чиқиладиган корхона стандартлари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар
келишишлиги лозим.
Корхона стандарти асосий истеъмолчилар
билан келишилади ва зарур
бўлганда,
касаба
уюшма
идоралари,
давлат
назорати
идоралари,
Давархитектурақурилиш, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, ёнғиндан сақлаш, транспорт ташкилотлари ва б. билан ҳам
келишилади.
Корхона стандартини корхона раҳбари (раҳбар муовини) буйруқ ва (ёки)
стандартнинг
биринчи бетида имзо чекиб, "Тасдиқлайман" грифи билан
тасдиқлайди. Корхона стандартини буйруқ билан тасдиқлашда буйруқда
стандартни амалга жорий этиш санаси белгиланади ва зарур бўлганда
стандартни жорий этиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар тасдиқланади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг қарори бўйича
корхона стандартининг амал
муддати чекланиши мумкин.
Чет
истеъмолчиларга харидга чиқариладиган маҳсулотга корхона
стандарти Ўзстандарт Агентлиги идораларида давлат рўйхатидан ўтиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: