1. Стандартлаштиришнинг давлатлараро объектлари: гост 0-92. Правила проведения работ по межгосударственной стандартизации. Общие положения; 2


Барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш


Download 320.78 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana14.04.2023
Hajmi320.78 Kb.
#1357334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, 
тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 
Давлат 
стандартлари O’z DSt 1.1:1992 "Ўз СДТ. Ўзбекистон 
стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан 
ўтказиш тартиби" га мувофиқ ишлаб чиқилади. Стандартлар стандартлаштириш 
бўйича техник қўмиталар (ТҚ), стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар 
(СТТ), тадбиркорликнинг бошқа субъектлари томонидан ишлаб чиқилиши 
мумкин.
Стандартнинг мазмунига ва техник-иқтисодий асосланганлигига ва 
кўрсаткичлар, меъёрлар ва талабларнинг фан ва техниканинг замонавий 
даражасига мувофиқлиги учун ишлаб чиқувчи ташкилот ва стандартни 
тасдиқлаган идора масъул бўлади.
Стандартни ишлаб чиқишда ташкилий-методик 
бирлиликка 
эришиш 
мақсадида, шунингдек иш босқичларининг бажарилишини текшириш учун 
стандарт ишлаб чиқишнинг тўрт босқичи ўрнатилган:
1-босқич - стандартни ишлаб чиқишга техник топшириқни ишлаб чиқиш ва 
тасдиқлаш (зарур бўлганда амалга оширилади);
 2-босқич - стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш (биринчи таҳрир) ва 
фикрларни олиш учун тарқатиш;
3-босқич - фикр-мулоҳазаларни ўрганиб чиқиш, стандарт лойиҳасини 
(охирги таҳририни) ишлаб чиқиш, келишиш ва уни тасдиқлашга тақдим этиш;
4-босқич - стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. Изоҳ: 
стандартни ишлаб чиқиш босқичларини бирга қўшиб бажариш рухсат этилади.
 1-босқич. Техник топшириқ меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш ишларини 
бажариш босқичларини ўрнатиш мақсадида буюртмачи ташкилот билан 
келишилган ҳолда, ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан тузилади ва одатда 
қуйидагиларни ўз ичига олади:

стандартлаштириш объекти ва қўлланиш соҳаси;



стандартнинг бўлимлари ва стандартда ўрнатиладиган асосий талаблар 
рўйхати;

стандартни ишлаб чиқиш босқичлари;

стандарт билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

стандарт лойиҳасини келишиш лозим бўлган бошқарув идоралари ва (ёки) 
корхоналар рўйхати;

буюртмачининг бошқа талаблари.

Download 320.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling