1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Режа: 1. Муаммо ва унинг тафаккур жараёнида тутган ўрни


Download 1.1 Mb.
bet43/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Режа:
1. Муаммо ва унинг тафаккур жараёнида тутган ўрни .
2. Гипотеза- билимларининг мавжуд бўлиш ва тараққий этиш шакли.
3. Назариянинг мохияти, структураси функциялари ва турлари.

1. Билишнинг мақсади қайд қилинган ходисаларнинг мохиятини тушунтиришдан иборат. Буни хамма вакт хам мавжуд тасаввурлар, принциплар ёрдамида амалга ошириб бўлмайди. Билиш жараёнида маълум бир зиддиятлар, биринчи навбатда, мавжуд билимларимизнинг эришган даражаси билан янги билиш вазифаларини хал қилиш зарурияти ўртасида зиддият келиб чиқади, муаммоли вазият пайдо бўлади. Бундай зиддиятлар, айниқса, кундалик хаётимизда мураккаб взифаларни хал қилишда, фанда эса, туб бурилишлар даврида яққол намоён бўлади. Мана шундай вазият, масалан, табиятшуносликда XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида радиоктив ходисанинг қайд қилиниши, электронининг кашф этилиши, нурланишнинг қувант характерга эгалигининг асосланиши ва шу каби кашфиётлар натижасида вужудга келган. Унинг мохиятини табиятшуносликнинг биринчи навбатда, физиканинг мавжуд қонунлари ва принципларининг янги кайд килинган ходисаларни тушинтириш учун етарли эмаслигида, деб билмок зарур.
Шуни хам айтиш керакки, илмий билишда муаммоли вазиятни фан тараққиётининг ички эхтиёлари хам килтириб чикариши мумкин. Масалан, хозирги пайтда фанда синергетика ғоялари ва методларини тушинтириш, математикада аксиоматиканиниг имкониятлари ва қўлланиш сохаларини аниклаш боглик бўлган вазифаларни хал килиш зарурияти янги вазиятни яратади.
Демак, муаммоли вазият мавжуд илмий тасаввурлар билан кайд килинган янги фактлар ўртасида зиддиятлар пайдо бўлиши ёки ана шу илмий тасаввурларнинг узининг етарли даражадиа система солинмаганлиги, яхлит бир таълимот сифатида асосланмаганлиги натижасидир. Мана шундан келиб чикиб, муаммоли вазият булиш тараккиётининг турли боскичлари ва бугинларида олам ва уни билиш хакидаги мавжуд тасаввурларни, билиш методи ва воситаларини узгартиришнинг объектив заруриятидан иборат, дейиш мумкин.
Илмий муаммони куйиш ва хал қилиш.
Муаммоли вазиятни тахлил килиш янги муаммони қўйишга олиб келади.
Муаммо – жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули номаълум бўлган саволдир.
Шунинг учун хам муаммони қўйиш ва хал килиш мавжуд билимлар доирасидан четга чикишни, янгича эсиш усули, методларини кидиришни такоза этади. Қандай муаммоларни илгари суришни, уни мухокама килишнинг характерини амалий фаолиятимиз ва билишимиз эхтиёжлари белгилаб беради.
Муаммони муваффакиятли хал килишнинг зарур шартларидан бири уни тўғри куйиш ва аник баён килишдан иборат. Тўғри қуйилган савол, В. Гейзенберг айтканидек, муаммони ечишнинг ярмидан кўпроқини ташкил этади.
Муаммони тўғри куйиш учун муаммоли вазиятни аник тасаввур килишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун муаммони хал килишнинг турли хил усуллари ва воситаларини хам олдиндан кўра билиш керак.
Муаммоларни куйишда кишиларнинг хаётий тажрибаси, билимлари ва таланти мухим ахамиятга эга бўлади. Шунинг учун хам, одатда кўп холларда янги муаммолар илмий билишнинг у ёки бу сохасининг йирик мутахассислари, бой тажрибага эга ва чукур билимли олимлари томонидан илгари сурилади хамда улар баъзан ўзоқ йиллар довомида тадкик қилинади. Буни масалан, миллий ғоя ва миллий мафкурани яратиш муаммосининг қуйилиши ва тадкик этилиши мисолида кўриш мумкин. Жахон тажрибасига мурожат килсак «миллатнинг мафкураси бир эмас, билки бир нечта авлоднинг умри давомида ишлаб чиқилиши ва такомилига эрушувига гувох бўлишимиз мумкин».
Уни шакллантириш учун кучли истедод ва «ёркин тафаккур» га эга бўлган Конфуций, Махатма Ганди, Фаробий, Бахоуддин Накшбанд каби буюк зотлар сахмат чекканлар.
Хозирги пайтда эса, президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, «миллий ғоя, миллий мафкурани ишлаб чикиш, уни шакллантириш учун хар қайси миллатнинг энг илгор вакиллари, керак булса мутафаккирлари, зиёлилари мехнат қилиши лозим ».
Муаммоли вазиятни анализ қилишга турли хил муносабатда ёндашиш мумкин бўлганлиги учун хам хал килиниши лозим бўлган вазифа турли хил муаммолар тарзида баён қилиниши мумкин. Бунда баъзи муаммолар асосий вазифани ифода килса баъзилари бу вазифанинг айрим томонларини акс эттиради ва шунинг учун хам жузий характерга эга бўлади. Кўп холларда бир-бир билан боғланиб кетган мана шундай жузий муаммолар хал килингандан кейингина асосий муаммони аниқроқ баён қилиш ва ечиш имконияти вужудга келади.
Муаммоларни тўғри куйиш ва баён килиш уларни ечишдан кам ахамиятга эга эмас. Муаммони тўғри куйиш учун унинг илмий билиш тараккиётида тутган урни ва хамиятини тўғри бахолаш, уни хал қилишнинг методларини топиш зарур. Бу амалда куйилиши мумкин бўлган турли хил муаммолар ичидан энг мухими ва тўғрисини танлаб олишни билдиради. Муаммони танлаш маълум даражада татқиқотнинг умумий йуналишини ва хусусиятларини белгилаб беради.
Охир –оқибатда қайси муаммони қуйиш амалий фаолиятимиз эхтиёжлар ига боглик. Чунки факат амалий фаолиятдагина кишиларнинг эхтиёжлари ва максадлари билан уларни хал килиш воситалари ўртасидаги зиддият яққол намоён бўлади, илмий изланиш предмети аникланади ва шу асосида билиш асосда билиш олдига конкрет вазифалар қўйилади.
Илмий муаммо, одатда, маълум бир назария доирасида вужудга келади (назария хакида маърузанинг охирида кенгрок маълумот берилади).
Назария кейинчалик илгари сурилиши мумкин бўлган муъаммони умумий холда белгилашга ва уни тўғри танлашга ёрдам беради. Шунингдек, хар бир муаммо маълум бир назария ёрдамида хал килинади. Баъзи холларда эса, муаммо мавжуд назарияни модификация килишни, муаммони ечишга мослаштиришни талаб қилади.
Муаммони ечиш учун дастлабки тайёргарлик ишлар килинади. Улар қуйудагилардан иборат:
А) мавжуд назариялар доирасида тушунтириб бўлмайдиган факт ва ходисаларни аниклаш;
Б) муаммони хал қилиш ғоялари ва методларини тахлил қилиш ва уларга бахо бериш;
В) муаммони хал килиш, типини, максадини, олинган натижани текшириш йўлларини белгилаш;
Г) муаммонинг негизи билан уни ечиш учун илгари сурилган гоялар ўртасидаги алоканинг хусусиятларини кўрсатиш;
Бу дастлабки ишлар амалга оширилиб бўлгандан кейин муаммони ечишга бевосита киришилади.
Шуни алохида кайд қилиб ўтиш керакки, муаммонинг ечилиши нисбий характерга эга. Бошқача айтганда, муаммонингмутлак тўла ечимини топиш қийин. Чунки ўрганилаётган ходисанинг барча томонларини қамраб олиб бўлмайди. Шунинг учун хам илмий изланиш давомида янги муаммолар вужудга келиши мумкин бўлиб, у мавжуд муаммони бошқача талин килишни такозо этади. Бунга мисол қилиб И.Нютон томонидан жисмларнинг ўзаро тортишиши мумкин муаммосининг куйилишини кўрсатиш мумкин. Бутун олам тортишиш қонунини кашф қилиб у факат тортишувчи жисмлар ўртасидаги микдорий алокаларнигина топганлигини, уқтириб ўтган эди.
А. Энштейннинг нисбийлик назарияси жисмларнинг ўзаро тортишиши муаммосини бошқача талқин қилади ва бу муаммо хакидлаги тасаввурларимизни маълум бир даражада кенгайтиради.
Баъзи холларда муаммоларнинг ечимини узоқ вактгача топиб бўлмайди. Масалан, рақ касалининг сабабини ўрганиш билан боғлиқ мумамо хозиргача тўла хал бўлмаган.
Бу, албатта, айрим муаммолар ечимига эга эмас, деган фикрни билдирмайди балки уларни мавжуд методлар, воситалар ёрдамида ечиб бўлмасликни кўрсатади, холос ва шу тарика ечишнинг янги воситадларини қидириб топишга ундайди. Демак, муаммо хал қилингунча илмий изланиш давом этади.
3. Mуаммони зал этиш жараёнида маълум бир гипотезалар илгари сурилади ва асосланади.
Гипотеза –ўрганилаётган ходисанинг сабаблари ва хусусиятларини тушинтирадиган асосли тахмин тарзида билим шаклидир.
Гипотезани, аввламбор, билимларнинг мавжуд бўлим шакли сифатида олиб қараш зарур. Чин, ишончли билимлар хосил бўлгунга қадар куйилган муаммолар, масалалар хакидаги фикр мулохазалар кузатиш, экесперимент натижаларини тахлил килиш ва умумлаштиришга асосланган бўлиб улар турли хил тахминлар фаразлар шаклида кўрилади ва мавжуд бўлади.
Масалан, Левкипп ва Демокритнинг жисмларнинг атомлардан ташкил топганлиги хакидаги билдирган фикрлари дастлаб гипотетик шаклда бўлиб, энг оддий, кундалик тажрибада минглаб марта кузатиладиган ходисалар: каттик жисмнинг суюкликга айланиши, хиднинг таркалиши ва шу кабиларни тахлил килишга асосланган, уларнинг сабабини тушинтиришга қаратилган. «Жисмлар майда, бўлинмас заррачалардан ташкил топмаганда бундай ходисалар бўлмас эди»,
Деган фикр узининг маълум бир мантиқий кучига эга.
Ходисанинг сабаби хакидаги фикр дастлаб, одатда гипотеза шаклида вужудга келади ва шу маънода у билимларнинг мавжд бўлишининг умумий мантиқий шаклларидан бири хисобланади.
Гипотезани кўриш, ўрганилаётган ходисани тушнтирадаигантахминий фикрларни илгари суришдан иборат бўлади. У кайд этилган фактлар, улар учун характерли бўлганқонуниятлар хакидаги хукмлар (мулохазалар) ёки хукмлар системаси тарзида бўлади. Уни ифода килувчи асосий гап мулохазалар системасини хосил килувчи элемент, деб хисобланади.Ана шу гап (мулохза)да, одатда гипотезанинг бош ғояси акс этади. Мухокама жараёни унинг негизида, атрофида кўрилади ва маълум бир Ишчи гипотезалар вактинча кўриладиган, мўлжални тўғри олишга ёрдам берадиган тахминларнинг илгари сурилишига, улар ёрдамида ходисанинг янада чуқурроқ тадқиқ килинишига олиб келади.
Гипотезаларнинг илгари суришнинг асосий мантиқий воситаси эхтимолий хулоса чикариш: анология,туликсиз индукция, турли куринишдаги эхтимолий силлогизмлар энг камида битта қоидаси бузилган, асосларидан бири эхтимолий хукм бўлган силлогизмлар(шартли, айирувчи-катъий, шартли айирувчи силлогизмлар шаклларида) хисобланади.
Шунингдек, гипотеза баъзи холларда катъий хулоса чикариш шаклларида хамда турли хил хулоса чикариш усулларининг кўп каватли мантиқий қурилмаси тарзида хам шакллантирилиши мумкин.
Гипотеза илгари суриладиган мулохаза эмпирик материалларни тахлил килиш, қайта ишлаш, тартибга келтириш умумийлаштириш,талкин этиш натижасида пайдо бўлади. Ана шунинг учун хам гипотеза-бу хар қандай тахмин эмас, балки маълум бир даражада асосланган, ўзининг муайян мантиқий кучига эга мулохаза, фараздир.
Гипотеза куришнинг мураккаб мантиқий жараён эканлигини куйидаги мисол тасдиклайди. Иссиклик двигателлари назарияси асосчиларидан бири француз инжинери Сади Карно биринчи бўлиб, факат иссикликнинг каттикрок кизиган жисмлар совукрок жисмга утишидагина фойдали иш вужудга келиши, ва аксинча,иссикликни совук жисмдан киздирилган жисмга бериш учун иш сарфланиши зарур, деган фикрни илгари сурган. Айни пайтда Карно шу даврда кенг таркалган, иссикликнинг намоён булиш сабаби унинг таркибида алохида вазнсиз суюклик-теплороднинг бўлишидир,деган фикрга таянувчи теплород концепциясини хам тўғри, деб хисоблаган. Теплородни сувга, (температуралар)ўртасидаги фаркни-сув даражасига киёс қилиб, Карно, худди сув даражасининг пастга тушишида иш сув огирлигининг унинг даражалари ўртасидаги фаркга бўлиниши билан ўлчангани каби, буғ машинасида иш ишчи модданинг (сув, спирт ва бошкалар) табиатда катъий назар, теплород микдорининг хароратлар (температуралар) фарқига бўлиниши билан ўлчанади, деган хулосага келди.
Иссиклик машинасининг иш хажининг (микдорининг) иситгич ва совутгич хароратларининг қийматларига боғлиқлигини англатарди. «Карно принципи»кейинчалик термодинамиканинг иккинчи қонунининг яратилишига асос бўлган . Келтирилган мисолда Сади карнонинг гипотезани илгари суришда аналогияга асосланганлигини пойкаб олиш кийин эмас. Илгари сурилган гипотеза, албатта, асосланиши зарур. Бу боскичда гипотезадан маълум бир натижалар келтириб чикарилади ва улар верификация килинади, яъни уларнинг мавжуд фактларга (еки бошка ишончли билимларга) мувофиклиги аникланади. Бу ерда шуни унутмаслик лозимки, гипотезани ишончли, чин билимга айлантириш учун унда илгари сурилган фикрларга етарли асос була оладиган микдордаги натижалар (гипотезанинг асосий гоясидан келиб чикадиган) ийгиндиси верификация килиниши керак. Гипотезанинг чинлигини асослашнинг бошка усуллари хам мавжуд:
1) Гипотезани дедуктив йўл билан чинлиги аввал исботланган билимлардан мантиқан келтириб чикариш; 2)асосий ишончли билим бўлмаса, уни тасдиклаш (бу кўпрок асослари эхтимолий хукм бўлган силлогизмлар воситасида қуйилган гипотезаларга тегишли) ; 3) гипотезаларнинг асосларини ишончли илм олиш учун етарли бўлган микдорга етказиш (бу гипотеза туликсиз индукция воситасида қурилган холларга тегишли).
Гипотезани тасдиклашни қандай кечишини тасаввур килиш учун куйдаги мисолга мурожат киламиз.
Термодинамика асосчиларидан бири немис физиги Клаузиус юкорида биз кайд этиб утган «Карно принципи»ни унга килинган куп хужумлардан химоя килган. Бу принципни тасдиклаш максадида, уни чинлиги интуитив равишда мукаррар деб хисобланган постулатдан дедуктив йўл билан келтириб чиқаради. Бу постулатга мувофик, иссиклик ўз холича совукрок жисмдан иссикрок жисмга ўта олмайди.
Бу ерда урғу айнан ана шу «мажбуран» ўтиш хам (совутиш курилмаларида, аралашмаларда ва бошкаларда) мавжуд бўлиб, у муайян компенсация килувчи (ўрнини копловчи) холатнинг юзага келиши билан биргаликда кечади.
Гипотеза рад килиниши хам мумкин. У гипотезадан келиб чикадиган натижаларни фальсификация килиш, яъни уларнинг борликдаги ходисаларнинг мавжуд холатига, фактлар хакидаги маълумотларга номувофиклигини курсатиш йўли билан аникланади .Мазкур матикий жараён шартли-катъий силлогизмнинг инкор модуси тарзида кечади, яъни натижанинг хатолигини курсатишга утилади .Унинг символик ифодаси қуйдагича
((Н →Р)^┐Р)→ ┐Н
Гипотезанинг натижаларинитопа олмаслик, гарчи бу гипотезанинг мавкеини анча пасайтирсада, лекин уни рад эта олмайди. Гипотезани чинлиги ундан келиб чикадиган натижаларга зид бўлган холатлар аниклангандагина узил-кесил рад этилади. Масалан, Птоломейнинг ернинг харакатланмайдиган марказ эканлиги хакидаги гипотезаси Корперникнинг гелиоцентрик назарияси асосланадиган фактларга зид келганидан кейин рад этилди.
Шуни алохида таъкидлаш зарурки, ўрганилаётган ходисахакида бир вактнинг ўзида бир қанча гипотезалар илгари сурилиши мумкин. Масалан, хозирги пайтгача кушлар учаётганда тўғри йўлни қандай топа олишини мавжуд гипотезалардан хеч бири тушунтириб бера олмаган. Уларда турли хил фикрлар билдирилган: кушларни баъзилар магнит майдонига, бошкалар Куёшга, юлдузларга қараб мўлжал олишади, деб хисоблашган. Украина олимлари эса 1980-йилларнинг иккинчи ярмида қушлар ўз харакати маршрутларини ернинг гравитация майдонига асосланиб, шу маршрут давомида огирлик кучининг узгаришини «хисоблаб» белгилашади, деган фикрни билдирганлар .Лекин хозиргача уларнинг бирортаси узил-кесил тасдикланмаган хам, рад этилмаган хам Гипотеза тасдикланмагунча узининг билишдаги ахамиятини йўқотмайди. Рад этилса, ўрнига бошка гипотеза қурилади ва бу хол то гипотезалардан бирортаси тасдикланмагунча давом этади.
Илгари сурилаётган гипотезалар турли хил даражада умумлашган бўлиши мумкин. Ана шунга мувофик холда умумий ва жузъий гипотезаларни ажратиш мумкин.
Умумий гипотеза деб табиат, жамиат, билиш ходисаларининг қонуниятлари хакида билдирилган асосли тахминга айтилади. Бунга мисол қилиб нефтнинг келиб чикишининг органик ва нооргани табиати хакидаги гипотезаларни, ерда хаётнинг пайдо бўлиши, онгнинг келиб чикиши, ижтимоий процесс хакидаги фаразларни кўрсатиш мумкин. Умумий гипотезалар борликнинг мухим қонуниятларини очишга имкон бергани учун, илмий назарияни» куриш материаллари» деб хисобланади.
Исботлангач, бундай гипотезалар назарияларга айланадилар ва илмий тадкикотларнинг стратегик йўналишларини белгилаб берадилар.
Жузъий (хусусий)гипотеза айрим фактлар, конкрет предмет ва ходисаларнинг келиб чикиши, хусусиятлари хакидаги билдирилган асосли тахминий фикрдан иборат. Конкрет жиноятнинг мотиви хакидаги суд версияси, археологик казишларда топилган предметларнинг табиати, қайси даврларга ойид эканлиги хакидаги тахминлар жузъий гипотезага мисол бўлади.
Мантиқда, юкорида зикр этиб ўтилганидек, ишчи гипотезалар хам фарқ қилинади.
Ишчи гипотеза - тадкикотнинг дастлабки боскичида илгари суриладиган боскич бўлиб, ўз олдига урганилаётган ходисанинг сабабини аниклашни сабаб қилиб қўймайди; уфакат кузатиш ва эксперимент натижаларини тасвирлашга, тартибга солишга ёрдам беради.
Шундай қилиб, гипотеза фикрларимизнинг курилиши, билимларимизнинг мавжуд булиш ва ривожланиш шаклидир.
3. «Назария» термини кенг манода ақлий билиш, тафаккурни англатади, уни амалиётдан фарк килувчи фаолият тури сифатида ифодалайди. Тор маънода эса, назария маълум бир сохага ойид тасаввурлар, тушунчалар, гоялар, гипотезаларни системага соладиган, предметни рационал таризда англашга имкон берадиган билим шаклини билдиради.
Назариянинг бундай талкини илмий билишда эмпирик ва назарий боскичларнинг фарк килиниши билан боғлик.
Эмпирик боскичда илмий фактлар тўпланади, ўрганилади, системага солиниб, турли хил жадваллар, схемалар графиклар тузилади; муайян бир умумлашмалар, хусусан, эмпирик тушинчалар, фаразлар, эмпирик қонунлар шаклланади..
Илмий билишнинг кейинги тараккиёти эмпирик билиш боскичида хосил килинган, лекин бир-бири билан бўлган алокаси хали аникланмаган билимлар ўртасида муносабатларни урнатиш, уларни умумлаштириш, шу асосда янги фундаминтал тушунчалар, умумий қонунларини яратиш, илмий башоратлар килиш билан узлий боглик.
Билишнинг бу икки боскчи ўртасида зарурий алокадорлик мавжуд. Хусусан, назарияни яратиш эмпирик билиш жараёнида хосил килинган предметнинг айрим томонлари, хусусиятларини акс эттирувчи тушунчалар, қонунлар, фаразлар ўртасида мантиқий алокаларни урнатишга, предмет хакида яхлит тасаввурн хосил килишга, унинг мохиятини тушинтиришга бўлган эхтиёж билан белгиланади.
Назария – маълум бир предмет сохасига оид тушунчалар, қонунлар, гипотезалар, гояларни системага солиб у хакида яхлит тасаввур хосил киладиган, янги фундаментал умумлашмалар яратишга олиб келадиган, шу сохадаги ходисаларни тушунтириш, олдиндан куриш имконини берадиган ишончли билимдан иборат.
Илмий назария куйидаги таркибий кисмлардан ташкил топади: 1) эмперик асос: назарияга алокадор фактлар, уларга мантиқий ишлов бериш натижалари; 2) бошлангич назарий асос: назариянинг асосий тушунчалари, постулотлари (аксиомалари), фундаментал қонунлар (принциплар); 3) назариянинг мантиқий аппорати: тушунчаларни хосил килиш ва таърифлаш коидалари, хулоса чикариш (исботлаш) коидалари; 4) олинган натижалар (хулосалар).
Илмий назария охир - оқибатда реал системани объектни акс эттиради, унинг табиатини тушунтиради ва шу маънода эмперик асосига эга. Лекин эмперик асосининг мавжудлиги назариянинг барча тушунчалари ифода этадиган предмет ва белгиларнинг хиссий идрок килиниши ёки назариянинг барча холларда мавжуд ходисаларни, уларнинг реал хусусиятлари ва муносабатларини акс эттиришни англатмайди.
Назарияда болик, асосан, моделлар ёрдамида идеаллашган холда инъикос килинади. Идеаллаштириш жараёнида мавжуд объектлар хакидаги эмпирик билимга таянган холда, хакикатда мавжуд булмаган ва баьзан мавжуд бўлиши мумкин хам бўлмаган, лекин реал мавжуд предметларга маълум бир муносабатда ухшаш объктлар хакидаги тушунчалар хосил килинади. Масалан, механика ечимини кидирадиган куп масалаларни жисмнинг шаркли ва улчамлари (эни, буйи, хажми ва шу кабилар) унчалик мухим ахамиятга эга эмас. Айни бир пайтда масса мухим ахамиятга эга ва шунинг учун хам массаси бир нуктага жамланган хаёлий жисм - моддий нуқта хосил қилинади.
Барча реал мавжуд жисмлар шаклга ва улчамларига эга, моддий нукта эса идеал объкт бўлиб, баъзи масалаларни ечишда реал жисмларнинг урнини босади, уларнинг назарий билишдаги эквиваленти бўлиб хизмат килади . Физикадаги мутлак каттик жисм геометриядаги нукта, текислик, тўғри чизик ва бошка фанлардаги шу каби кўп тушунчалар идеал объектларни ифода қиладилар.
Идеал объектлар ёрдамида предметнинг хиссий идрок этилмайдиган мухум хусусиятлари, муносабатлари урганилади. Улар сиз назарий билиш ўз олдига қўядиган максадига эриша олмайди . Назарий билишнинг зарурий воситаси бўлганлиги учун уларни баъзан назарий обеъктлар деб хам аташади.
Назария идеал характерига эга бўлган тушунчалар, мулохазалар системасидан-концептуал системадан иборат бўлиб, у реал объектнинг назария моделини ифода килади. Масалан, механикадаги бошка системалар тасиридан ажратиб куйилиб, ёпик системалар тарзида фикр киланидан механик система тушунчаси реал объктнинг назарий модели хисобланади. Унинг ёрдамида реал мавжуд бўлган механик системанинг харакат қонунлари ўрганилади.
Назарий моделнинг идеал зарактерига эга бўлган объектлари, уларни акс эттирувчи тушунчалар ўртасидаги алоқадорлик назариянинг фундаментал қонунлари, принципларда уз ифодасини топади.
Мазкур қонунлар, принциплар бошлангич тушунчалар ва мулохазалар билан биргаликда назариянинг концептуал узагини ташкил этади. Массалан, классик механиканинг негизини харакатнинг учта қонуни хамда улар билан боглик бўлган фазо, масса, вакт, куч, тезлик, теланиш тушунчалари ташкил этади. Классик термадинамиканинг асосини эса унинг учта мухим қонун хосил килади. Математик назариянинг концептуал ўзаги уларнинг асосий тушунчалари ва акциомаларида ўз ифодасини топган.
Хар бир назария узининг тушунчаларини хосил килиш, таърифлаш коидаларига эга. Бунга мисол қилиб формаллашган тилни яратиш коидалари (3 мавзуга қаранг), мулохазалар мантигини натурал хулоса чикариши системаси куриш коидаларини (7-мавзуга қаранг) курсатиш мумкин. Худди шунингдек, хар қандай назария хулосалар тарзида ўз натижаларига эга.
Демак илмий назариянинг структурасида унинг хар бир элементи ўз ўрнига эга.
Илмий назарияни билишда бир канча мухум вазифаларни бажаради .
Биринчидан, назарияда бирота сохага оид барча билимлар яхлит бир системага бирлаштирилади. Бундай системада, одатда, билимларнинг катта кисмини назариянинг нисбатан камрок бўлган бошлангич тушунчаларидан келтириб чикаришга харакат килишади. Улар математикада аксиомалар, табиаишуносликда - гипотезлар, деб юритилади. Бундай кузланган асосий максад кайд этилган фактларни айрим бошлангич принциплар, гинотезаларнинг натижаси сифатида талкин этиш. Назарий системада хар бир факт, хар бир тушунча, хар бир қонун ёкифараз бошкаларига нисбатан ўз ўрнига эга бўлиши, анашундан келиб чикиб интерпритация қилиниши, яъни талқин қилиниши (ёки қайта талкин қилиниши) зарур. Талқин этиш жараёнида мавжуд назариялар, янгидан кўрилаётган нахариянинг элементларига мурожат қилинади. Бу эса, бир томондан, мавжуд фактларнинг табиатини тўғри тушунишга ёрдам берса, иккинчи томондан, бевосита эмпирик усул ёрдамида кайд этиб бўлмайдиган фактларни топишга имкон беради.
Иккинчидан, нзарияни кўриш берилган сохага оид билимларни аниклаштириш, кенгайтириш ва чукурлаштиришга ёрдам беради. Бунинг сабаби шундаки, назариянинг бошлангич асослари- аксиомалар, постулотлар, қонунлар, принциплари, гипотезалар назариядаги бошка илмий билимларга нисбатан мантиқан кучлироқ хисобланади. Анашунинг учун хам назарияни кўриш мавжуд билимларни тартибга солишдан, яъни координация килишдангина иборат бўлиб қолмайди. Бунда мантиқан кучли билимлардан мантиқан кучсиз билимлар келтириб чикарилади, яъни субординация килинади. У эса, мазмунан чукуррок бўлган тушунчалар, қонунлар, принципларга мурожат килишга, улар ёрдамида мавжуд тушунчаларни талкин этишга, янги фундаментал умумлашмалар хосил килишга олиб келади. Масалан, Ньютоннинг харакатнинг учта қонуни хамда бутун олам тортишиш қонунига таянадиган классик механикаси Галилейнинг жисмларнинг эркин тушиши қонуни ва
Кепларнинг планеталар харакати қонунини тушунтириш ва аниклаштириш имконини беради. Хусусан, Галилей қонунининг жисмнинг гравитация кучи таъсирида харакат килишининг жузъий холини ифода этиши маълум бўлди. Гравитация таъсиридан ташкарида, яъни ер раидуси узунлигидан ортик бўлган масофада Голилей кашф этган қонун амал килмайди. Худди шунингдек, Кеплернинг Куёш атрофида харакат килувчи планетанинг эллиптик орбита бўйича харакат килиши қонунининг бошка планеталарнинг тасирини хисобга олмаслиги ва ана шунинг учун хам унчалик аник эмаслиги маълум бўлди.
Учинчидан, назария урганилаетган ходисани илмий асосда тушинтира олади. Тўғри, бирорта ходисани тушутириш учун, одатда, уни характерлайдиган қонунга мурожаат килишади. Лекин шуни еддан чикармаслик зарурки, фанда қонунлар ўз холича эмас, балки маълум бир назария таркибида мавжуд бўлади. Бунда эмперик қонунлар маълум бир назарий қонунлардан келтириб чикарилади. Хатто алохида олинган назарий қонун хам ходисани тушинтириш учун назариянинг етарли булмаслиги мумкин. Илмий тажриба шуни курсатадики, ходисанинг мохиятини тушунтириш учун назариянинг барча гоялари йигиндиси, шу жумладан, қонунлар хам жалб этилади.
Назариянинг илмий билишдаги алохида ахамияти яна унинг янги , илгари кузатилмаган ходисаларнинг мавжудлигини олдиндан куриш имконини беришдадир. Масалан, Максвеллнинг электромагнит назарияси радио тулкинларнинг мавжудлигини олдиндан айтиб берган. Бу тулкинларни анча вакт утгандан кейин Г. Герц экспрементал йўл билан кайид этган. Худди шунингдек, Эйнштейннинг умумий нисбийлик назарияси гравитация майдонида ёруглик нурининг огишини башорат килган.
Туртинчидан, илмий назария узида урганилаётган предмет сохасига оид барча билимлар ўртасида мантиқий алокаларни урнатгани, яхлит бир системада мужассамлаштиргани ва умумлаштиргани учун унинг объектив хакикатлик даражаси ва, демак, ишончлилик даражаси, ортади.
Бешинчидан, назария муаммони куйиш, гипотезаларни яратиш, қонунларни шакллантириш, гояларини илгари суриш ва асослашдан иборат билишнинг узок ва машаккатли йўлини босиб утишнинг натижаси бўлганлиги учун, у билишга хос қонунларни аниклаш, уларни ўрганиш имко нини беради.
Назарияни куриш мураккаб жараён бўлиб, кўп холларда бир канча олимларнинг хамкорлик килишини такозо этади.
Дастлабки боскичда назариянинг предмет сохаси ва тадкикот йуналиши аникланади. Амалий хаётимиз эхтиёжлари, у билан узвий боглик бўлган тадкикот максади ва вазифалари бунда мухим ахамият касб этади. Шунингдек, предмет сохаси ва тадкикот аспектини аниклашда берилган сохага оид билимларнинг кулами, чукурлиги катта роль уйнайди.
Назарияни куришнинг кейинги зарурий боскичи бошлангич асосни аниклашдир. У урганилаётган сохага оид энг асосий тушунчалар, аксиомалар, гипотезалар йигиндисидан иборат бўлади. Назариянинг бошка барча тушунчалари, гипотезалар ва қонунлари ана шу бошлангич асосдан детектив йўл билан келтириб чикарилади. Бунда албатта, назариянинг барча тушунчалари –асосийлари ва келтириб чикариладиганлари, янгидан хосил килинадиганлари мухим гоя (ёки гоялар системаси) негизида бирлаштирилиши керак.
Табиийки, назария маълум бир метод ёрдамида, яъни методологик принциплар, усулларни кўллаш асосида курилади.
Курилган назария билишнинг кейинги боскичларида аниклаштирилади , янги фактик материаллар асосида мазмунан бойитилади, кайта талкин килинади.
Илмий назариянинг жуда куп турлари мавжуд. Уларни турли хил асосларга кура классификациякилиш (туркумлаш) мумкин. Хусусан курилиш методига кура назарияларни туртта турга ажратиш :

  1. тажриба билан иш курадиган фанларнинг мазмундор назариялари

  2. гипотетик –дедуктив (ёки ярим аксиоматик) назариялар

  3. аксиоматик назариялар

  4. формаллашган назариялар

«Мазмундор» назарияларда маълум бир сохага оид фактлар системага солинади, умумлаштирилади ва тушунтирилади. Улар асосан тажриба натижалари, эмпирик материалларга таянади, уларни тахлил килади, тартибга соладива умумлаштиради. Ана шунинг учун хам уларни «тажрибага таянувчи назариялар», деб аташади. «Мазмундор» деб аталишига сабаб, уларни математика ва мантиқдаги формаллашган назариялардан фарк килишдир. Мазмундор назарияларни соф эмпирик назариялар деб булмайди. улар факат эмпирик материалларгагина эмас ,балки назарий қонунларга хам таянади. Масалан, мазмундор деб хисобланадиган Ч. Дарвиннинг эволюция назарияси, И.П. Павловнинг олий асаб фаолиятининг шартли рефлекторлик назарияси ва шу кабилар чукур назарий гояларга суянади , улар ёрдамида тупланган материалларни рационал усул билан англайди, кайта ишлайди ва тушунтиради.
Гипотетик – дедуктив назариялар табиятшуносликда учрайди. У турли хил мантиқий кучга эга гипотезалар системасидан иборат бўлиб ,унда мантиқан кучлиларидан мантиқан кучсиз роклари дедукция килинади. Гипотетик – дедуктив ситемани гипотезалар занжири (иерархияси ) тарзида олиб қараш мумкин. Бунда эмперик асосдан узоклашган сари гипотезанинг кучи ортиб боради.
Гипотетик – дедуктив назарияларининг узга хос жихатларидан бири ундаги гипотизаларининг даражалари бўйича катъий изчил жойлашишидир. Гипотизанинг даражаси канчалик юкори булса , хулосаларни мантиқий йўл билан келтириб чикаришда унинг иштроки шунчалик куп бўлади.
Назариянинг гипатитик- дедуктив модели эмпирик матерялларини ишлашда куп кулайликларга эга бўлиши билан бир каторда айрим камчиликлардан хам холи эмас. Хусусан, бошлангич гипотизалар қандай танлаб олиниши керак, деган соволга халигача аник, катъий холдаги жавоб йук.
Аксиоматик системаларда назария элементларининг катта кисми кичкина бошлангич асодан- асосий Аксимолардан дедуктив йўл билан келтириб чиқаради. Аксиоматик назариялар матиматикада курилади.
Аксиоматик метод биринчи марта Евклид тамонидан элементар геометрияни куришда муваффакиятли ишлатилган. Маскур геометриянинг асосий аксиоматик тушинчалари «нукта»,- «тўғри чизик», «текислик» бўлиб, улар идеал фазовий объектлар сфатида олиб қаралган, гиометрияни узи эса физикавий фазонинг хусусятларини ўрганувчи таьлимот сифатида талкин килинган. Евклид геометриясининг колган барча тушинчалари улар ёрдамида хосил килинган. Куйидаги мисолга мурожат килайлик: «Текисликдаги битта нуктадан баравар узокликда ётадиган нукталар тупламига айлана дейилади», унда «айлана» тушинчаси «нукта ва текислик» тушинчалари ёрдамида хосил килинган, яни улардан дедуксия килинган.
Матиматиканинг тароккиёти давомида аксиоматик метод такомиллашиб борган, уни куллаш мумкин бўлган сохалар доираси кенгайган. Хсусан, аста секин Евклид оксиомаларнинг факат гиометрик абектларнигина эмас, балки бошка иатиматик ва, хатто, физик обектларни хам тасвирлаш учун ярокли эканлиги маьлум бўлди. Масалан, нуктани хакикий сонларнинг учтасининг топлами, тўғри чизик ва текисликни чизикли тенгламаларни билдиради, деб кабул килинганда, маскур ногеметрик объекитлар хоссаларининг Евклид геометрияси аксиомалари талабларига жавоб бериши аникланган.
Шуни айтиш керакки, аксиоматикага бундай абстрак тарзда ёндашишга маълум бир даражада Н.И. Лобачевский ,Б.Риман ва бошкалар ноевклид геометрияларнинг яратилиши яхши имконият яратди.
Хозирги замон математикасида абстрак аксиоматик системалар кенг кулланилади. Бундай системаларнинг мухим хусусиятлари уларнинг ёпик системалардан иборат бўлиши, яни миктор жихатидан чекланган аксиомалар, тушунчалар, принциплардан ташкил топиши , улар каторига ихтиёрий равишда, асоссизянги аксиомалар , тушунчаларни кушиб булмаслик, системаларнинг мантиқан зиддиятсиз ва малум бир даражада тула бўлиши шу кабилардан иборат. Ана шунинг учун хам улар узок вакт давомида узининг баркорорлигини саклайди, янги билим олишнинг ишончли воситаси бўлиб колади.
Аксиоматика табиатщуносликда хам кулланилади. Тажриба билан боглик бўлганлиги шунинг учун хам зарурий равишда эмпирик талкинга мухтож эканлиги сабабли табиатшуносликнинг ва факат узагина ташкил этадиган тушунчаларнигина аксиомалаштириш мумкин. Абстрак математик структуралар факат аксиоматик системалардагина эмас, балки формалашган назарий системаларда хам тасвирланиши ва тушунтирилиши мумкин.
Формалашган назариялар мантиқда кенг кулланилади. Бунга мисол қилиб мулохазалар мантиги предикатлар мантигини курсатиш мумкин. Шунингдек , у математикада хам учрайди.
Назариянинг юкорида биз куриб чиккан типлар ва бошкалар назарий билишнинг мухим воситалари сифатида фанда нихоятда кадрланади.Улар тафаккурнинг структураси ва қонуниятларини яхши билиб олишга имкон беради.


Мавзунинг таянч тушунчалари




Муаммоли вазият, муаммо, гипотеза, умумий гипотеза, жузъий гепотеза, ишчи гипотеза, назария, эмпирик асос,назариянинг бошлангич тушунчалари, назариянинг куриш принциплари, гипотетик-дедуктив назария, аксиоматик назария, формалашган назария.


Такрорлдаш учун саволлар


1. Муаммо нима? У қандай ечилади?


2. Гипотезанинг турларини сананг ва уларни бир-биридан фаркларини тушунтуринг
3. Назария нима? Унинг қандай турлари мавжуд?





Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling