1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet1/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар


1 - Мавзу: Мантиқ илмининг предмети ва ахамияти
Режа:
1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида.
2. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча .
3. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари.
4.Мантиқни ўрганишнингахамияти.

"Мантиқ" арабча сўз бўлиб, маъноси бўйича "логика" сўзига мувофик келади. "Логика "атамаси эса, грекча "logos" сўзидан келиб чиққан бўлиб,"фикр", "сўз", "ақл", "қонуният" каби маъноларга эга. Унинг кўп маънолиги турли хил нарсаларни ифода қилишида ўз аксини топади. Хусусан, мантиқ сўзи, биринчидан, объектив олам қонуниятларини (масалан, "объектив мантиқ ", "нарсалар мантиги" каби ибораларда), иккинчидан, тафаккурнинг мавжуд бўлиш шакллари ва тараккиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алокадорликни xарактерлайдиган қонун-коидалар йиғиндисини (масалан "субъектив мантиқ" иборасида) ва ниxоят учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларни ўрганувчи фанни ифода этишда ишлатилади.
Мантиқ илмининг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади. "Тафаккур" арабча сўз бўлиб, ўзбек тилига "фикрлаш", "аклий билиш" сўзларининг синоними сифатида кўлланилади. Тафаккур билишнинг юкори боскичидир. Унинг моxиятини яхширок тушуниш учун билиш жараёнида тутган ўрни, билишнинг бошка шакллари билан бўлган муносабатини аниклаб олиш зарур.
Билиш вокеликнинг, шу жумладан, онг ходисаларининг инсон миясида субъектив, идеал образлар шаклида акс этишидан иборат. Билиш жараёнининг асосини ва оxирги максадини амалиёт ташкил этади. Барча xолларда билиш инсоннинг хаётий фаолияти билан у ёки бу даражада боғлик бўлган, унинг маълум бир эхтиёжини қондириш мумкин бўлган нарсаларни тушуниб етишга бўйсундирилган бўлади. Билиш жараёнини амалга оширар экан, кишилар уз олдига маълум бир максадларни куядилар. Улар ўрганилиши лозим бўлган предметлар доираси, тадкикот йўналиши, шакллар ва методларини белгилаб беради.
Билиш мураккаб, зиддиятли, турли даражаларда ва щаклларда амалга ошадиган жараёндир. Унинг дастлабки боскичини хиссий билиш-инсоннинг сезги органлари ёрдамида билиш ташкил этади. Бу боскичда предмет ва xодисаларнинг ташки хусусиятлари ва муносабатлари, яъни уларнинг ташки тамонидан бевосита номоён бўладиган ва шунинг учун инсон бевосита сеза оладиган белгилари xакида маълумотлар олинади.
Хиссий билиш 3 та шаклда: сезги, идрок ва тасаввур шаклида амалга ошади. Сезги предметнинг бирорта ташки хусусиятини (масалан, рангини, шаклини, таъмини) акс эттирувчи яккол образдир.Идрок предметнинг яхлит яккол образи бўлиб, у мазкур предмет хакидаги турли хил сезгиларни синтез килиш натижасида хосил бўлади. Алоxида олинган сезгилардан фаркли уларок, идрок берилган предметни бошка предметлардан (масалан олмани бехидан, нокдан ва шу кабилардан) фарк килиш имконини беради. Тасаввур эса аввал идрок этилган предметнинг образани маълум бир сигналлар (берилган предмет билан маълум бир умумийликка эга бўлган) таъсирида мияда кайта хосил килишдан ёки шу ва бошка образлар негизида янги образ яратишдан иборат хиссий билиш шаклидир. Масалан, танишингизга уxшаганкишини учратганда танишингизни эслайсиз, ёки курмокчи бўлган иморатингизни мавжуд иморатлар образлари ёрдамида яккол хис киласиз.
Хиссий билишнинг барча шаклларига хос бўлган хусусиятлари каторига куйидагилар киради: Биринчидан, хиссий билиш объектнинг (предметнинг ёки унинг бирорта хусусиятининг) бевосита таъсир этишини такозо этади. Тасаввур xам бундан истисно эмас. Унда образи кайта хосил этилаётган (ёки яратилаётган) предмет эмас, у билан боглик бўлган бошка предмет - сигнал таъсир этади.
Иккинчидан, хиссий билиш шакллари предметнинг ташки хусусиятлари ва муносабатларини акс эттиради.
Учинчидан, хиссий образ предметнинг яққол образидан иборат. Туртинчидан, хиссий билиш, конкрет индивидлар тамонидан амалга оширилганлиги учун xам, xар бир алохида холда конкрет инсоннинг сезиш кобиляти билан боглик тарзда узига хос хусусиятга эга бўлади. Бешинчидан, хиссий билиш билишининг дастлабки ва зарурий боскичи хисобланади. Усиз билиш мавжуд була олмайди. Чунки инсон ташки олам билан узининг сезги органлари оркали оркали богланган. Билишнинг кейинги боскичи, бошка барча шакллари сезгиларимиз берган маълумотларга таянади .
Бундан келиб чикадиган хулоса шуки, хиссий билиш тафаккур билан узвий боглик. Хусусан, назарий билимларнинг чинлиги охир-окибатда эмприк талкин килиш йўли билан, яъни тажрибада бундай билимларнинг объектини кайд этиш оркали асосланади. Ўз навбатида, хиссий билиш, умуман олганда, акл томонидан бошкарилиб туради, билиш олдида турган вазифаларни бажаришга йуналтирилади, ижодий фантазия элементлари билан бойитилади. Масалан, гувохларнинг берган курсатмалари асосида жиноятчининг портрети яратилади, яккол хис килинади ва кидирилади.
Бундан ташкари, баъзи холларда хиссиётимиз бизни алдаб куяди. Масалан, узокдан сизга қараб келаётган кишини танишингизга уxшатасиз, лекин якинрок келганда унинг ьошка киши эканлиги маълум бўлади. Бошка бир мисол . Энди танишган кишингиз xакидаги дастлабки таассурот (бу асосан унинг ташки тамондан куринишига қараб хосил килинади), у билан мулокатда бўлгандан кейин узгаради. Мана шу уринда "Кийимига қараб кутиб олишади, аклига қараб кузатишади" деган маколни хиссий билиш билан акл ўртасидаги узаро муносабатни, фаркни яхши ифода килишни таъкидлаш лозим.
Предмет ва ходисаларнинг моxиятини тушинишга тафаккур ёрдамида эришилади. Тафаккур билишнинг юкори -рационал (лотинча ratio- акл) билиш боскичи бўлиб, унда предмет ва ходисаларнинг умумий, мухим хусусиятлари аникланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алокалар, яъни қонуний богланишлар акс эттирилади. Тафаккур куйидаги асосий хусусиятларга эга:
1. Унда вокелик абстрактлашган ва умумийлашган xолда инъикос килинади. Хиссий билишдан фаркли уларок, тафаккур бизга предметнинг номуxим, иккинчи даражали(бу одатда билиш олдида турган вазифа билан белгиланади) белгидардан абстрактлашган(фикран четлашган, мавxумлашган) холда, эътиборимизни унинг умумий, мухим, такрорланиб турувчихусусиятларига ва муносабатларига қаратишимизга имкон беради. Хусусан, турли кишиларга хос индивидуал белгиларни (хулк -атвор, темперамент, кизикиш ва шу кабилардаги) эътибордан четда колдирган холда, улар учун умумий, муxим белгиларни, масалан, максадга мувофик холда меxнат килиш, онгга эга булиш, ижтимоий муносабатларга киришиш каби хислатларни ажратиб олиб, "инсон" тушунчасини хосил килиш мумкин. Умумий белгиларни аниклаш предметлар ўртасидаги муносабатларни, богланиш усулларини ўрганишни такозо этади. Турли хил предметларни фикрлаш жараёнида уxшаш ва мухим белгиларига кура синфларга бирлаштиралади ва шу тарика уларнинг мохиятини тушиниш, уларни характерлайдиган қонуниятларини билиш имконияти тугилади. Масалан, юкорида келтирилган "инсон" тушунчасида барча кишилар битта мантиқий синфга бирлаштирилиб, улар ўртасидаги мухим богланишлар(масалан, ижтимоий муносабатлар ) билиб олинади.
2. Тафаккур борликни билвосита акс эттиради. Унда янги билимлар тажрибага хар сафар бевосита мурожат этмасдан, мавжуд билимларга таянган xолда хосил килинади. Фикрлаш бунда предмет ва ходисалар ўртасидаги алокадорликка асосланади. Масалан, боланинг хулк-атворига қараб, унинг қандай мухитда тарбия олгангили хакида фикр юритиш лозим. Тафаккурнинг мазкур хусусияти, айникса, хулосавий фикр хосил килишда аник намоёнбулиди.
3. Тафаккур инсоннинг ижодий фаолиятидан иборат. Унда билиш жараёни борликда реал аналогига эга булмаган нарсалар - юкори даражада идеаллашган объектларни (масалан, абсалют каттик жисм, идеал газ каби тушунчалар) ни яратиш,турли хил формал системаларни куриш билан кечади. Улар ёрдамида предмет ва ходисаларнинг энг мураккаб хусусиятларини ўрганиш, ходисаларни олдиндан куриш, башоратлар килиш имконияти вужудга келади.
4. Тафаккур тил билан узвий алокада мавжуд. Фикр идеал ходисадир. У факат тилда- моддий ходисада (товуш тулкинларида, график чизикларида) реаллашади, бошка кишилар бевосита кабул кила оладиган, xис этадиган шаклга киради ва одамларнинг узаро фикр алмашиш воситасига айланади. Бошкача айтганда, тил фикрнинг бевосита воке булиш шаклидир.
2. Тафаккур уч хил шаклда: тушунча, хукм(мулохаза) ва хулоса чикариш шаклида мавжуд.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling