1. Стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари: гост 0-92. Правила проведения работ по межгосударственной стандартизации. Общие положения; 2


-босқич – стандартнинг лойиҳаси (биринчи таҳрири)ни ишлаб чиқиш;  3-босқич


Download 320.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana14.04.2023
Hajmi320.78 Kb.
#1357334
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
 2-босқич – стандартнинг лойиҳаси (биринчи таҳрири)ни ишлаб чиқиш;
 3-босқич – стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни ишлаб чиқиш, 
келишиш ва уни тасдиқлашга тақдим этиш;
 4-босқич – стандартни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.
Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш босқичларини бирлаштириш рухсат 
этилади, бу ҳол шартномада ёки стандартни ишлаб чиқишга техник топшириқ 
(ТТ)да акс эттирилади.
Тармоқ стандартлари ва давлат стандартларининг лойиҳаларини ишлаб 
чиқиш босқичлари бир-бирига ўхшайди, фақат тўртинчи босқич бундан 
мустасно, чунки тармоқ стандартларини тасдиқлаш давлат ва хўжалик бошқарув 
идораларига юклатилган.
Тармоқни бошқариш идораси тармоқ стандартини кўриб чиқади ва 
тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ушбу идора ўриатган тартибда 
стандартни чаласини тўлдиришга қайтаради. Тармоқ стандартини тасдиқлашда 
уни амалга киритиш санаси стандартни жорий этишга тайёрлаш бўйича 
тадбирларни бажариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Тармоқ 
стандартининг амал муддати тасдиқловчи идора томонидан буюртмачи билан 
келишилган ҳолда ўрнатилади.
Маҳсулотга тармоқ стандартлари Ўзстандарт Агентлигида давлат 
рўйхатидан ўтказилади.


Тармоқ стандартининг белгиси қуйидагилардан иборат бўлади: 

ҳужжат индекси - TSt;

тармоқни бошқариш идорасининг шартли рақамли белгиси;

тармоқни бошқариш идораси томонидан Ўзстандарт Агентлиги билан 
келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда бериладиган, нуқта билан ажратилган 
рўйхат тартиб рақами;

икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол: TSt 45.001:1999
 Маъмурий-ҳудудий стандартлар. Маьмурий-ҳудудий стандартлар O’z 
DSt 1.20:2001 "Ўз СДТ. Маъмурий стандартларни ишлаб чиқиш, келишиш ва 
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби" талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Маъмурий-ҳудудий 
стандартлаштиришнинг асосий мақсади ҳудуд 
корхоналарида чиқариладиган маҳсулотнинг сифатини ва рақобатбардошлигини 
оширишга қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш йўли билан кўмаклашишдан 
иборат:

кўрсаткичлари ва тафсилотлари ўхшаш маҳсулотга давлатлараро, давлат ва 
тармоқ стандартларининг талабларидан устунлик қиладиган (ёки) уларни 
равшанлаштирадиган стандартларни, шунингдек ҳудуд учун хос маҳсулот 
(хизматлар) га юқорироқ даражали меъёрий ҳужжат йўқ бўлганда қабул қилиш;

моддий, хом ашё, энергетик, одам ва табиий бойликлардан оқилона 
фойдаланиш;

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий вазифалари;

ишлаб чиқаришни бошқариш ташкилий тузилмасини ривожлантиришнинг 
янада мақбул усулини танлаш мақсадида таҳлил қилиш;

корхонанинг маҳсулот навлари бўйича сиёсатини ва чиқарилаётган 
маҳсулотни янгилаш, унинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш 
дастурини ишлаб чиқишни ўрганиш;

чиқариладиган маҳсулотнинг рақобатбардошлик даражасини бозор 
талабларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ қилиш, алоҳида нав гуруҳлари учун 
маркетинг тадқиқотларининг дастурини яратиш;



маҳсулотнинг асосий техник ва иқтисодий кўрсаткичларини илгари ишлаб 
чиқилган мамлакатимиз ва хорижий аналогларнинг мос кўрсаткичлари (агар 
шундай аналоглар бор бўлса) билан таққослаш;

ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва фойдаланишга умумий сарфлар энг кам 
бўлгани ҳолда чиқариладиган маҳсулотнинг талаб этилган сифат даражасини 
таъминлаш;

маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларда ҳақиқий рақобатбардошлик 
даражасини баҳолаш;

бойликларнинг тежалишини таъминлаш.
Маъмурий-ҳудудий стандартлаштириш объектлари ушбу ҳудуд учун хос 
маҳсулот, шунингдек ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш: ва бошқариш 
соҳасидаги талаблар, меъёрлар ва қоидалар, маҳсулот (жараёнлар ва хизматлар) 
сифатини таъминлаш тизимлари ва усулларидан иборат.
Ўзстандарт Агентлиги, Давархитектурақурилиш, Давлат табиат қўмитаси, 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий идоралари ёки маҳаллий ҳукумат 
идораларининг топшириғи бўйича ҳудуддаги бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлари маъмурий-ҳудудий стандартнинг лойиҳасини ишлаб чиқувчилари 
бўлиши мумкин.
Маьмурий-ҳудудий стандартнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш босқичлари 
давлат стандартларини ишлаб чиқиш босқичларига ўхшайди.
Маъмурий-ҳудудий стандарт маҳаллий ҳукумат идоралари томонидан ёки 
уларнинг топшириғи бўйича ҳудудий бошқарув идоралари томонидан 
тасдиқланади.
Маҳсулотга маъмурий-ҳудудий стандарт Давлат рўйхатидан Ўзстандарт 
Агентлигининг ҳудудий идоралари томонидан ўтказилади.
Маъмурий-ҳудудий стандарт белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:

ҳужжат индекси - MHSt;

МНББТ (маъмурий-ҳудудий бўлинмаларни белгилаш тизими)га мувофиқ 
маъмурийҳудудий бирликнинг коди;

дефис билан ажратилган рўйхатнинг тартиб рақами, тасдиқловчи идора 
томонидан берилади;



икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол - MHSt 1703202830-PP1:1999, бунда
MHSt - маҳаллий-ҳудудий стандарт;
17 - Ўзбекистон Республикаси;
03 - Андижон вилояти;
202 - Олтинкўл тумани;
830 - "Маслаҳат" аҳоли яшайдиган ҳудуд.

Download 320.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling