1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари
Download 1.1 Mb.
|
Мантиқ маърузалар
Илмий индукция методлариЎхшашлик методи. Унда урганилаётган ходисанинг сабаби хакидаги хулоса шу ходисанинг бир канча кузатилаётган холларини солиштириш, уларнинг ухшаш томоннини аниклаш асосида хосил килинади. Масалан, кимёвий таркиби, зичлиги, огирлиги, катталиги турлича бўлган маятниклар узунлги бар хил стерженларга – илгакларга илинтириб, харакатга келтирилганда, бир хил тебраниш даврига эга бўлган. Бунда ходисанинг вужудга келиши кузатилётган барча холларида ундан аввал келаётган холатларнинг факат биттасигина такрорланади. Ана шунга таяниб, мазкур такирорланувчи холат кузатилаётган ходисанинг вужудга келишининг сабаби булса керак, деган тарзда эхтимолий хулоса чикарилади. Ухшашлик методи бўйича мухокама юритиш схемаси куйидаги куринишга эга:
Эхтимол, В холат d ходисанинг сабабидир. Демак, ухшашлик методининг мохиятини куйидагича ифодаласа бўлади: Агар ходисанинг кузатилаётган холлари учун факат битта холатгина умумий булса, ана шу холат мазкур ходисанинг сабабидир. Тафовут методи. Бу метод факат иккита хол – ходисанинг вужудга келган ва келмаган холларини таккослаш асосида ходисанинг сабабини аниклаш усули бўлиб, унда мавжуд холлар бир – биридан факат битта холат билан фарк килади: бирида у йук, иккинчисида – бор ва факат анашу холат бор холдагина ходиса юзага келади. Ана шунинг учун хам мазкур холат кузатилаётган ходисанинг сабаби булса керак, деб тахмин килинади, яъни эхтимолий хулоса хосил килинади. Унинг схемаси куйидагича:
Эхтимол, В холат d ходиса сабабидир. Тафовут методидан билишнинг турли хил сохаларида кенг фойдаланилади. Масалан, яхши ишлаётган ва яхши ишламаётган корхоналар солиштирилиб, корхонанинг яхши ишламаслиги сабаби аникланади. Медицинада эса икки хайвонлар гурухи – эксперимент утказилаётган ва назорат килувчи гурухлар киёс килиниб, эксперимет утказилаётган гурухда синалган перепаратнинг самарадорлик даражаси аникланиши мумкин. Бунда хар иккала гурух бир хил шароитда сакланиб ( А, С, D), эксперимент давомида биттасига В холати кушилади. Бу эса аввалги холда йукбўлган d ходисанинг вужудга келишига сабабчи бўлади. Ана шунга асосланиб, « В холати d ходисаси сабаби бўлиши мумкин » деган хулосага келинади. Демак, тафовут методига мувофик, ходиса вужудга келаётган ва вужудга келмаётган холлар улрдан аввал келаётган холатларнинг биттасидагина фарк қилиб, колгандларида ухшаш булса, ана шу битта холат кузатилаётган ходисанинг сабабидир. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling