- Ҳисоб-китоблар:
- 1. Маҳсулот ҳажмини базис даврига нисбатан ўсиши – +60,97 %
- 2. Иш ҳақини қўшимча ортиши - +60,97 * 0,7 = +42,68 %
- 3. Иш ҳақи корректировкаси
- 121594 * (100+42,68)/100=173490,3 минг сўм
- 4. Иш ҳақининг нисбий фарқи
- 231624 – 173490,3 = +58133,7 минг сўм
-
- Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ўрганилаётган даврда “Турон” акционерлик жамиятида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми солиштирма улгуржи баҳода базис даврига нисбатан 60,97 % га кўпайган бўлсада, иш ҳақи фонди 90,49 %га ортган. Бунинг натижасида мазкур корхонада жорий йилда белгиланган нормативдан ортиқча меҳнат сарфи қилинган, яъни корхонада иш ҳақи фондидан 58133,7 минг сўм миқдорида нисбий ортиқча сарфга йўл қўйилган.
- Корхонада иш ҳақи фонди мутлоқ суммада базис йилига нисбатан 110030 минг сўмга кўпайган бўлиб, шундан, 51896,3 минг сўми асосли. Яъни, маҳсулот ҳажмининг ўсиш даражасига нисбатан норматив бўйича иш ҳақи фонди ҳам шунчага кўпайган. Иш ҳақи фонди ортишининг қолган 58133,7 минг сўми эса асоссиз бўлиб, унга асосан ходимлар разрядининг ўзгарганлиги, ҳукумат қарорлари таъсир этган бўлиши мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини иш ҳақи фондига нисбатан юқори даражада ортиши иш ҳақидан нисбий иқтисодга эришишга олиб келади
Do'stlaringiz bilan baham: |