1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари
Download 1.1 Mb.
|
Мантиқ маърузалар
Истисно қонуниУ чинчи истисно қонуни нозидлик қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлик мазмунини камраб олиб баён килинган икки зид фикрдан бири чин, бошкаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди. Бу қонун «А В ёки В эмасдир» формуласи оркали берилади. Мулохазалар мантигида бу куйидаги формула оркали ифодаланади: pv р. Бу формула куйидагича укилади. p ёки p эмас. Учинчиси истисно қонуни тушунчалар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. Агарда зид муносабатлар тушунчанинг тулик мазмунини қараб олмаса, икки зид белгидан бошка белгиларнинг хам мавжудлиги маълум булса, унда учинчиси истисно қонуни амал килмайди. Масалан, Талаба имтихонда «аъло» бахо олди. Талаба имтихонда «икки» бахо олди. Бу мулохазалар муносабатида нозидлик қонуни амал килади. Чунки бу мулохазаларнинг хар иккиси хам хато бўлиши ва талаба имтихонда «ўрта» ёки «яхши» бахо олиши мумкин. Агар, «Талаба имтихонда «аъло» бахо олди» ва «Талаба имтихонда «аъло» бахо олмади», мулохазаларини тахлил килсак, унда бу мулохазалардан бири чин, бошкаси хато, учинчисига урин йук эканлиги маълум бўлади. Чунки «яхши», «урат» ва «икки» бахолар-» аъло» бахо эмас. Учинчиси истисно қонуни куйдаги холатларда кулланилади: Алохида олинган якка буюмга нисбатан бир хил вакт ва муносабат доирасида узаро зид фикр билдирилганда. Масалан, Тошкент –ўзбекистоннинг пойтахти. Тошкент –ўзбекистоннинг пойтахти эмас. Бу мулохазалар биргаликда чин хам, хато хам була олмайди. Улардан бири чин, иккинчиси хато, учинчи мулохазага урин йук. Бу мулохазалардан, бирининг хатолигидан иккинчисининг чинлиги хакида хулоса чикариб булмайди. Бундай холатда «Баъзи файласуфла нотикдир» деган учинчи бир мулохаза чин хисобланади. Сон ва сифатига кура узаро зид мулохазалар баён килинганда, буюм ва ходисаларнинг синфи хакида тасдиклаб баён килинган мулохаза билан шу сифн буюм ва ходисаларининг бир кисми хакида инкор этиб баён килинган мулохазалардан бири чин, иккинчиси хато, учинчисига урин булмайди. Масалан: Хамма файласуфлар табиётшуносдир. Баъзи файласуфлар табиётшунос эмас. Бу икки мулохаза бир вактда чин хам, хато хам була олмайди. Уладан бири (Баъзи файласуфлар табиётшунос эмас) албатта чин, иккинчиси хато, учинчи мулохазага урин йук. Демак, Учинчиси истисно қонуни: Икки зид якка мулохазаларга нисбатан; Умумий тасдик ва жузъий инкор мулохазаларга нисбатан; Умумий инкор ва жузъий тастик мулохазаларга нисбатан кулланилади. Учинчи истисно қонуни билиш мухокама юритишда тўғри хулоса чикариш учун мухум бўлиб, узаро зид қарашларни аралаштириб юборишга йўл куймайди. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling