1. Табиат ва табий ресурсларни иқтисодий баҳолаш хақида тушунча
Табиий ресурсларни баҳолашда сарфлаш ва муқобил қиймат баҳолаш концепциясининг қўлланилиши
Download 102 Kb.
|
3.Табиий ресурсларни баҳолашда сарфлаш ва муқобил қиймат баҳолаш концепциясининг қўлланилиши.Табиий ресурсларни баҳолашда сарфлаш (ҳаржлаш) ёндашувидан ҳам фойдаланилади. Табиий бойлик (хомашё)ларни тайёрлаш ва фойдаланиш учун сарф-ҳаражатларни жамлаштириш билан хосил бўлган кийматни ресурсни баҳолаш учун бошлангич нукта, деб қараш мумкин. Бу ёндашув табиий бойликларнинг камайиши, бузилиши ва сифатини йукотишида қайта тиклаш кийматини баҳолашда фойдалинилади. Бу ҳолда маълум жойда табиий ресурснинг йуколиши ёки бузилишини тикловчи тадбирларга қилинган сара-ҳаражатлар ҳисоб-китоб қилиниб, маълум баҳо аниқланади. Масалан, нефть ёки табиий газ қонунлари бургуланганда катта майдонда тупроқ катлами бузилади, рельеф уйдим-чукурлашади, яйлов ишдан чикади ва б. Бундай. вазиятда бургулаш ишлари тугагандан сунг геологик ташкилот табиий ресурсларга етказилган барча зарарни йукотиб, аввалги табиий холга келтириш учун техник ва биологик рекультивакия тадбирларини утказиб, ресурслардан фойдаланувчиларга расмий равишда топшириши шарт. Бу тадбирлар мажмуа ҳолда иқтисодий жихатдан ҳисоб-китоб қилиниб, қайта тиклаш сифати аниқланади.
Сарфлаш ёндашуви канчалик содда ва кенг фойдаланилишига қарамай, узида муайян қарама-каршиликларни мужассамлаштирган. Агар табиий ресурс юқори даражада сифатли бўлса, у ҳолда сарф-ҳаражат тамойилига мувофиқ камрок баҳога эга бўлади. Масалан, кучли босим билан отилиб чикадиган рефт кувурларга тўғридан-тўғри йўналтирилиб, резервур ёки нефтни қайта ишлайдиган корхонага юборилади. Катта босим хатго компрессор станциялари куришни талаб этмайди. Кўпинча нефть кудукдан махсус насослар ёрдамида тортиб олинади. Бунга насос ва электр энергия, кувурларда нефть босим таъсирида ҳаракат қилиши учун компрессор станциялари куриш лозим. Бинобарин, нефтни кудукдан тортиб олиш ва керакли корхонага етказиб бериш учун транспорт ҳаражатлари зарур. Бундай вазиятда мантикка тўғри келмайдиган ҳолат юз беради, яъни ресурснинг сифати канчалик юқори бўлса, ундан фойдаланиш шунчалик кам ҳаражат талаб қилади ва шунга мос равишда кам иқтисодий баҳога эга бўлади ва аксинча. Шунга мувофиқ сарф-ҳаражат ёндашуви табиий ресурсларни иқтисодий жихатдан баҳолашда фойдаланишни чегаралайди. Муқобил киймат (бой берилган фойда) баҳолаш конкепцияси икисодиётда кенг кулланилади. табиатдан фойдаланишни иқтисодий баҳоланса бу баҳолаш ёндашувини кўп жиҳатлардан куллаш мумкин. Табиатда ресурслар барча худудларда ҳам турли даражадаги маҳсулдорликка эга эмас, баъзан маҳсулдорлик умуман бўлмаслиги ҳам мумкин, масалан, бархан кумлари—ҳаракатдаги кум уюмлари яйлов жихатидан маҳсулдорликка эга, ута шур шурхоклар ҳам худди шундай тавсифланади. Агар бархан кумлари ҳаракатини фитомелиоракия (махсус ўсимликлар экиш билан кум ҳаракатини тухтатиш) усули билан тухтатишга эришилса, маълум вақтдан сунг маҳсулдор яйлов таркиб топади, коракул куйларини бокиш билан маълум миқдорда даромад олиш мумкин. Алоҳида қўриқланадиган худудлар-қўриқхоналар, миллийбоглар, (қўриқхоналар), парваришхонанинг табиий ресурслари давлат конига биноан хўжаликда фойдаланилмайди, дарахтларни кесиш, пичан уриш, мол бокиш катъиян такикланади. Демак, бу худудларда табиий ресурслар бойлиги билан ажралиб туради. Муқобил киймат ёндашувига биноан бу худудларда кўплаб бойликлардан фойдаланмаслик натижасида иқтисодиёт «зарар» курмокда. Аслида халк хужалиги катта миқдорда фойда курмокда, чунки бу худудларда илмий тадқиқот ишлари олиб борилади, йуколиб бораётган ноёб фауна ва флора вақилларини саклаб колишга эришилди, уларнинг сони ортиб бормоқда, табиат ёдгорликлари, геологик кесмалар, тог жинслари, палеонтологик ёдгорликлар муҳофаза қилинади. Муқобил киймат конкенкияси маълум даражада сарф-ҳаражат ёндашуви билан боғлиқ. Табиат бойликларининг муқобил киймати канчалик кам бўлса, бу бойликларни саклаб колиш учун зарур иқтисодий товон (хак) учун ҳам шунчалик кам сарф-ҳаражат керак. Муқобил киймат ёндашувига мисол сифатида Чирчик дарёси ирмоги-Писком дарёсида лойҳаланган сув омбори ва унинг таркибидаги гидроэлектростанцияни кўрсатиш мумкин. Агар сув омборини куриш учун расмий равишда рухсат берилса, водийнинг ноёб ва улкан тор табиат бойликлари сув остида колиб кетади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кура, сув омборини куриш ва унинг иқтисодий фойдаси табиат бойлигидан камрок бўлиши тахмин қилинмокда. Чунки сув омбори фақат арзон электр энергия ишлаб чиқариш учун зарур, сув омборида айирилган сувни Чорвок, сув омборида ҳам жамгариш мумкин. Ҳозирча мазкур лойиҳани амалга ошириш тухтатиб турибди. Бу лойиҳани бошқа дарёда, ҳам амалга ошириш мумкин, муқобил бу вариантда Писком водийсининг ажойиб бетакрор табиати сакланиб колади. Download 102 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling