1. Стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари: гост 0-92. Правила проведения работ по межгосударственной стандартизации. Общие положения; 2


Корхона стандартларининг белгиси қуйидагилардан иборат


Download 320.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana14.04.2023
Hajmi320.78 Kb.
#1357334
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Корхона стандартларининг белгиси қуйидагилардан иборат: 

ҳужжат индекси - KSt;

Корхоналарни ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи (ҚТУТ) 
бўйича ҳўжалик юритувчи субъектнинг саккиз даражали коди;

дефис билан ажратилган, корхона томонидан берилган рўйхатнинг учта 
рақамли тартиб номери;

икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами; Мисол: 
KSt 00000359-143:2006.


 Техник шартлар. Техник шартларнинг лойиҳалари техник қўмиталар ва 
стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар томонидан, шунингдек ТҚ билан 
келишилган ҳолда бошқа ваколатли ташкилотлар ва корхоналар томонидан O’z 
DSt 1.2:1992 "Ўз СДТ.
Техник шартларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат 
рўйхатидан ўтказиш тартиби"га асосан ишлаб чиқилади.
Техник шартлар ушбу маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган юқорироқ 
даражали стандартлар ва техник шартлар йўқ бўлганда ва талабларни янада 
жиддийлаштириш зарур бўлганда, шунингдек ушбу тармоқнинг икки ва бундан 
ортиқ корхоналарида чиқариладиган маҳсулотга ишлаб чиқилади Техник 
шартларда ўрнатиладиган талаблар ушбу маҳсулотга нисбатан қўлланиладиган 
амалдаги стандартларнинг талабларидан паст бўлмаслиги ва бошланғич 
маҳсулот (буюмлар, материаллар, моддапар) га стандартлар ва техник 
шартларнинг талабларига зид келмаслиги лозим.
Техник шартларнинг лойиҳалари, агар маҳсулотни ишлаб чиқаришга 
қўйиш тўғрисида қарорни қабул комиссияси қабул қиладиган бўлса, қабул 
комиссия билан келишиб олинади. Ишлаб чиқувчи техник шартлар лойиҳасини 
буюртмачи (истеъмолчи) билан келишиб олади ва қабул комиссияси билан 
келишилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар билан бирга вакиллари қабул 
комиссия таркибига кирган ташкилотлар (корхоналар)га, комиссиянинг иши 
бошланишидаи олдин бир ойдан кечиктирмай жўнатади.
Техник шартлар лойиҳасини давлат назорат идораларига келишишга ва 
қабул комиссиясининг аъзолари бўлмаган, манфаатдор бошқа ташкилотларга 
хулоса учун жўнатиш зарурлигини ишлаб чиқувчи аниқлайди.
Маҳсулотнинг тажриба нусхаси (тажриба тўпи)ни қабул қилинганлик 
далолатномасига кабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзо қўйилиши 
техник шартлар лойиҳасининг келишилганлигани ифодалайди. Агар маҳсулотни 
ишлаб чиқаришга кўйиш тўғрисида қарор қабул комиссиясисиз қабул қилинса, 
техник шартлар лойиҳаси келишиш учун буюртмачи (истеъмолчи) га 
юборилади.


 Касаба уюшмаси идоралари, давлат назорат идоралари, Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги, 
Давлаттабиатқўмита, 
Давлатархитектурақурилиш, 
ёнилғи 
хавфсизлиги, транспорт ташкилотлари ва бошқаларнинг ваколатларига тегишли 
талабларни ўз ичига олган техник шартларнинг лойиҳалари бу ташкилотлар 
билан келишишлиги лозим. Бошқа манфаатдор ташкилотлар ваколатига тегишли 
талаблар мавжуд бўлган техник шартларнинг лойиҳалари бу ташкилотлар билан 
келишишлиги лозим. Бошқа манфаатдор ташкилотлар ваколатига тегишли 
талаблар мавжуд бўлган техник шартларнинг лойиҳасини келишиш учун бу 
ташкилотларга жўнатиш зарурлигини ишлаб чиқувчи аниқлайди.
Техник шартларнинг лойиҳасини келишиш "Келишилган" грифи остида 
келишувчи ташкилот раҳбари (раҳбар муовини) нинг имзоси билан ёки алоҳида 
ҳужжат (қабул комиссиясининг далолатномаси, хат, баённома ва ҳ.к.) билан 
расмийлаштирилади. Бунда "Келишилган" грифи остида сана ва ҳужжатнинг 
тартиб рақами кўрсатилади.
Техник шартларни ишлаб чиқувчи (тайёрловчи) буюртмачи билан 
келишилган ҳолда ёки ишлаб чиқувчи (тайёрловчи) буюртмачи билан 
биргаликда тасдиқлайди.
Техник шартлар (техник шартларга ўзгартиришлар) нинг тасдиғи 
ҳужжатнинг сарварағида "Тасдиқлайман" грифи остида корхона раҳбари (раҳбар 
муовини) нинг имзоси билан расмийлаштирилади.
Техник шартлар буюртмачи (асосий истеъмолчи) билан келишилган ҳолда 
кўпи билан 5 йил амал муддатига тасдиқланади. Асосланган ҳолларда амал 
муддати чекланилмасдан тасдиқланади.
Келишилган ва тасдиқланган техник шартлар, ушбу техник шартларни 
тасдиқлаган корхона жойлашган жойдаги Ўзстандарт Агентлигининг идорасига 
давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.

Download 320.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling