1. Табиат ва табий ресурсларни иқтисодий баҳолаш хақида тушунча


Табиатни баҳолашда мажмуали ёндашувнинг мохияти


Download 102 Kb.
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi102 Kb.
#1592807
1   2   3   4
4.Табиатни баҳолашда мажмуали ёндашувнинг мохияти.
Табиатни баҳолашда мажмуали ёндашув нуктаи назаридан ва нафақат тўғри ресурс функкияларини ҳисобга олишдан ташкари яна табиий муҳитнинг узлаштирувчи хусусиятларини эътиборда тутиш бўйича истикболли конкепциялардан бири умумий иқтисодий баҳолаш (киймат) ҳисобланади. Э. В. Гирусов ва бошқаларнинг (1998) фикрича, умумий иқтисодий баҳолаш туртта кўрсаткичнинг жами катталигидан иборат, яъни фойдаланиш киймати-қўшув фойдаланилмаган киймат, тенг тўғри фойдала­ниш киймати-қўшув билвосита фойдаланиш киймати-қўшув имконий киймат-қўшув-мавжуд бўлиш киймати.
Иқтисодий баҳолашга фойдаланиш киймати энг кўп мос келади (шунингдек, истеъмол киймати ҳам). Масалан, урмонлар берувчи барқарор тўғри киймати куйидагилардан иборат бўлади: барқарор утин тайёрлаш, доривор ўсимликлар, қўшимча маҳсулотлар (кузикорин, мевалар, ёнгок ва б.), сайётушк, барқарор овчилик ва баликчилик. Ушбу барча кўрсаткичлар амалда маълум ва узининг кийматига эга, уларни жамлаш натижасида тўғри киймат вужудга келади.
Фойдаланишнинг билвосита кийматини аниқлаш анча мураккаб. Бу кўрсаткич кўпинча сайёра микёсида кулланилади, шунинг учун ҳам глобал аҳамиятга эга. Бу глобал ва махаллий фойдаларнинг мос келмаслиги билан тушунтирилади. Масалан, билвосита киймат бирор мамлакат ёки худудга фойдали бўлмаса, балки бошқа мамлакат ёки бутун сайёра учун наф беради. Нам тропик урмонлар аёвсиз кирқилаётганлиги ва бунинг оқибатида ноёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари йуколиб бораётганлиги сайёра ёки биосфера микёсида нохўш ходисаларнинг ривожланишига сабаб бўлмокда. Урмонларни кирикишнинг махаллий фойдаси (наф) биосфера микёсидаги салбий ходисаларга нисбатан бир неча марта кам, хаттоки фалоқатлидир, чунки урмон тупроқлари тез муддатларда хўжалик муомаласидан чикиб кетади, бунда боткокланиш, эрозия, шурланиш, дефлакция каби ходисалар фаол ривожланади.
Бу зиддиятни амалий жихатдан хал қилиш учун халқаро микёсда глобал экологик жамгарма ташкил қилинган. Унинг асосий мақсади—табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ин­вестикия билан таъминлаш бўлиб, у махаллий фойдага устуворлик бермай, балки бутун дунё учун наф беришни назарда тутади. Билвосита кийматдан фойдаланиш кўрсаткичи, каттарок худудлар учун фойдани йигишга ҳаракат қилади. Урмоннинг билвосита кийматидан фойдаланиш тадқиқоти баъзан куйидаги кўрсаткичлардан иборат бўлади, ис гази билан богланиш (иссикхона самарасини юмшатиш), сувни тартибга солиш функкияси (худудни сув топишидан муҳофаза қилиш ва б.).
Ҳисоб-китоб учун имконий киймат янада мураккаблиги билан тавсифланади. Бу хол келажакда фойдаланиш учун худуднинг биоресурсларини консервакия (асраш) қилиш билан боғлиқ. Бунда имконий киймат тўғри (бевосита) ва билвосита кийматларнинг фойдаланиш кийматидан иборат бўлади.
Фойдаланилмайдиган киймат мавжуд бўлиш баҳосига асосланиб, бу табиатни нозик этник ва эстетик жиҳатдан баҳолашда аскотади, чунки инсон учун табиатнинг эстетик баҳоси жуда юқори ҳисобланади, уни келажак авлод учун сақлаш бур­чи, мероснинг баҳоси ва бошқалар эътиборга олиниши лозим. Мавжуд бўлишнинг киймати табиатни музхофаза қилиш учун мухим сабаб бўлиши мумкин. Бу кийматни баҳолашда содда иқтисодий ёндашувлар кулланилади, энг аввало «тулашга тайёрлиги» назарияси билан боғлиқ, «калбаки» бозорларни тузиш учун урунишлар асосида ҳаракат қилинади. Анкета ва сурок, қилиш услублари кенг кулланилади.
Меъёрдаги бозор мавжуд бўлмаганда кийматни субъектив баҳолаш усулидан фойдаланилади. Бу усулда табиат гушасининг баҳосини аниқлашда уни шу жойдаги мавжуд субъектлардан сураб билишга асосланган. Шунинг учун уни ифодаланган афзал куриш услуби деб ҳам юритилади. Рекреация жиҳатидан бой бўлган худудлар (даре ёки сув омбори сохали, тор кули ва б.) даги махаллий аҳоли дам олувчиларга маълум баҳода дам олишга рухсат беришни таклиф этадилар, лекин бу жараёнда объектнинг ифлос қилмасиликлари шарти билан бир карорга келишади. Ҳисоб-китоб асосида «тулашга тайёр» тамойили бўйича ўртача баҳо аниқланади ва уни дам олувчилар сонига кўпайтирилади ва ўртача жами баҳо аниқланади.
Хузур қилишни баҳолаш услуби табиий ресурслар кийматини аниқлашда кенг кулланилади. Бу усул кўпрок, уй-жой олди-сотдисида кулланилиб, мулк эгаси яхши даромад қилиши мумкин. Талабгор тайёр уй-жой сотиб олишда табиатнинг гузал жойлари, куёш нури тушиб турадиган, шамол эсиб турадиган, сув объектлари мавжуд бўлган, дарахтзор, автомобиль ҳаракати камрок, бўлган, хуллас, табиат инсонга хузур багишлайдиган жойларидан бўлишини хохлайди. Тайёр уй-жой нархига, албатта, экологик жихатдан тоза ва табиат чиройи каби хусусиятлар қўшилади, бу билан мулк эгаси маълум миқдорда даромад қилади, демак, табиат хиссаси (улуши) бу жараёнда сотиб олувчининг хузур қилиш услубига асосланганлигидан дарак беради.
Асосий адабиётлар:
1,География ва табиий ресурслардан фойдаланиш (илм.
конф. мат-ли). — Т.: Университет, 2001.

2,Гирусов.Э.В. и др. Экология и экономика природопользования:-М: ЮНИТИ 2000.
3,Руломов П.Н. Жуғрофия атамалари ва тушунчалари
изоҳли луғати. — Т.: Ўқитувчи, 1996

4,Эргашев.А Умумий экология. Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик.Т.,'' Ўзбекистон'' 2003
5,А.А.Рафиқов ,К.Н. Абирқулов, А. Н. Хожиматов. Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти (ўқув қўлланма)-Т. : ТДИУ, 2004
Download 102 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling