1 сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатлар таҳлили


ТАЛИЛ ДАВОМИДА 1 СЎМЛИК МАҲСУЛОТ УЧУН ҚИЛИНГАН ХАРАЖАТЛАРНИ РЕЖАГА, ЎТГАН ЙИЛДАГИГА НИСБАТАН ЎЗГАРИШ САБАБАЛАРИ ВА УНГА ҚУЙИДАГИ ОМИЛЛАРНИ ТАЪСИРИНИ АНИҚЛАШ ЛОЗИМ


Download 48.81 Kb.
bet5/8
Sana09.06.2023
Hajmi48.81 Kb.
#1474935
1   2   3   4   5   6   7   8

ТАЛИЛ ДАВОМИДА 1 СЎМЛИК МАҲСУЛОТ УЧУН ҚИЛИНГАН ХАРАЖАТЛАРНИ РЕЖАГА, ЎТГАН ЙИЛДАГИГА НИСБАТАН ЎЗГАРИШ САБАБАЛАРИ ВА УНГА ҚУЙИДАГИ ОМИЛЛАРНИ ТАЪСИРИНИ АНИҚЛАШ ЛОЗИМ.

  • Маҳсулот структураси ва ассортименти ўзгариши.
  • Ҳом ашё ёқилғи энергия баҳосини ўзгариши.
  • Маҳсулот баҳосини ўзгариши.

4. ХАРАЖАТЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЭЛЕМЕНТИ ВА КАЛЬКУЛЯЦИОН МОДДАЛАРИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛИ

  • Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этишнинг услубий ва меъёрий шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 5-февралда тасдиқланган 54-сонли “Маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархи, маҳсулот (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.
  • Саноат корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини ривожлантириш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида унинг йўналишлари бўйича гуруҳларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:
  • Харажатларнинг иқтисодий элементлари бўйича;
  • Харажатларнинг калькуляцион моддалари бўйича.
  • Харажатларни элементи бўйича гуруҳларга ажратишдан мақсад уларни структураси, динамикасини назорат қилишдан иборат.

Кўрсаткичларни таққослаш орқали жонли меҳнат билан бошқа харажат турларини нисбати, ишлаб чиқариш захираларини нормалаштириш ва таҳлил этиш, оборот маблағларини тезлигини аниқлаш ва миллий даромадни ҳисоблаш имконияти туғилади.

  • Кўрсаткичларни таққослаш орқали жонли меҳнат билан бошқа харажат турларини нисбати, ишлаб чиқариш захираларини нормалаштириш ва таҳлил этиш, оборот маблағларини тезлигини аниқлаш ва миллий даромадни ҳисоблаш имконияти туғилади.
  • Харажатларни элементлари бўйича таҳлил натижаларига мувофиқ материал сиғими, меҳнат сиғими ва фонд сиғими даражалари бўйича таннархни пасайтириш имкониятларини аниқлаш мумкин.
  • Таҳлил этишда жами харажатдаги ҳар бир харажат элементнинг тутган салмоғи аниқланиб, ўтган йилдагиси ҳамда сметадаги кўрсаткичлар билан таққосланади ва бу кўрсаткичларни ўзгариш сабаблари аниқланади.
  • Ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элементлари ва калькуляцион моддалари бўйича ўрганиш қуйидагича фарқланади, яъни, бўлимлар ва корхона бўйича жами харажатлар фақат иқтисодий элементлари бўйича ўрганилади, маҳсулотлар тури ва туркуми бўйича эса ишлаб чиқариш харажатлари калькуляция моддалари асосида кўриб чиқилади. Таҳлил этишда ишлаб чиқариш харажатларининг жами ўзгариши ва унинг таркиби бўйича ўзгаришлари мутлоқ ва нисбий жиҳатдан ўрганилади. Нисбий жиҳатдан ўрганишда ҳар бир туркум харажат моддаси ёки элементининг жами ишлаб чиқариш харажатлари таркибидаги салмоғига баҳо берилади.
  • Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлари таркибини иқтисодий элементлари ва моддалари бўйича қуйидаги таркибда бериш мумкин.

Download 48.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling