1. Табиат ва табий ресурсларни иқтисодий баҳолаш хақида тушунча


Табиий ресурсларни баҳолашда рента асосида ёндашувининг ўзига хос хусусиятлари


Download 102 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi102 Kb.
#1592807
1   2   3   4
2. Табиий ресурсларни баҳолашда рента асосида ёндашувининг ўзига хос хусусиятлари.Табиий ресурсларни баҳолашда рента (немисча — қайтариб берилган) асосида ёндашув яхши натижалар беради. Рента ёндашуви ресурсларнинг чекланган ва ноёб турлари учун хос (масалан, ер, ситрус мевалар, баъзи саноат ишлаб чиқариш тармоқлари ва б.). Иқтисодий рента деганда, одатда, чекланган таби­ий ресурслардан фойдаланилгандаги (ёки ижара) хак, баҳоси тушунилади. Бу вазиятда пассив таклиф негизидаги талаб рентани аниқловчи ягона таъсир этувчи омил сифатида олдинга чикади. Иқтисодий рентани кўпинча ресурс эгасининг ундан фойдалангандан оладиган рента даромади маъносида ҳам куллаш мумкин.
Ер ресурсларини баҳолашда рента ёндашуви кўпрок, самара беради. Э.В. Гирусов ва бошқаларнинг (1998) фикрича, ер баҳоси (Р) куйидагн формула асосида аниқлаш мумкин: ______Бунда: К- йиллик рента катталиги; г — коэффициент Фараз қилинишича, К-рента маълум бўлмаган муддатга олинди, дейлик, г коэффикиента кам бирлик сифатида олинади, унинг катталиги банк (ссуда) фоизи билан кўпинча богланади. Масалан, агар ҳар йилги ер участкасининг рентаси 10 минг сум бўлса, ссуда (карз) фоизи 10% га тенг деб олинса, у ҳолда уча­стка нархи 100 минг сумга тенг бўлади. Бу ҳолда ер ресурси баҳоси банкка куйилган капитал маблар улчамига кўпинча тўғри келади, бу баҳо рента катталигига тўғри келадиган ҳар йилги даромад миқдорига баробар бўлади.
Табиий ресурсларнинг турлича сифатга эга бўлиши табақалашган рента ёндашувини куллашга имкон беради. Юқори сифатли табиий бойликлар (маҳсулдорлиги юқори бўлган ер, шурланмаган тупроқ, руда миқдори кўп бўлган тог жинси ва б.) бошқа шароитлар бир хил бўлган вазиятда (замонавий жихоз ва ускуналар, самарали технология, малакали мутахассислар ва б.) кашшок ёки самараси камрок бўлган ресурсларга нисбатан иқтисодий натижалари юқори бўлган кўрсаткичга эришишга имкон беради. Шурланган тупроқларда пахта, шоли, полиз экинлари хосилдорли­ги энг камлиги (пахта хосилдорлиги гектарига 5-12 к, шоли 10-15 к), шурланмаган тупроқларда эса энг кўпи (пахта ўртача гекгарига 30-40 к, шоли 50-70 к) билан тавсифланган ҳолда табақалашган рента нархи ҳам юқорилиги билан фаркланади.
Худди шундай самара ресурсларнинг жойлашуви ва транс­порт омилида ифодаланади. Масалан, кишлок хужалиги ерлари ва тегишли транспорт турлари йирик шаҳар якинида жойлашганлиги уларнинг юқори даражадаги баҳога эгалигидан дарак беради. Бунда ерларнинг маҳсулдорлиги кам бўлган такдирда ҳам рента нархи жуда юқори бўлади. Шаҳар атрофига катновчи транспорт турлари деҳқончилик маҳсулотларини киска муддатда шаҳар деҳқон бозорига элтади, тадбиркор кўп миқдорда арзон транспорт ҳисобига маҳсулотларини ташиб, аҳолига сотишга улгуради ва юқори даромад олади. Ер эгаси бунинг ҳисобига табақалашган рента ён­дашуви асосида катта маблағга эга бўлади. Шаҳарлардан олисда жойлашган кишлок, хужалиги жамоалари ерларининг анча маҳсулдорлигига қарамай, Узоқ, масофа ва транспорт мураккабликлари ҳамда маҳсулотлар сифати бузилишини эътиборга олиб, шаҳарларга камрок товар-маҳсулот олиб келади. Бундай вазиятда то­вар-маҳсулот киймати анча юқорилиги билан тавсифланади, уни уз вақтида сотиш кийинлашади, бинобарин, нарх пасайиб боради, натижада даромад ҳам камлиги билан ажралиб туради.
Юқоридагилардан маълум бўладики, табақалашган рента асоси ва унинг улчамларини табиий бойликлар сифати ва жойлашувидаги фарклар ташкил қилади.



Download 102 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling