшитиш ва ҳаракат анализаторлари билан боғлиқ диққатни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Болалар стулда доира шаклида ўтиришади. Бошловчининг буйруғи билан болалар қўллари билан маълум бир ҳаракатни амалга оширишади.
Қўлларнинг ҳаракати:
“Ер” - болалар қўлларини пастга туширишади.
“Сув”- болалар қўлларини тўғрига узатишади.
“Ҳаво” - болалар қўлларини тепага узатишади.
“Олов” - болалар қўлларини оловга ўхшатиб ўйнатишади.
Бешинчи ўйин: “Эшит ва бажар”
Ўйиннинг мақсади: Диққат ва хотирани ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Бошловчи бир нечта ҳаракатни айтади, лекин уларни кўрсатмайди. Бу машқни 1-2 марта қайтаришга рухсат этилади. Кейин болалар шу машқларни бошловчи кўрсатган ҳолатда бажаришлари лозим.
1-машқ. Бошни олдин ўнгга, кейин тўғрига буриш, яна бошни пастга эгиш ва кўтариш керак.
2-машқ. Ўнг қўлни тепага кўтариш, кейин чап қўлни тепага кўтариш, кейин икки қўлни пастга тушириш керак.
3-машқ. 90- даража ўнг томонга бурилиш, ўтириш ва туриш керак.
4-машқ. Ўнг оёқни кўтариш, чап оёқда туриш, ўнг оёқни қўйиш, чап оёқни кўтариш ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |