1. Стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари: гост 0-92. Правила проведения работ по межгосударственной стандартизации. Общие положения; 2
Download 320.78 Kb. Pdf ko'rish
|
4-босқич. Ишлаб чиқувчи-ташкилот стандарт лойиҳасини тасдиқлашга
қуйидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этади: - илова хати; - стандарт лойиҳасининг охирги таҳририга тушунтириш ёзуви; - асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси; - стандарт лойиҳаси 4 нусхада, бундан иккитаси биринчи бўлиши лозим; - стандарт лойиҳасининг келишишганлигини тасдиқловчи асл ҳужжатлар; - стандарт лойиҳасига фикр-мулоҳазалар тўплами; - келишмовчиликлар тўғрисидаги маълумотнома; - электрон версия; Стандартни тасдиқлаган идоранинг қарори билан стандарт тасдиқланади ва амалга киритилади. Ўзстандарт Агентлиги стандартни давлат рўйхатидан ўтказади. Экспорт учун мўлжалланган маҳсулотга қўшимча талаблар давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Стандарт давлат рўйхатига 4 нусхада тақдим этилади: аслият, иккинчи нусха (дубликат) ва иккита нусха. Стандартнинг иккинчи нусхаси стандарт аслиятига ўхшаш бўлиши ва ундан зарур сифатли нусха олишни таъминлаши керак. Стандарт давлат рўйхатига икки тилда: давлат ва рус тилларица тақдим этилиши лозим. Стандартга зарур бўлганда киритиладиган тузатишлар қўлдан қора тушь, паста, сиёҳ билан аниқ ёзилиши, биринчи варақнинг орқа бетида изоҳланган ва раҳбар (раҳбар муовини) имзоси ва рўйхатдан ўтказишга тақдим этган идора (ташкилот) нинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Стандарт давлат рўйхатидан кўпи билан 5 кун муддатда ўтказилади. Стандартни белгилаш, стандартни тасдиқлаган ташкилотдан қатьи назар, Ўзстандарт Агентлиги томонидан амалга оширилади. Стандарт белгиси қуйидагилардан иборат бўлади: - ҳужжат индекси – O’z DSt - рўйхатга олинган тартиб рақами; - икки нуқта билан айирилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами: масалан, O’z DST 789:1997 Стандарт аслияти, иккинчи нусхаси ва иккита нусхасининг биринчи бетларида рўйхатга олувчи идора рўйхатга олган идора номи, сана ва давлат рўйхатидан ўгган номери кўрсатилган штамп босади. Стандартнинг иккинчи нусхаси ва бир нусха Ўзстандарт Агентлигида қолади. Стандарт аслияти ва нусханинг иккинчиси ишлаб чиқувчига қайтарилади. Download 320.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling