1. Сув,ҳаво,ер “ машқи Мақсад: Ўқувчиларнинг эшитиш ва ҳаракат сезгиларини,диққат жараёнларини ривожлантириш Машқнинг бориши


Download 24.1 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi24.1 Kb.
#1831820
Bog'liq
6-yoshli bolalarga trening


Мактабга қабул қилинган олти ёшли болалар билан коррекцион ҳаракатлантирувчи ва ривожлантирувчи машғулотлар“
1.Сув,ҳаво,ер “ машқи
Мақсад: Ўқувчиларнинг эшитиш ва ҳаракат сезгиларини,диққат жараёнларини ривожлантириш
Машқнинг бориши: Иштирокчилар айлана бўлиб ўтиради.Олиб борувчи ўйин шартлари билан таништиради.Агар у “Ер” деса ҳамма қўлини пастга туширади.Агар “Сув” деса қўлларини ҳаракатлантиради. Агар “Ҳаво” деса қўлларни осмонга кўтаради.
2.”Бўлган ва бўлмаган воқеалар” машқи.
Мақсад: Ўқувчиларда диққат ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш
Машқнинг бориши: Психолог иштирокчиларга қуйидаги жумлаларни бирини айтади:
1.Дадам ишга кетди.
2.Мушук овқат пишираяпти.
3.Поезд осмонда учиб юрибди.
4.Қишда қор ёғаяпти.
5.Бола думини ликиллатмоқда.
6.Ўқувчи мактабга келди.
7.Сигирнинг қаноти бор.
8.Қизча дарс қилаяпти.
9.Ит дастурхонни тузатаяпти.
10.Ойим кийимларни дазмоллаяпти.
Иштирокчилар ушбу вазиятни диққат билан эшитадилар ва мумкин бўлган вазият бўлса чапак чалишади,мумкин бўлмаган вазият бўлса оёқларини дупиллатишадилар.Адашган иштирокчилар ютқазган ҳисобланади.


3.“Яширинган буюмлар” машқи.
Мақсад: Ўқувчиларда ихтиёрий диққат ва кўрув хотирасини ривожлантириш.
Машқнинг бориши: Олиб борувчи иштирокчиларга баъзи бир буюмларни кўрсатиб,сўнг уларни бекитади.Болаларга “қандай нарсалар бор эди?”, “Қандай рангдаги нарсалар бор эди?” деб савол беради. Агар болаларни эсидан чиқиб қолса улар яна кўрсатилади.Бу ўйинни ўтказишдан мақсад болаларни диққатини жамлашга ёрдам беришдир.
4.”Сонларни излаб топ” машқи.
Мақсад:Ўқувчиларда ихтиёрий диққат ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш
Машқнинг бориши: Олиб борувчи томонидан ўқувчиларга расм кўрсатилиб,ўша расмда яширинган сонларни топиб бериш сўралади.
5.”Саватча” машқи.
Мақсад:Ўқувчиларда диққат,мантиқий тафаккурни ривожлантириш,гуруҳларга ажрата олиш қобилиятларини ва фикрлаш тезлигини ошириш.
Машқнинг бориши: Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинади.Биринчи гуруҳ меваларни,иккинчи гуруҳ савзавотларни олиб,ўз савтларига солиш кўрсатилади.Вазифани тез ва чаққон бажарган ғолиб ҳисобланади.
6.“Ҳайвонни тасвирлаб бер” машқи.
Мақсад: Болаларда тасаввур,ижлодий қобилият,дунёқарашни ривожлантириш ҳамда жисмонан дам олишни таъминлаш.
Машқнинг бориши: Аввало ўқувчиларга мусиқа қўйиб,релаксацион машқ ўтказилади.Сўнг бирор ҳайвоннинг расми кўрсатилиб,ўша ҳайвонни гавда,қўл ҳаракатлари ва товуш ёрдамида тасвирлаб бериш сўралади.
7.”Ўхшашлик ва фарқни топ” машқи.
Мақсад: ижодий қобилиятларни ривожлантириш
Машқнинг бориши: Олиб борувчи томонидан ўқувчиларга иккита расм кўрсатилиб,улар ўртасидаги фарқ ва ўхшашликни топишлари сўралади.
Download 24.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling