1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


Download 1.1 Mb.
bet38/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

Йўлдош ўзгаришлар методи. Бу метод ќодисадан аввал келаётган ќолатлардан бирининг ўзгариши, қолган ќолатлар ўзгармасдан қолганда, ќодисанинг ўзгаришига олиб келиши кузатиладиган шароитларда қўлланилади.
ўхшашлик ва тафовут методлари ќолатлардан бирортасининг такрорланиши ёки йўқ бўлишини қайд этишга асосланган бўлиб, улар сабабий алоқада бўлган ќодисаларни нейтраллаштириш ёки бошқалари билан алмаштириш иложи бўлган шароитларда қўлланилиши мумкин эди. Йўлдош ўзгаришлар методидан бундай вазиятларда фойдаланиб бўлмайди. Масалан, тушунчанинг мазмунининг ўзгариши унинг ќажмининг ўзгаришига таъсир кўрсатишини ўрганишда тушунчанинг мазмунини нейтраллаштириб, яъни уни тушунча хажми билан бирга боғланишидан «узиб» олиб бўлмайди. Худди шунингдек, атроф – мухитнинг таъсирини истисно қилиб бўлмайди, яъни тажрибадан чиқариб ташлаб бўлмайди. Бундай ќолларда фақат йўлдош ўзгаришлар методидангина фойдаланиш мумкин. У аввал ва кейин келаётган ўзаро боғлиқ ќодисалардаги йўлдош ўзгаришларни – бирининг ўзгариш интенсивлиги ва даражасининг иккинчи ходисадаги содир бўлаётган ўзгаришларга мувофиқлигини аниқлашга имконият яратади.
Йўлдош ўзгаришлар методига мувофиқ, бир холатнинг ўзгариши ходисанинг ўзгаришига ќам олиб келса, шу холат кузатилаётган ходиса ўзгаришининг сабабидир.
Йўлдош ўзгаришлар методи ёрдамида жуда кўп қонунлар, шу жумладан, физикадаги газнинг ќарорати билан унинг зичлиги, тортишиш кучи билан масофа, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф ўртасидаги боғланишлар ва шу кабилар ўрганилади.
Ќодисадан аввал келаётган холатларни А, В, С лар билан, бу холатларнинг ўзгариши даражасини 1, 2,..., n билан, ќодисани d билан белгиласак, йўлдош ўзгаришлар методида мухокама жараёнининг қуйидаги схема бўйича амалга ошишини кўрамиз:



ќоллар




Ходиса

1

АВС1

d1

2

АВС2

d2

...

... ...

...

n

АВСn

dn

Эќтимол, с ќолат d ќодиса сабабидир.
Масалан, Қуёшнинг дастлабки ќолатдаги активлиги С1 га тенг бўлганда, Ерда радиация даражасини d1 деб олсак, Қуёш активлигининг С2 даражасига кўтарилиши Ердаги радиация даражасининг ќам d2 гача кўтарилишига олиб келади. Йўлдош ўзгаришлар методининг қўлланиши маълум бир шарт – шароитларга риоя қилишни тақазо этади.
Қолдиқ методи. Бу метод ўрганиш объекти мураккаб ходисадан иборат бўлиб, биттасидан бошқа қисмларининг сабаблари аниқ бўлганда, ана шу қолган қисмни вужудга келтирувчи сабабни топиш мақсадида қўлланилади. Унинг мухокама юритиш жараёнида амал қилиш схемаси қуйидагича:



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling