1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари
Download 1.1 Mb.
|
Мантиқ маърузалар
2. Исботлаш ва унинг структураси, исботлаш турлари.
Кишиларнинг амалий фаолиятдаги муваффакиятлари улар куллаетган билимларнинг кай даражада чин бўлишига, яьни бу билимларнинг вокеликни канчалик тўғри акс эттиришга боглик. Хато фикрлар предметларнинг реал алокалари ва муносибатларини бузуб курсатади, билишда куп чалкашликларга олиб келади.Шунинг учун хам билиш жараенида хар бир фикрни тўғри куришга эришиш, унинг чинлигини далиллар билан курсата олиш, хато фикрларни эса рад кила билиш мухум ахамиятга эга. Фикрнинг чинлигини тасдиклаш учун уни ходисанинг (фактнинг) ўзи билан солиштириш мумкин. Лекин куп холларда билиш жараенида натижаларининг чинлиги уларни илгари вужудга келган билимлар билан боглаш оркали аникланади. Буни амалга оширишнинг мантиқий усулии исботлашдир. Исботлаш бир хукмнинг чинлигини у билан богланган бошка чин хукмлар ердамида асослашдан иборат бўлган мантиқий амалдир. Унинг таркиби уч элементдан ташкил топган: тезис, аргументлар (асослар), исботлаш усули-демонстранция. Тезис-чинлиги асосланиши лозим бўлган хукм у исботлашнинг марказий фигураси хисобланади:бутун диккат-эьтибор унинг чинлигини курсатишга қаратилади.Тезис бир мулохазанинг узидан, еки мулохазалар тизимидан,еки теоремалардан, еки аник фактларни умумлаштириш натижаларидан еки ходисаларнинг сабабини кўрсатувчи мулохазалардан ва шу кабилардан иборат бўлади. Аргументлар-тезиснинг чинлигини асослаш учун келтирилган хукмлар. Арлументлар бўлиб фактларни кайд килувчи хукмлар, таьрифлар, аксиомалар, теоремалар, қонунлар хамда бошка эмперик ва назарий умумлашмалар хизмат килади.Аргумент сифатида келтирилган фактлар,албатта, ўзаро богланган ва тезиснинг мохиятига алокадор бўлиши лозим. Таьрифлар хам чин хукмлар бўлиб, улардан аргументсифатида фойдаланиш мумкин. Масалан, "Харакат - бу хар қандай ўзгиришдан иборат " деган таьриф-чин хукмдир. Аксиомалар чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлган, исботлашни талаб килмайдиган фикрлардир. Инсон тажрибасида куп марталаб такрорланганлиги учун хам уларни исботлаш зарур эмас. Теоремалар ва қонунларнинг чинлиги исботланган бўлади, уларни хеч иккиланмасдан аргумент қилиб олиш мумкин. Исботлаш усули-демонстранция тезис билан аргументлар ўртасидаги мантиқий алокаддан иборат. У хулоса чикариш шаклида бўлади, яьни тезис аргументлардан хулоса сифатида мантиқан келтириб чикарилади. Исботлашнинг икки тури мавжуд:бевосита исботлаш,бавосита исботлаш. Бевосита исботлашда тезиснинг чинлиги тўғридан тўғри аргементлар билан асосланади, унда тезисга зид бўлган хукмлардан фойдаланилмайди. Тезис кўп холларда якка ходисани ифода қилиб келади ва маьлум бир умумий билимдан,масалан қонундан, аргумент сифатида фойдаланилиб, унинг чинлиги асосланади. Масалан "ўзбекистон - мустакил давлатдир" деган хукм (тезис)нинг чинлиги" ўзбекистоннинг мустакил давлат деб эьлон килиниши,унинг халкаро микесда эьтироф этилиши" каби асослар ёрдамида исботланади. Бавосита исботлашда эса тезиснинг чинлиги унга зид бўлган кимнинг (антезиснинг) хатолигини курсатиш оркали асосланади.Антитезиснинг қандай шаклда ифодаланган бўлишига қараб апагогик исботлаш ва айирувчи исботлаш фарк килинади.Апагогик исботлашда тезис (а) ва антитезис (а-) ўртасидаги муносибатга асосланади. Масалан "Материя харакатсиз мавжуд эмас" деган хукмнинг чинлигини асослаш учун унга зид бўлган " Материя харакатсиз мавжуд " деган хукм олинади. Апогогик исботлашда антитезис топилиб (1-боскич), вактинча чин деб кабул килинади ва ундан маьлум бир натижалар келтирилиб чикарилади ( 2-боскич ), сўнгра бу натижаларнинг хатолиги курсатилади (3-боскич) ва демак тезиснинг чинлиги исботланади. Масалан, "Материя харакатсиз мавжуд " деган хукм чин булса" Моддий предметлар структурасиз мавжуд " деган фикр (антитезисдан келиб чиккан натижа ) хам чин бўлади.Бизга маьлумки моддик предментлар структурасиз (уни ташкил килувчи элементлар ва уларнинг узаро алокасиз) мавжуд эмас.демак " Материя характсиз мавжуд " деган фикр хато,шу тарика " Материя харакатсиз мавжуд эмас " деган фикрнинг чинлиги асосланади. А йирувчи исботлашда тезис соф айирувчи хукмнинг (кучли дизъюнкциянинг) бир аьзоси бўлиб,унинг чинлиги бошка аьзоларининг (антитезиснинг) хатолигини курсатиш оркали асосланади.Масалан " жиноятни ё А,ё В, ё С шахслар содир этган " деган фикр текширилиб," Жиноятни В шахс хам, С шахс хам содир этмаганлиги аникланади ва шу тарика " Жиноятни А шахс содир килган " деган хукмнинг чинлиги асосланади.Бу мисолда айирувчи исботлаш айирувчи-катьий силлогизмнинг инкор этиб-тасдикловчи модуси бўйича курилган: а v b v c; b v c а Барча мукобил вариантлар тулик олингандагина хулоса чин бўлади,яьни тезис исботланади. 3. Раддия, рад этиш усуллари. Раддия-исботни бузишга қаратилган мантиқий амалдир. Бирорта фикрнинг чинлигини рад этиш унга зид бўлган фикрнинг хатолигини курсатишдан иборат бўлганлиги учун, раддияни исботлашнинг хусусий куриниши, деб хисоблаш мумкин. Раддия хам исботлаш каби тезис (рад килиниши лозим бўлган хукм), аргементлар (тезисни рад килувчи хукмлар) ва демонстрациядан (рад этиш усули) дан ташкил топган бўлади.Раддия бирорта масалани мухокама килиш яьни бахс6мунозара жараенида учрайди.Бахс катнашчиларидан бири маьлум бир тезисни илгари суриб,уни химоя килса (пропонент), бошкаси унга карши чикади (оппонент). Хал килинмаган,мунозарали масалалар бўйича олиб бориладиган бахслар полемика колмай, балки танкидий анализ хам килинади. Раддия уч хил усул билан амалга оширилади: 1) тезисни рад этиш: 2) аргументларни рад этиш: 3) демонстрацияни рад этиш. 1.Тезисни рад этиш Тезисни рад этишнинг куйидаги усуллари мавжуд: 1.Фактлар оркали рад этиш.Бу энг ишончли ва самарали усулдир.бунда бўлиб утган вокеаларга,статистик маьлумотларга асосланиб тезис рад этилади.Масалан: "Совет даврида ўзбекистон мустаикл республика бўлган" деган тезисни рад этиш,яьни унинг нотўғри эканлигини исботлаш учун тарихий фактларга асосланамиз.Уша даврда республика рахбарияти бирорта мухум масалани Москванинг рухсатсиз хал кила олмаганлигига далиллар келтириб, тезисни рад этамиз. 2 . Тезисдан келиб чикадиган натижаларнинг хатолигини (ёки зиддиятли эканлигини) курсатиш оркали рад этиш. Бунда тезисдан келиб чикадиган натижаларнинг чин эмаслигини асослаб берилади. Бу усул "беьманиликка олиб келиш", деб аталади. Рад этилаетган тезис вактинча чин деб тан олинади,ундан келиб чикадиган натижалар аникланиб, бу натижаларнинг хакикатга зид,нотўғри эканлиги исботланади.Чин асосдан хато натижа келиб чикмайди, акс холда бу беьманилик бўлади. "Беьманиликка олиб келиш " усулининг формуласи куйидагича: (а→b) →-((a→b) → а) 3. Тезисни антитезисни исботлаш оркали рад этиш. Рад этилаетгантезисга зид бўлган янги тезис (антитезис) олинади ва исботланади. Учинчиси истисно қонунига мувофик антитезиснинг чинлгидан тезиснинг хатолиги келтириб чикарилади. Масалан, Призидентимиз И.А.Каримов "Тарихий хотирасиз келажак йўқ " номли маколасида "Амир Темур буюк саркарда бўлган ва ёзувликлар килган " деган тезисни шундай рад этади: "Инсон бир пайтнинг ўзида хам бунёдкор хам ёвуз бўлиши мумкин эмас. Не-не мадрасаю-масжидлар, олий кошоналарни кўрган, не-не олиму фузалоларнинг бошини силаган, курьони каримни ёд билган инсон ёвуз бўлмайди. Конхур одам "Куч-адолатда" дейиши мумкинми?" Дархакикат Сохибкирон Амир Темур хомийлигида унинг кўрсатмасига биноан яратилган боғлар, курилган иморатлар унинг бунедкор шахс эканлигини яккол исботлайди. II. Аргументларни рад этиш. Тезисни исботлаш учун оппонент томонидан келтирилган аргументлар танкид килиниб,уларнинг хатолиги еки тезисни исботлаш учун етарли эмаслиги аникланади. Аргументларнинг хатолиги тезиснинг хам хато эканлигини исботламайди,бунда тезис чин бўлиши хам мумкин: р ┐ g, р э хтимол, q Аргументларни рад этиш оркали тезиснинг исботланмаганлиги асослаб берилади. III. Исботлаш усулини танкид килиш оркали рад этиш. Рад этишнинг бу усулида исботлашда йўл куйилган хатолар аникланади.Бунда рад этилаетган тезис чинлигининг,унинг асослаш учун келтирилган аргументлардан бевосита келиб чикмаслиги асослаб берилади. Исботлаш усулида йўл куйилган хато аникланганда тезис рад этилмайди,уни кайта исботлаш талаб килинади. Рад этишнинг юкорида курсатилган усуллари купинча биргаликда6бир-бирини тулдирилган холда кулланилади. 4. Исботлаш ва рад этиш коидалари,уларни бузганда келиб чикадиган мантиқий хатолар: Тезисга алокадор коидалар: 1. Тезис мантиқан аник ва равшан бўлиши керак.Бу коида бузилса,исботлаш еки рад этиш узининг аник предметига эга булмай колади,уни амалга ошришгав уриниш бехуда иш хисобланади. 2. Тезис исботлаш еки рад этишнинг бошидан охиригача узгартирмаслиги керак.Бу коида бузилса " тезисни алмаштириш " деган хато келиб чикади. Аргументларга нисбатан коидалар: 1. Тезисни асослаш учун келтирилган аргументлар чин хукмлар бўлиши ва бир-бирига зид булмаслиги лозим. 2. Аргументлар тезисни асослаш учун етарли бўлиши керак. 3. Аргументлар тезисдан мустакил холда чинлиги исботланган хукмлар бўлиши лозим. Исботлаш усилининг коидаси: 1. Тезис аргуметлардан мантиқий тарзда келиб чикадиган хулоса бўлиши лозим.Бунинг учун исботлаш еки рад этишда хулоса чикариш коидаларига риоя килиш зарур. Исботлаш ва рад этиш коидаларининг бузилиши мантиқий хатоларга олиб келади. Бу хатоликлар уч турга булинади: 1. Исботланаетган тезисга алокадор хатоликлар 1. Тезисни алмаштириш.Тезис исботлаш еки рад этиш давомида узгармаслиги шарт,деган коиданинг бузилиши тезиснинг алмаштирилишига сабаб бўлади.Тезис атайлаб еки билмасдан бошка тезис билан алмаштирилади ва бу янги тезис исботланади еки рад этилади. Тезис мазмунининг торайтирилиши еки кенгайтирилиши хам бахс жараенида тезиснингузгаришига олиб келади. Масалан, республикамиз тараккиёти учун миллий мафкура,миллий гоянинг ахамияти тўғрисидаги тезисни исботлаш давомидаумуман жамиятга мафкура керакми еки йукми,деган масалани исбот этишга харакат килинса,унда тезиснинг мазмуни кенгайиб кетади ва тезис алмашинади. 2. Инсоннинг шахсий сифатини бахона қилиб тезисни алмаштириш.Бахс жараенида мавзудан четга чикиб,оппонетнинг шахсий,ижтимоий хаети,яхши фазилатлари еки камчиликлари хусусида фикр юритиб,шу асосда тезисни исботланган еки рад этилган деб таькидлаш тезиснинг алмашинишига сабаб бўлади. Бундай хатога атайлаб йўл куйилади.Тингловчиларнинг хис-туйгуларига таьсир килиш оркали исботланмаган тезиснинг чин деб кабул килинишига уриниш хам тезисни алмаштириш хисобланади. 3. Ортикча еки кам исботлашга уриниш натижасида тезиснинг алмашиниши.Фикр ортикча исботланса,берилган тезис урнига ундан кучлирок тезисни исботлашга харакат килинади.Агар А ходисадан В келиб чикса6лекин В ходисадан А келиб чикмаса,унда А ходисани ифодаловчи тезис В ходисани ифодаловчи тезисдан кучлирок бўлади. масалан," а шахс биринчи бўлиб жанжални бошламаган " тезис ( В ) урнига," А шахс умуман жанжал бўлган ерда йук эди " деган тезисни ( А ) исботлашга харакат килинади.Иккинчи тезисни исботлаб булмайди, чунки А шахснинг жанжалда катнашганлигини курган гувохлар бор. II. Аргумент ( асос ) ларга тааллукли хатолар. 1. Асосларнинг хатолиги.Тезис исботланганда еки рад этилганда хато аргументларга чин деб асосланиш натижасида атайлаб ёки билмасдан мантиқий хатога йўл куйилади.Масалан, Кадимги грек файласуфи Фолес уз таьлимотини хамма нарса сувдан пайдо бўлган,деган фикрга асосланиб яратган. 2. Асосларни аввалдан тахминлаш шаклидаги хато.Тезис исботланган аргументларга асосланса,бундай аргументлар тезиснинг чинлигини исботламайди,балки тезиснинг чинлиги тахминланади,холос. 3. "Айланма исбот этиш" деб номланувчи хато. тезиснинг чинлиги аргументлар оркали,аргументларнинг чинлиги тезис оркали исботланса мантиқий хатога йўл куйилади.Масалан, "Сузнинг кудрати фикр билан улчанади" деган тезисни "Фикрнинг кудрати суз билан улчанади" деб исботласак, юкорида айтилган хатога йўл қўйилади. III. Исботлаш усули ( демонстрация ) билан боғлиқ хатолар. 1. "Ёлгон (сохта) исботлаш ".Агар тезис уни исботлаш учун келтирилган аргументлардан бевосита келиб чикмаса, мантиқий хатога йўл қўйилади. Бунда тезисга алокадор булмаган аргументларга асосланилади. Масалан," А шахс ёмон одам" деган тезис "Тунда ёмон одамларгина кўчада юради ", " А Шахс кўчада тунда юрибди " деган аргументлар билан асосланса, фикр юзаки (сохта) исботланган бўлади. 2. Шартланган фикрдан, шартланмаган фикрга ўтиш. Муайян вақт, муносабат доирасида чин бўлган (шартланган) фикрни, доимий, ўзгармас чин фикр деб қабул килиш натижасида мантиқий хатога йўл қўйилади. 3. Хулоса чикариш қоидаларининг бўзилиши билан боғлиқ бўлган хатолар: А) дедуктив хулоса чикаришда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар. Бу хақида дедуктив хулоса чикариш мавзусида батафсил маьлумот берилган. Б) индуктив хулоса чикаришда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар. Улар "шошиб умумлаштириш" ва "ундан кейин, демак шунинг учун" аталувчи хатоликлардир. Масалан, бир-икки талабанинг дарсга маьсулиятсизлик билан муносибатда бўлишини умумлаштириб, " хамма талабалар маьсулиятсиз ", деб таькидлаш хатодир. В) Аналогияда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар. Булар " Ёлғон анология " билан боғлиқ хатолардир. Унда тасодифий белги зарурий деб олиниши, факат биргина ўхшаш белгига асосланиши ёки мутлоқо таққослаб бўлмайдиган ходисалар ўзаро таққосланиши натижасида фикрда чалкашликлар юзага келади. Мантиқий хатолар тафаккур қонунларини бузиш, хулоса чиқариш қоидаларига амал қилмаслик натижасида юзага келади. Мантиқ тарихида исботлаш жараёнида атайлаб (қасддан) хатога йўл қўйувчилар софистлар деб, уларнинг таьлимоти эса софизм ( грек-айёрлик ) деб аталади. Фикр юритиш жараёнида билмасдан мантиқий хатога йўл қўйилса парологизм дейилади.Чинлигини хам, хатолигини хам бирдай исботлаш мумкин бўлган фикрлар эса парадокс деб аталади. Бахс юритиш саьнати (эристика) ўзига хос қонун-қоидаларига амал қилишни талаб этади. Буларга асосан қуйидагилар киради: -заруриятсиз бахслашмаслик: -мавзусиз бахс юритмаслик ва бахс давомида мавзудан четга чикмаслик ёки мавзуни ўзгартирмаслик. -бахс мавзуси юзасидан ўзаро зид ёки қарама-қарши фикрлар бўлмаса, бахсни тўхтатиш: -мавзуни яхши биладиган, ақлли одамлар билангина бахслашиш: -бахс юритишда мантиқий қонун-қоидаларга амал қилиш, ўзининг ва мухолифининг фикрларидан хулоса чиқара олиш, мантиқий зиддиятларни аниклаш ва бартараф этиш, асослар тўғри бўлса, исботлашнинг хам тўғрилигини эьтироф этиш ва х.к. -бир бахс доирасида бахслашиш усулларини аралаштириб юбормаслик. Аргументлашнинг мантиқий асосларини билиш ва бахс юритиш коидаларига амал килиш тафаккур маданиятини юкори даражада кўтариш имконини беради. 8- Мавзу Илмий билимларнинг мантиқий шакллари. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling