1. Табиий ресурслар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш]


VIII. Вазирликлар ва ташкилотлар ҳамкорлигида


Download 343.51 Kb.
bet8/8
Sana04.09.2023
Hajmi343.51 Kb.
#1672649
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
434 27.05.2019

VIII. Вазирликлар ва ташкилотлар ҳамкорлигида

26.

Тарбияланувчилар ва ўқувчилар учун она табиатни асраб-авайлаш ва уларда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтириш мавзусида турли театрлаштирилган томошалар ташкил этиш.

1) мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун муҳим бўлган она табиатни асраб-авайлаш мавзусидаги махсус томошалар сценарийларини ишлаб чиқиш;

Мунтазам равишда

Маданият васанъатни ривожлантириш жамғармаси

Маданият вазирлиги
(Б. Сайфуллаев),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Ўзбекистон экологик ҳаракати(Б. Алиханов)

2) республиканинг ҳудудларида жойлашган маданият муассасалари (театр ва бошқа томошагоҳлар) томонидан мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида экологик томошаларни ташкил қилиш.

27.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбияланувчилар ва болажонлар учун мўлжалланган экологик адабиётлар ва экологик эртакларни чоп этиш.

1) мактабгача таълим ташкилотлари ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш мутахассисларидан иборат тартибда муаллифлар гуруҳини шакллантириш;

2019 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

2) болажонлар учун мўлжалланган экологик адабиётларнинг мавжудлигини инвентаризация қилиш;

2019 йил август

3) бугунги кун талабларидан келиб чиқиб мазкур соҳага оид янги болалар адабиётларини ишлаб чиқиш.

2020 йил июнь

28.

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагоглар учун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид махсус қўлланмалар ишлаб чиқиш.

1) мактабгача таълим ташкилотлари ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш мутахассисларидан иборат тартибда муаллифлар гуруҳини шакллантириш;

2019 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

2) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги бугунги кун талабларидан келиб чиқиб мазкур соҳага оид янги қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2020 йил июнь

29.

Ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ва жойлардаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари педагоглари ўртасида экологик таълим юзасидан семинар ва давра суҳбатларини ташкил қилиш.

1) педагоглар ҳамда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳаси ходимлари билан ҳамкорлик ўрнатиш;

Мунтазам равишда

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) мавжуд экологик масалалар бўйича ташкил этиладиган семинар ва давра суҳбатлари мавзулари, дастурларини келишиш;

3) семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш жойи ва вақтини аниқлаш, мутахассисларни таклиф этиш;

4) семинар машғулотларида экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳаси ходимлари ҳамда таълим муассасалари профессор ўқитувчилари иштирокини таъминлаш.

30.

Мактабгача таълим ташкилотларини Ўзбекистоннинг табиати, ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, уларни асраб-авайлаш тўғрисидаги плакатлар ва фоторасмлар билан таъминлаш.

1) Ўзбекистоннинг гўзал табиати акс этган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб турларнинг рўйхатини тузиш, уларнинг фоторасмларини йиғиш ва тайёрлаш;

2019-2020 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

2) табиатни асраб-авайлаш тўғрисидаги болаларнинг экологик онги ва маданиятини шакллантирадиган тарбиявий аҳамиятга эга бўлган плакатлар ва фоторасмларни тайёрлаш;

3) мактабгача таълим ташкилотларини фоторасмлар ва махсус плакатлар билан таъминлаш.

31.

Барча таълим турларида экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид зарур ўқув-методик материаллар ва бошқа фойдали маълумотлар тақдим этишга мўлжалланган «ekologiya.uz» сайтини яратиш.

1) интернет тармоғида яратиладиган янги веб-сайтнинг концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш;

2019 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров), Ахборот коммуникациялари
ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов)

2) веб-сайтнинг техник вазифасини ишлаб чиқиш ва ушбу жараёнга тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

2019 йил август

3) тайёрланган веб-сайт лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда уни ишга тушириш учун зарур бўлган ташкилий масалаларни ҳал этиш;

2019 йил сентябрь

4) веб-сайт маълумотлари ўқувчилар ва талабаларга етказилишини такомиллаштириш мақсадида таълимни бошқариш бўйича ваколатли органларнинг таълим хизматларини кўрсатишга ихтисослашган расмий веб-сайтларида ekologiya.uz сайтига ўтиш ёрлиқларини жойлаштириш;

2019 йил декабрь

5) экология ва атроф муҳит муҳофазаси таълимига оид материалларни сайтга жойлаштириш ҳамда улар доимий равишда янгилаб борилишини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

32.

Экологик таълим-тарбияга оид электрон-методик воситаларни яратиш ва онлайн режимда фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.

1) география, биология ўқув фанларининг экологик мазмуни кенг ёритилишини таъминлайдиган электрон методик қўлланма ва тавсияларни ишлаб чиқиш ва интернет тармоғига жойлаштириш;

2019 йил октябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда

Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги (Ш. Садиков)

2) мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари учун болаларнинг мустақил экологик тадқиқотлар олиб боришига мўлжалланган виртуал иш дафтарлари ва уларнинг юритилишига кўмаклашувчи электрон методик тавсияларни ишлаб чиқиш;

2019 йил ноябрь

3) таълим муассасалари учун экологик йўналишдаги мультимедиа воситаларини яратиш;

2019 йил декабрь

4) таълим муассасалари учун экологик йўналишдаги ўқувчиларда тежамкорлик маданиятини шакллантиришга доир видеороликларни яратиш.

2020 йил март

33.

Болалар ва ёшлар аудиториясига мўлжалланган экологик мавзулардаги видеороликлар, мультипликацион, бадиий ва телевизион фильмлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг дастурларидан олинган телевидение материалларини тизимли равишда намойиш қилиш.

1) болалар ва ёшларга мўлжалланган мавжуд материаллар ва уларнинг сифатини таҳлил қилиш;

2019 йил июнь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев),
Ёшлар иттифоқи
(Қ. Қуранбоев),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),
Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Маданият вазирлиги
(Б. Сайфуллаев)

2) экологик мавзулар бўйича ёшлар, айниқса болалар учун тушунарли бўлган ҳамда уларнинг экологик билимларини оширишга қаратилган материалларни яратиш дастурини ишлаб чиқиш;

2019 йил октябрь

3) ишлаб чиқилган дастур доирасида видеоролик, видеоклип, мультипликацион фильмлар, бадиий ва телевизион фильмлар, хорижий телевидение дастурларидан олинган ва ўзбек тилига таржима қилинган қизиқарли телекўрсатувлар, телефильм ва телелавҳалар, ёшларга мўлжалланган оммабоп, маърифий ва кўнгилочар кўрсатувлар тайёрлаш;

2020 йил май ойидан бошлаб мунтазам равишда

4) тайёрланган материалларни телевидениедан ташқари мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда умумтаълим мактабларида тизимли намойиш қилиб бориш.

34.

Экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари билан боғлиқ мавзулар бўйича материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

1) экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича тайёрланадиган материаллар мавзуларини танлаш;

Мунтазам равишда

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),
Ўзбекистон миллий
телерадиокомпанияси
(А. Ходжаев),
Ёшлар иттифоқи
(Қ. Қуранбоев)

2) ҳар бир мавзу бўйича иқтидорли ёшларни жалб этган ҳолда ижодий гуруҳлар ташкил этиш;

3) ижодий гуруҳлар томонидан ОАВ учун концепцияда баён қилинган йўналишлар бўйича тегишли мавзуларда материаллар тайёрлаш.

4) тайёрланган материалларни ОАВда ёритиб бориш.

35.

Минтақа ва мамлакатда мавжуд экологик муаммолар мавзуларига бағишланган семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

1) минтақада мамлакатларининг экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

2019 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
(И. Мажидов),
тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2) минтақада мавжуд экологик муаммолар бўйича ташкил этиладиган семинар ва давра суҳбатлари мавзулари, дастурларини биргаликда келишиш;

2019 йил октябрь

3) семинар ва давра суҳбатларини ўтказиш жойи ва вақтини аниқлаш;

2019 йил ноябрь

4) ушбу тадбирларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг иштирокини таъминлаш.

2019 йил декабрь

36.

Ўзбекистонда экологик таълимнинг самарадорлигини ошириш йўллари мавзусида республика конференциясини ташкил этиш.

1) республика конференциясини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳни тасдиқлаш;

2019 йил октябрь

Ижрочилар маблағлари

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Ўзбекистон экологик ҳаракати (Б. Алиханов),
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

2) конференция ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш;

2019 йил декабрь

3) конференцияни юқори савияда ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш;

2020 йил июль

4) конференция натижалари бўйича тезислар тўпламини чоп этиш.

2020 йил сентябрь

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2019 й., 09/19/434/3189-сон; 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)

Download 343.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling