1. Социал стратификация тушунчаси. Ғарб социологиясида стратификация назарияси
Download 20.28 Kb.
|
sotsialogiya
Режа:
1.Социал стратификация тушунчаси. 2.Ғарб социологиясида стратификация назарияси. 3.Стратификация асослари ва мезонлари: иқтисодий ҳолат, мавқе, таълим ва ҳокимият. 4.Стратификацион тизимлар: қуллик, каста, клан ва синф. Очиқ ва ёпиқ тизимлар. 5.Adabiyotlar 1. Социал тенгсизлик. Ҳар қандай жамиятни ўрганмайлик, у кўпгина асослар – миллий, ижтимоий – синфий, демографик, ҳудудий асосларга қурилган бўлади. Одамларнинг у ёки бу ижтимоий, касбий, социал демографик, гуруҳларга мансублиги ёки таркибланиши социал тенгсизликни келтириб чиқаради. Ҳаттоки табиий – генетик ёки жисмоний фарқлар одамлар орасида тенгсизлик муносабатларини келтириб чиқариши мумкин. Бироқ жамиятдаги энг асосий ҳолат шундан иборатки, жамиятнинг ўзида социал тенгсизликни келтириб чиқарувчи объектив омилларнинг мавжудлигидир. Тенгсизлик ҳар қандай жамиятнинг ўткинчи бўлмаган омилидир. Ральф Дарендорф ёзади: “Ҳаттоки энг гуллаб яшнаётган жамиятда ҳам энг муҳум турғун ҳолат саналади. Албатта бу фарқлар каста ёки табақавий жамият таянган тўғридан – тўғри зўравонлик ва қонунчилик нормаларига таянмай қўйди. Шу билан бирга, мулк ва даромад ҳажмига, обрў ва мансабга қараб табақаланишдан ташқари жамиятимизда мансаб билан боғлиқ яна кўпгина фарқланишлар билан фарқланади. Ўлар шунчалик чигал ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрнашиб олганки, тенгсизлик йўқотилди, барча баробар деб эълон қилинди, дейилса, ҳамма бу ҳабарга шубҳа билан қарайди”. Социал фарқлар деб, социал омиллар – алоҳида индивид ёки социал гуруҳ бажарадиган меҳнат тақсимоти, турмуш шароити, жамиятдаги ўрни билан боғлиқ фарқлар назарда тутилади. Структуралашган (таркиблашган) жамият деб ижтимоий жамиятнинг ўзаро алоқадор ва бир – бирини тақозо этадиган соҳалари йиғиндиси тушунилиши мумкин: иқтисодий, сиёсий, маънавий, социал ва уларнинг ичида гоҳида оила билан боғлиқ соҳалар ҳам ажратиб кўрсатилади. Ижтимоий ҳаётнинг юқорида назарда тутилган ҳар бир соҳасида хусусий – социал табақаланиш, хусусий структура алоҳида ўрин эгаллайди. Одамлар орасидаги ижтимоий социал фарқларни социал структура аниқлайди. Унда биринчи навбатда жамиятнинг социал структураси намоён бўлади. Бу структуранинг асосий элементларига синфлар, ижтимоий ва касбий гуруҳлар, бирлашмалар киради. Жамиятнинг энг йирик социал стратификацияси бирлашмаси- бу синфдир. “Синф” сўзи Қадимги Римдан кириб келган ва уни солиққа тортиш мақсадида аҳолини маълум гуруҳларга бўлиш учун қўлланган. Энг юқори поғонада ассидийлар – бой римликлар, энг қуйи поғонада пролетарийлар туришган. Қадимги Юнонистонда Платон иккита синфни кўрсатади: бойлар ва камбағаллар. Аристотель эса жамиятни очкўз бойлардан иборат юқори табақа, қуйи синф – қуллар ҳамда умумхалқ тақдирини ишониб топширса бўладиган, олижаноб ўрта табақага бўлади. Унинг фикрича, айнан ўрта табақа фазилат ва қусурларни ўзида меъёрида қўллайди. Синфийликнинг илмий концепцияси XIX асрда пайдо бўлиб, унинг асосчиларидан бири Карл Маркс ҳисобланади. Бутун инсоният тарихини у синфларнинг зиддиятида кўрган. Айнан шунинг учун синфсизлик, жамиятнинг тўлиқ ижтимоий интеграцияси, ижтимоий тенглик ғоялари пайдо бўлади. Маркс замонавий жамиятни хусусий мулкка бўлган муносабатига қараб иккита асосий турга бўлган. Унинг мантиғига таянсак, социалистик тизим тўла ижтимоий тенгликни таъминлаши керак эди, чунки мулк умумхалқ ёки давлат мулкига айланди, унга жамиятнинг барча аъзолари, барча ижтимоий гуруҳ тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга эди. Бироқ айнан умумхалқ мулки асосида номенклатура, бирёқлама, салбий иқтисодиёт қарор топди. Нега бу ижтимоий амалиёт омадсизликка учради? Биринчидан, ҳар қандай жамиятда хусусий мулкка эга бўлишдан ташқари, кимдир хўжаликнинг тезкор бошқарувини амалга ошириши лозим. Моддий ва пул ресурслари тақсимоти аксари мулкка эгалик қилишдан кўра фойдалироқдир. Бундай ҳолатда мулкка масъулиятсиз ёндашув вужудга келиши мумкин, чунки у бегонанинг мулки билан иш қилади. Шундай қилиб нотўғри бошқарувда мансабдорлар унча зарар кўрмаслиги, бироқ бу масъулиятсизликнинг ижтимоий оқибати ёмон бўлиши мумкин. Иккинчидан, жамият ҳар доим ўзининг сиёсий давлат ташкилотларига эга, демак, давлат менежерлари, мансабдор шахслар – лидерлар пайдо бўлади, улар эса шубҳасиз бошқаларга қараганда кўпроқ ҳуқуқ ва имтиёзларга эга бўлишлари лозим, акс ҳолда улар жамиятни бошқариш функциясини амалга ошира олмайдилар. Амалда ҳар бир жамиятда бундай ижтимоий гуруҳлар маълум бир мавқега эга, бу эса, шубҳасиз, ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Учинчидан, инсониятнинг ёзма тарихи ибтидоий тенгсизлик бўлмаган бирорта жамият борлигини билмайди. Ижтимоий тенгсизлик кўп қирралидир, у турли шаклларда ва социал ташкилотларнинг турли қатламларида намоён бўлади. Сўров натижалари шуни кўрсатадики, одамлар социал иерархияда ўз ўринларини жуда яхши билишади ва социал тенгсизликни ҳис қилиб, унга ўз норозилигини билдириб турадилар, бу норозиликларнинг кўпчилиги социал зиддиятларда намоён бўлади. Инсонлар табиатида генетик жиҳатдан бошқаларга қараганда устунроқ бўлишга интилиш бор. Алоҳида шахсларда бу интилиш турлича намоён бўлади. Алоҳида шахс ёки ижтимоий гуруҳ хокимиятга эга бўлгач, очиқчасига ёки яширин ҳолатда ундан фойдаланишни бошлайди. Бу жараёнларни бошқариш мумкин (вакиллик демократияси, хокимиятларнинг бўлиниши, давлат мансабдор шахсларини алмаштириш), бироқ, бу ҳолатни умуман бартараф қилиб бўлмайди. Тўртинчидан, жамият хокимият бошқарувига энг қобилиятли, масъулиятли шахсларни таъминлашдан манфаатдор. Шу билан бирга одамларнинг бу мансабни эгаллашга бўлган иштиёқини оширишга ҳам мажбурдир. Социал тенгсизлик бу жамиятнинг ўз – ўзини саклаб қолишнинг ўзига ҳос механизмидир, унинг ёрдамида жамият онгли равишда муҳим мансабларни қобилиятли, малакали шахслар, ўзига ҳос ижтимоий, иқтисодий, илмий, ҳарбий ва ҳоказо элита томонидан эгалланишини таъминлайди. Бундай одамларнинг хатоси ёки масъулиятсизлиги жамият учун қимматга тушиши мумкин. Шунинг учун ижтимоий мавқе, ижтимоий ҳолат учун айрим имтиёлар берилиши, энг қобилиятли одамлар кўтарилишига ёрдам бериш лозим. Социал тенгсизлик стратификациянинг фундаментал назарий асоси цивилизациянинг ривожланиши саналади. Ҳар бир шахс моддий ва маданий ютуқларга якка ўзи эгалик қилолмайди. Одамларнинг ихтисослашуви ва шу билан бирга инсон фаолиятининг ютуқли соҳалари пайдо бўлади. Одамлар ўз қобилияти, тарбияси ва саводи билан тенгдирлар. Мана шу нарса стратификациянинг назарий асоси саналади. Социал стратификация муаммоси – социологиянинг бош мавзуларидан биридир. У жамиятдаги социал тенгсизликни, социал қатламларнинг даромадлар даражаси ва турмуш тарзига кўра, имтиёзларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига кўра бўлинишини тавсифлайди. Ибтидоий жамоа даврида тенгсизлик аҳамиятсиз даражада бўлган, шу боис бу ерда стратификация деярли кузатилмаган. Мураккаб жамиятларда тенгсизлик ҳам кучайиб борган, у одамларни даромадлари, маълумот даражаси ва социал мавқеига кўра бир-биридан ажратган. 2 Ғарб социологиясида стратификация назарияси. Ғарб социологиясида анъанавий равишда жамиятнинг социал структурасини стратификация назарияси (страта- қатлам) нуқтаи назаридан кўриб чиқадилар. Уларнинг фикрича, стратификация – жамиятнинг шундай тузилишики, бунда бир индивидлар, социал гуруҳ бошқасига қараганда кўпроқ мол-мулкка эга, бошқалари эса умуман ҳеч нарсага эга бўлмаслига мумкин. Социологларнинг фикрича, бу ҳолатни ҳал қилишнинг умуман иложи йўқ. У бир бирига мутлақо қарама – қарши бўган иккита ҳақиқатга таянади. Бир томондан жамиятнинг стратификацияси салбий оқибатларга олиб келади, у социал зиддиятлардан инқилобларгача олиб келиши мумкин. Стратификацион тизим тубидаги одамлар жисмоний ҳам маънавий жиҳатдан ҳуқуқлари чекланган бўлади. Люмпен жамият, ишсиз, оч одамга бўлган социал шафқат тушунчасини тасаввур қилиш мумкин. Бошқа томондан, стратификация одамларни, социал гуруҳларни тадбиркорлик, жамиятнинг тараққиётига ундайди. Умуман олиб қараганда, Ғарб социологиясида стратификация назарияси асосчиси М. Вебер ҳисобланади. У социал ҳолат фақат мол – мулкнинг ҳолати билан белгиланмайди, деб ҳисоблайди. Камбағаллашиб қолган бўлсада катта сийсий таъсирга эга аристократлар, генераллар бор. Ёки масалан, Германиянинг катта тадбиркорлари катта мол – мулкка эга бўлиб туриб, миллати немис бўлмаганлиги учун ҳеч қандай ижтимоий сиёсий мавқега эга эмаслар. М.Вебернинг фикрича, Маркснинг табақаланишга нисбатан ёндашуви жуда содда, шунинг учун стратификацияни уч йўналишда аниқлаш лозим: мулк, нуфуз, ҳокимият, чунки айнан улар исталган одамнинг ёки “социал” гуруҳнинг мавқеини белгилаб беради. Уларга қараб уч гуруҳни ажратамиз: қуйи, ўрта ва юқори. Социал структура моддий ҳолатга қараб кенгайиб боради. Жамият стратификациясининг моддий ҳолат бўйича асосий кўрсаткичи бўлиб, социал иерархиянинг юқориси ва қуйисида жойлашган 10% аҳолининг моддий кўрсаткичи саналади. Уларнинг муносабати зиддиятларнинг аниқ даражасини, жамиятнинг зиддиятлилик даражасини кўрсатиши мумкин. Бу икки социал гуруҳ орасида ўрта синф ҳам бўлиши лозим: уларга ўрта ва кичик тадбиркорлар, малакали ишчилар, интеллигенция давлат мансабдорлари, банк хизматчилари. Ўрта қатламдагилар қанчалик кўп бўлса, уларнинг социал ҳолати шунча яхши бўлади, жамият барқарор ривожланади, у шунчалик социал зиддиятлардан ҳимояланган бўлади. М.Вебер мулкка эгаликка унчалик аҳамият бермаган. Мол – мулкка эгалик қилмай ҳам одам ёҳуд жамият маълум бир мавқега, ҳокимиятга эга бўлиши мумкин. Масалан, ташкилотлардаги юқори малакали менежер. Инсоннинг нуфузи ҳам социал структурада унинг ўрнини аниқлаб беради. Масалан, спортчи, актёр, модельнинг нуфузини иқтисодий фойдага алмаштириш мумкин. Сиёсий ҳокимият ҳам иқтисодий ҳолатга боғлиқ бўлмайди. Реал жамиятда турли вариантлар мавжуд бўлиши мумкин. Одам бой бўлиши, бироқ маълум бир мавқега, олий маълумот, сиёсий таъсирга эга бўлмаслиги мумкин. Ғарб социологиясида бундай ҳолат “номувофиқлик статуси” деб юритилади. Номувофиқлик мақомини ҳис қилувчи одамлар норозилик, ҳафсаласизлик кайфиятида, экстремизмга мойил бўладилар. Агар инсоннинг бир ҳолатда мартабаси улуғ бўлсаю, бошқа ҳолатда мартабаси юқори бўлмаса, у ўз мартабасини кўз – кўз қилишга уринади ва одамлар унга баҳо бераётганларида аввало унинг қуйи мартабасинигина кўрадилар. Зиддиятларнинг асоси ҳам мана шунда. Масалан, университет профессорлари уларни савияси даражасига, илмий ютуқларига қараб баҳоланишларини ҳоҳлайдилар. Бироқ университетдан ташқаридагиларнинг кўпчилиги уларнинг талабларни рад этадилар, сабабини эса уларнинг сиёсий таъсири, бойлиги ва ҳокимиятининг йўқлиги билан изоҳлайдилар. “Вульгар бойвачча” ибораси кўпгина бойларнинг номувофиқлик мақомини кўрсатиб туради. Замонавий стратификацион таълимотларнинг асосий тамойили бўлиб, Т.Парсонс, Л.Уорнер, Б.Барбер ва ушбу йўналишнинг бошқа намоёндаларининг функционализм назариялари саналади. Улар социал тенгсизликни “жамиятни сақлаб қолиши учун зарур ҳолат, уларнинг қисмлари ўзаро алоқадор ва мувозанатда” деб билганлар. Т.Парсонс исталган жамиятда стратификациянинг мақсади маънавий баҳо, қадриятлар тизими деб қараган, уларни атамаларда ифодаласак, турли социал бирликларга баҳо бериш имконига эга бўламиз.К.Девис ва Г.Мурнинг таълимотларида социал стратификация назарияси функционал зарурият ва ҳар бир жамиятдаги стратификация назариясининг универсал мавжудлиги кабиларни ўзида мужассамлаштиради. Улар учун стратификация моддий бойликлар ва социал мавқенининг нотенг тақсимланганлигидир. Америкалик социолог Элтон Жонсон ўзининг стратификацион тадқиқотларида индивидларнинг социал мавқеини учта асосий белги бўйича аниқлайди: машғулот тури, маълумоти, ва инсоннинг ирқий – этник гуруҳи. - Маълумоти олий, ўрта ва қуйи. Юқори мавқега ўз вақтида шунчаки университетни тамомлаганлар эмас, обрўли университетларни тамомлаганлар киритилганлар. - Ирқий – этник гуруҳ. АҚШга хос ҳусусиятлардан келиб чиқиб, у келиб чиқишига кўра ирландлар гуруҳини, иккинчисига итальянлар гуруҳини (оқ танлилар орасида), учинчисига оқ ва сариқ ирқ вакилларини киритган. Уч гуруҳ бўйича индивидуал мавқеларни бирлаштириб, конкрет одамларнинг мувофиқлик мақомини аниқлаш мумкин. Чиқинди ташувчи ёки такси ҳайдовчиси, олий маълумотли оқ америкалик – бу битта мавқе. Қора танли, маълумотсиз шаҳар мэри – бу иккинчи мақом. Стратификацион тизимда алоҳида шахс ёки гуруҳнинг ижтимоий мавқеини башорат қилиш одамнинг хулқини, унинг конкрет воқеалага реакциясини, ижтимоий зиддиятларга муносабатини ва бошқа кўплаб масалаларни прогнозлаштириш имконини беради. Стратификация назарияси – бу ҳаётдаги хилма хилликни тушунтиришга асосдир. Нега пули бор одамлар меценатга айланади? Нега университет профессорлари ишлаб чиқаришга кетиб қолишади? Нега Россияда аралаш оилада туғилганлар ўзларини рус, Ўзбекистонда туғилганлар эса ўзбек деб ёздиришади? Нега шаҳарликлар вилоятликларга паст назар билан қарашади? Шундай қилиб, ижтимоий – синфий структура таҳлили замонавий социологик назариянинг муҳим қисми, шунингдек, ижтимоий амалиёт учун назарий асос саналади. 3 Иқтисодий ҳолат. Стратификациянинг иқтисодий даражаси бойлик ва даромад билан белгиланади. Бойлик деганда одамлар эгалик қилувчи моддий неъматлар тушунилади. Даромад соддалаштирилган кўринишда, одамлар олувчи пуллар миқдори сифатида тавсифланади. Масалан, инсон улкан бойликка эга бўлиши ва ундан оз миқдорда даромад олиши мумкин; бундай одамлар қаторига ноёб тангалар, қимматбаҳо тошлар, санъат асарларини коллекция қилувчилар ва бошқа шунга ўхшаш одамлар киради. Бошқа бир одам катта маош олиши, ҳашаматли ҳаёт кечириши, лекин бой бўлмаслиги мумкин. Нуфуз (престиж). Даражаси муайян социал мақом билан мос келувчи жамиятдаги обрў, эътибор, ҳурмат билан ўлчанади. Нуфуз – қўл билан ушлаб бўлмайдиган, фақат назарда тутиладиган ҳодиса саналади. Аммо, кундалик ҳаётда инсон одатда нуфузга салмоқли тус беришга ҳаракат қилади – унвонлар беради, ҳурмат-эътибор расм-русумларига риоя қилади, фахрий даражалар беради, ўзининг «яшашни билиши» ни намойиш этади. Бу ҳаракатлар ва объектлар социал муҳимлик даражасини акс эттирувчи нуфуз белгилари ролини бажаради. Одамларнинг бир-бири билан ўзаро алоқалари таркибига уларнинг бир-бирига кўрсатиши ва бир-биридан олиши лозим бўлган ҳурмат-эътибор даражасига доир музокаралар киради. Ҳатто оддий сўзлашувга ҳам, агар сўзларимизга эътибор бериладиган бўлса, биз бу гапларга диққат билан қулоқ солишимиз ҳақидаги муайян пинҳона аҳдлашув хос. Биз ўзимиздан юқори даражадаги одамга турли усуллар билан ҳурмат-эътибор кўрсатамиз. Масалан, танишув таомилида рамзий ҳаракатлар – таъзимлар, комплиментлар қўлланилади. Ўзини олиб қочиш таомилида айни шу мақсадга обрўли шахсларга нисбатан «тегишли масофа» ни сақлаш орқали эришилади. Обрў қозониш ва уни сақлаб қолиш учун бойлик ва ҳокимиятга эга бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Улар умумэътиборига ҳавола этилиши лозим, зеро обрў фақат аниқ фактлар асосида қозонилиши мумкин. Ҳозирги вақтда аксарият одамларнинг нуфузи, қоида тариқасида, уларнинг даромади, касб-кори ва турмуш тарзи билан белгиланади. Айни вақтда инсоннинг шахсияти ва киришимлилиги ҳам жуда муҳим. Гарчи кўпчилик ҳали-ҳануз пул ҳамма нарсадан муҳим деб ҳисобласа-да, лекин инсоннинг турмуш тарзи ва у илгари сурадиган қадриятлар ҳозирги вақтда унинг нуфузини белгилашда айниқса муҳим роль ўйнайди. Замонавий жамиятларда айрим касблар юқори нуфузга, айримлари, ўртача, яна бошқалари эса пастроқ нуфузга (престижга) эга бўлишади. Масалан, бизнинг жамиятда энг обрўли касблар сифатида ҳуқуқшунос, шифокор, иқтисодчи, психологлар, пастроқ нуфузга эга бўлган касб-ҳунарлар сифатида эса фаррош, кўча тозаловчи, мардикор, ёлланма ишчилар назарда тутилади. Ҳокимият. Айнан қайси одамлар ёки уларнинг гуруҳлари ўз майллари ва мўлжалларини ижтимоий ҳаёт воқелигига айлантира олишлари мумкинлигини белгилайди. Ҳокимият – бу айрим шахслар ва социал гуруҳларнинг ўз ҳукмини бошқаларга ўтказиш ва мавжуд ресурсларни мақсадга эришиш учун сафарбар қилиш қобилиятини намоён этади. Ҳокимият асосларини ташкил этувчи ресурсларнинг уч тоифаси фарқланади. 1. Мажбурлаш – мазкур ресурсларга эга бўлган томонга муайян вазиятга янги чеклашларни жорий этиш имконини берувчи ресурслар. 2. Рағбатлантирувчи мотивлар – бир томонга вазиятга янги устунликлар бериш учун имконият яратувчи ресурслар. 3. Ишонтириш кучи – бир томонга бошқа одамларнинг кўз қарашларини муайян вазиятга камчиликлар ёки устунликларни киритмасдан ўзгартириш имконини берувчи манбалар. Шундай қилиб, муҳим ресурсларни ўзлаштириш-одамлар устидан ҳукмронликни қўлга киритиш демак. Энг муҳим ресурсларни назорат қилиш - ўзини, ёки ўз гуруҳини одамлар билан уларга ўз биологик, психологик ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш имконини берувчи воситалар ўртасига қўйиш демакдир. Маълумотлик (таълим) даражаси. Юқори санаб ўтилган меъзонлардан ташкари ҳозирги кунда социологлар маълумотлик даражасига қараб ҳам кишиларни муайян қатламларга ажратишади. Бундай меъзон сифатида кишиларнинг таълим даражаси-маълумотлилиги олинади. Агар кишиларни маълумотлик (таълим) даражаси билан қатламларга ажратадиган бўлсак, улар олий, ўрта махсус, ўрта, ва тўлиқсиз ўрта маълумотларга бўлинади. Ўз навбатида эса интеллигенция (зиёли) нинг ўзлари ҳам фан доктори, фан номзоди, магистр, бакалавр сингари таркибларга эга бўлади. 4 Социаллик – синфий структуранинг горизонтал талқини билан бирга саводлилик, касбий малакалилик даражасига кўра вертикал талқин ҳам қилиш мумкин. Масалан, ишчилар орасида паст, ўрта ва юқори малакалиларини ажратиб олсак. Уларнинг нисбати таҳминан 25:50:25 нисбатга бўлинади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ишчиларни уч гуруҳга бўлишнинг ўзи етарли. Интеллигенциянинг вертикал талқин этиш эса анча мураккаб кечади. Анъанага кўра уларга махсус тайёргарлик талаб қилувчи ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар киради. Социологияда бу гуруҳни интеллигенция ва хизматчиларга ажратиб ўрганадилар. Зиёлилар, ишчилар, олий ва ўртам маълумотли одатда ақлий, ижодий меҳнат билан шуғулланувчи, касбий банд одамлар киради. Ишчи мутахассисларга илмий маълумот талаб қилинмайдиган, бироқ илмий маълумоти борлиги ҳам зарар қилмайдиган милиционер, котиба, ҳисобчи ва ҳоказолар киради. Олий ўқув юртида ўқиб уни тамомлаганларнинг ҳаммасини ҳам зиёли деб бўлмайди. Ишчиларнинг 10% ини олий ва ўрта маълумотлилар ташкил қилади. Бундай ҳолатда мехнат характери назарда тутилади. Социологияда ишчи – зиёли тушунчасини киритиш орқали муаммони ҳал қилишга уринишди. Унга малакали, махсус касбий тайёргарлик ва савод талаб қилинадиган ишларда меҳнат қилувчи ишчилар гуруҳи назарда тутилади. Масалан, тажриба синов ишчилари, учувчи, мураккаб ускуналар оператори, уларда ишлашни ўргатувчи операторлар ва ҳк. Айтиш мумкинки, жамиятнинг тараққий этиши билан унинг социал структураси мураккаблашади, ҳамда алоҳида шахслар турли социал гуруҳ ва синфлар чегарасида қолишади. Социал мақом – бу индивиднинг ижтимоий иерархияда эгаллаган, муайян ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва яшаш услубларини келтириб чиқарадиган нисбий даражасидир. Мақом индивидларга ва улар туғилганда индивиднинг фазилатларидан қатъий назар, шунингдек жинс, ёш, оилавий ўзаро алоқалар, келиб чиқиш белгиларига кўра берилиши ёки рақобат кураши жараёнида қўлга киритилиши мумкин. Сўнгги зикр этилган ҳолат алоҳида шахсий фазилатларни ва инсоннинг ўз куч-ғайратини талаб қилади. Бундай гуруҳларнинг социал синфлардан фарқи шундаки, улар иқтисодий ҳолатнинг ўзигагина эмас, балки ҳурмат-эътибор ва нуфузга ҳам асосланади. Муайян мақом гуруҳи аъзолари асосан ўз гуруҳи доирасида бир-бири билан ўзаро алоқа қилади ва юқори ёки паст мақомли одамлар билан камроқ даражада ўзаро алоқаларга киришади. Социал стратификацияни амалда касб этадиган шакл-шамойиллардан қатъи назар, унинг мавжудлиги универсалдир. Социал стратификациянинг тўрт асосий тизими мавжуд: қуллик, касталар, кланлар ва синфлардан ташкил топади. Қуллик сабаблари. Бир одамнинг бошқа одамларга эгалик қилиши қулликнинг ажралмас белгиси ҳисобланади. Қуллар қадимги римликларда ҳам, қадимги африкаликларда ҳам бўлган. Қадимги Грецияда қуллар жисмоний меҳнат билан шуғулланган ва бунинг натижасида эркин фуқаролар сиёсатда ва санъатда ўз қобилиятларини намоён этиш имкониятига эга бўлган. Қуллик кўчманчи халқларга, айниқса овчилар ва термачиларга камроқ даражада хос бўлган. Одатда қулликнинг уч сабаби кўрсатилади: 1. Қарз мажбуриятининг мавжудлиги. Бунда ўз қарзларини тўлашга қурби етмаган одам қарз берувчининг қулига айланган. 2. Қонунларни бузиш. Бунда қотил ёки талончини қатл этиш уни қулга айлантириш билан алмаштирилган, яъни айбдор жабрланган оилага етказилган зарар ёки мусибат эвазига товон ҳақи сифатида топширилган. 3. Уруш, талончилик ҳужумлари, бўсундириш. Бунда одамларнинг бир гуруҳи бошқа одамлар устидан ғалаба қозонган ва ғолиблар асирларнинг бир қисмидан қул сифатида фойдаланган. Қулликнинг умумий тавсифи. Гарчи қулдорлик амалиёти турли минтақаларда ва турли замонларда ҳар хил бўлган бўлса-да, қулликнинг сабабидан қатъи назар, қул барибир бошқа одамнинг мулки ҳисобланган ва қонунлар тизими қулнинг мақомини мустаҳкамлаган. Қуллик кишиларни бир-биридан фарқлашнинг қайси одам эркин-у (муайян имтиёзларга эга-ю), қайси одам қул (имтиёзсиз) ҳисобланишини аниқ кўрсатувчи асосий мезони бўлиб хизмат қилган. Касталар тизимида мақом инсон туғилганда белгиланади ва умрбод амал қилади; социологик назария бўйича тавсифлайдиган бўлсак, касталар тизими замирида амр этиш йўли билан белгиланган мақом ётади. Эришилган мақом индивиднинг мазкур тизимдаги ўрнини ўзгартиришга қодир эмас. Туғилишга кўра паст мақомли гуруҳга мансуб бўлган одамлар ҳар доим ҳаётда улар шахсан нимага эришишга муваффақ бўлганидан қатъи назар, айни шу мақомга эга бўлади. Стратификациянинг мазкур шакли хос бўлган жамиятлар касталар ўртасидаги чегарани дахлсиз сақлашга ҳаракат қилади. Шу сабабли бу ерда эндогамия, яъни ўз гуруҳи доирасидаги никоҳлар амал қилади ва гуруҳлар ўртасида никоҳлар тақиқланади. Касталар ўртасида алоқаларга йўл қўймаслик учун бундай жамиятлар кастанинг тозалигини таъминлашга қаратилган мураккаб қоидаларни ишлаб чиқади. Бу қоидаларга кўра, қуйи касталарнинг вакиллари билан алоқа қилиш юқори кастанинг таҳқирланишига сабаб бўлади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Ҳиндистон жамияти касталар тизимига ёрқин мисол бўлиши мумкин. Ирқий тамойилларга эмас, балки диний тамойилларга асосланган мазкур тизим мамлакатда қарийб уч минг йил мобайнида амал қилган. Ҳиндларнинг тўрт асосий кастаси ёки варналар минглаб ихтисослашган кичик касталар (жатилар)га бўлинади. Бунда ҳар бир каста ва ҳар бир жати вакиллари муайян касб-кор билан шуғулланади. Кланлар тизими аграр жамиятларга хос. Бундай тизимда ҳар бир индивид қон-қариндошликнинг кўплаб социал алоқалари - кланлар билан боғланган. Клан ўта тармоқланган оилани ўзида ифодалайди ва ўхшаш жиҳатларга эгалик билан тавсифланади: агар клан юксак мақомга эга бўлса, мазкур кланга мансуб индивид ҳам шундай мақомга эга бўлади; кланга қарашли барча маблағлар – улар хоҳ қашшоқ, хоҳ бой бўлсин, тенг даражада кланнинг ҳар бир аъзосига қарашли бўлади; кланга содиқлик унинг ҳар бир аъзосининг умрбод мажбурияти ҳисобланади. Кланлар касталарни ҳам эслатади: кланга мансублик энг аввало туғилишга кўра белгиланади ва умрбод амал қилади. Бироқ касталардан фарқли равишда, мазкур тизимда турли кланлар ўртасида никоҳларга йўл қўйилади; улардан ҳатто кланлар ўртасида иттифоқлар тузиш ёки мавжуд иттифоқларни мустаҳкамлаш учун фойдаланилиши ҳам мумкин, чунки никоҳ натижасида эр-хотиннинг қариндошларига юкланадиган мажбуриятлар икки клан аъзоларини бирлаштиришга қодир. Индустриализация ва урбанизация жараёнлари кланларни нисбатан ўзгарувчан гуруҳларга айлантиради ва охир-оқибат кланлар ўрнини социал синфлар эгаллашига олиб келади. Қулликка, касталар ва кланларга асосланган стратификация тизимлари ёпиқ ҳисобланади. Одамларни бир-биридан ажратувчи чегаралар шу даражада аниқ ва қатъийки, одамларга бир гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтиш учун имконият қолдирмайди. Турли кланларнинг аъзолари ўртасидаги никоҳлар бундан мустасно. Синфий тизим анча очиқ, чунки у биринчи навбатда пул ёки моддий мулкка асосланади. Синфга мансублик ҳам туғилганда белгиланади – индивид ўз ота-онасининг мақомини олади, бироқ индивиднинг социал синфи унинг умри мобайнида у ҳаётда нимага эришганига (ёки эриша олмаганига) қараб ўзгариши мумкин. Бундан ташқари, индивиднинг машғулоти ёки касб-корини туғилишга кўра белгилайдиган ёки бошқа социал синфларнинг вакиллари билан никоҳга киришни тақиқлайдиган қонунлар мавжуд эмас. Бинобарин, мазкур социал стратификация тизими асосан ўз чегарасининг ўзгарувчанлиги ва мослашувчанлиги билан тавсифланади. Синфий тизим социал ҳаракатчанлик, яъни ижтимоий зинапоядан юқорига кўтарилиш ёки пастга тушиш учун имкониятлар қолдиради. Ўз социал мавқеи ёки мансублик синфини юксалтириш учун имкониятларнинг мавжудлиги – одамларни яхши ўқишга ва тиришқоқлик билан меҳнат қилишга рағбатлантирувчи асосий омиллардан бири. Албатта, инсон туғилганда унга мерос бўлиб ўтадиган оилавий ҳолат мутлақо ноқулай шарт-шароитларни белгилаши ва улар инсонга ҳаётда юксак мавқега эришиш ва ўз фарзандига шундай имтиёзларни таъминлаш учун имконият қолдирмаслиги ҳам мумкин. Ҳар қандай жамиятда жинсий белги социал стратификациянинг негизини ташкил этади. Бирорта ҳам жамиятда жинс социал табақаланишни белгилайдиган бирдан-бир тамойил ҳисобланмайди. Лекин, шунга қарамай, у ҳар қандай социал стратификация тизими (қуллик, касталар, кланлар, синфлар)га хос. Жинсий белгига кўра ҳар қандай жамият аъзолари тоифаларга бўлинади ва жамият уларга таклиф қилиши мумкин бўлган бойликлардан фойдаланиш учун тенг бўлмаган имкониятларни қўлга киритади. Ўз-ўзидан равшанки, бундай ажратиш ҳар доим эркаклар фойдасига амалга оширилади Download 20.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling