1 сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатлар таҳлили


Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари таннархини таҳлил қилишда бошқарув таҳлилининг асосий ахборот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади


Download 1.02 Mb.
bet2/8
Sana27.01.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1132361
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ishlab chiarish va davr kharazhatlari

  • Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари таннархини таҳлил қилишда бошқарув таҳлилининг асосий ахборот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
  • Хўжалик субъектларининг бизнес режа маълумотлари;
  • 5-С “Корхона сарф-харажатлари тўғрисида”ги ҳисоботи маълумотлари;
  • 1-Т “Меҳнат ҳисоботи” маълумотлари;
  • Бухгалтерия ҳисобининг ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиб борувчи счёт маълумотлари ва бошқа турдаги қўшимча маълумотлар.

2. ХАРАЖАТЛАРНИНГ ТУРКУМЛАНИШИ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА НОИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ, «ЎЗГАРУВЧАН» ВА «ЎЗГАРМАС» ХАРАЖАТЛАР.

  • Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига ишлаб чиқаришни ташкил қилиш услуби ва технологияси билан белгиланган маҳсулотни ишлаб чиқариш (иш, хизматлар бажариш) билан бевосита боғлиқ харажатлар киритилади.
  • Буларга:
  • бевосита ва билвосита моддий харажатлар,
  • бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари,
  • ишлаб чиқариш йўналишидаги устама харажатлар
  • бошқа бевосита ва билвосита харажатлар киради.
  • Ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари таркибига қуйидагилар киради:
  • -ташқаридан сотиб олинадиган ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибига кириб, унинг асосини ташкил этадиган ёки маҳсулот тайёрлашда (иш бажаришда, хизмат кўрсатишда) зарур компонент ҳисобланадиган хом-ашё ва материаллар;
  • -маҳсулотни ўраш ҳамда бошқа ишлаб чиқариш заруриятлари учун сотиб олинган материаллар, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, мосламалар ва бошқа меҳнат буюмлари;

-технологик мақсадлар, биноларни иситиш, барча турдаги энергияни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган четдан сотиб олинган ёқилғининг ҳамма турлари;

  • -технологик мақсадлар, биноларни иситиш, барча турдаги энергияни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган четдан сотиб олинган ёқилғининг ҳамма турлари;
  • -корхонанинг технологик, тарнспорт ва бошқа ишлаб чиқариш, шунингдек, хўжалик заруриятларига сарфланадиган сотиб олинадиган барча турдаги энергия;
  • -табиий камайишининг меъёр чегарасидаги моддий ресурсларнинг камомади ва бузилишларидан йўқотишлар;
  • Амалдаги Низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг барча харажатлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
  • Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган харажатлар;
  • А) Ишлаб чиқариш таннархига қўшилмайдиган харажатлар, аммо, давр харажатларига қўшиладиган харажатлар (асосий фаолиятдан кўрилган фойдани аниқлаш учун);
  • Корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан кўрган фойда ёки зарарини аниқлашда ҳисобга олинадиган молиявий фаолият харажатлари.
  • Фавқулодда зарар (солиқ тўлашга қадар аниқланадиган фойдани ҳисоблашда иштирок этадиган).

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling