1. Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Тафаккур шакллари ва қонунлари xакида тушунча. Формал мантиқнинг предмети ва вазифалари


- Мавзу: Аргументлашнинг мантиқий асослари


Download 1.1 Mb.
bet41/43
Sana21.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1376340
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
Мантиқ маърузалар

7- Мавзу: Аргументлашнинг мантиқий асослари


РЕЖА:

1. Аргуметлаш(далиллаш) ва ишонч эътикоднинг шаклланиши.
2. Исботлаш ва унинг структураси, исботлаш турлари.
3. Раддия, рад этиш усуллари
4. Исботлаш ва рад этиш коидалари, уларни бузганда келиб чикадиган мантиқий хатолар.
Ватанимиз ўзбекистоннинг гуллаб яшнаши , баркарор , мустахкам бўлиши маълум бир даражада ёшларнинг онги билимли комил инсон булишларига боглик. Бу хакда президентимиз И.А. Каримов шундай деб таъкидлаган: "Комил инсон деганда биз аввало онги юксак, мустакил фикрлай оладиган билимни маърифатли кишиларни тушунамиз . Онгли билимли одамларни олди кочди гаплар билан алдаб булмайди. У хар бир нарсани акл мантиқ тарозисига солиб куради. Уз фикр уйи хулосасини мантиқ асосида курган киши етук одам бўлади."
Чукур тахлилга мантиқка асосланмаган бир ёклама фикр одамларни чалгитади. Факат бахс мунозара тахлилга асосланга тўғри хулосаларгина хакикатни билишга йўл очади.
Бахс мунозара юритишни, чин фикрларни исботлай билишни хато фикрларни рад этишнинг узига хос кону-коидалари мавжуд. Бу коидаларни билиш хар бир инсонга шу жумладан талабаларга чин фикрни хато фикрдан ажрата билиш тўғри тафаккурлаш маданиятини шакллантириш имконини беради.
1. Аргуметлаш(далиллаш) ва ишонч эътикоднинг шаклланиши.
Мантиқ илмида исботлаш ва далиллаш тушунчалари узаро фаркланади. Далиллаш деб, бирор фикр, мулохазани еки мулохазалар тизимини вокеликка бевосита мурожаат килиш йўли билан (тузатиш,тажриба экспримент ва хоказо асосида) ёки чинлиги аввалдан тасдикланган бошка мулохазалар ердамида асослаб беришга айтилади. Далиллаш бевоста еки воситали бўлади. Бевосита далиллаш хиссий билишга яъни куриш тажриба экспримент оркали амалга оширилади. Воситали далиллаш эса, чинлиги аввалдан тасдикланган бошка мулохазаларга асосланади ва хулоса чикариш куринишида намоен бўлади. Далиллашнинг биринчи усули эмпирик,иккинчи усули назарий билимларга асосланади. Назарий ва эмпирик билимларнинг чегараси нисбий бўлганлиги каби, далиллашнинг юкоридаги икки усулга ажратилиши хам нисбийдир.
Далиллашнинг хусусий куриниши мантиқий исботлашдир. Мантиқий исботлаш деб, бирор фикр, мулохазанинг чинлигини, чинлиги аввалдан тасдикланган бошка мулохазалар оркали асослашга айтилади. Исботлашдан максад-бирор фикрнинг чинлигини аниклаш булса далиллашдан максад хам фикрнинг чинлигини аниклаш, унинг ахамиятини ва муайян фаолият учун куллаш мумкинлигини асослашдир. Исботлаш жараёнида кулланадиган чин мулохазалар (асослар)берилган фикрнинг чинлигини тасдиклаш учун хизмат килса, далиллаш,бундан ташкари далилланаетган фикрнинг бошка шу каби фикирлардан афзалрок эканлигини асослаш учун хам хизмат килади. Далиллаш учун келтирилган аргументлар (асослар) исботлаш учун келтирилган аргументларга нисбатан ранг-баранг бўлади. Далиллаш шакллари билан исботлаш шакллари бир-бирига айнан мос тушмайди.
Исботлаш хулоса чикариш куринишида амлга ошади. Далиллаш кўпрок сухбат (диалог) кўринишида бўлиб, унинг иштирокчиларида хар бири ўз фикрининг чинлигини исботлашга, ракибининг фикрини рад этишга ва тингловчиларнинг узини хам фикр килишга,уз фикрларига ишонтиришга харакат килади.
Далиллаш жараенида риципиентларга (лот-кабул килувчи)-тингловчиларга бирор фикрнинг тўғри еки хатолиги асослаб берилади ва уларда шу фикрга нисбатан ишонч туйгуси шакиллантиради. Далилловчи шахснинг суз саънатини кай даражада эгаллаганлиги, яъни нотиклик махорати тингловчиларда ишонч-эътикоднинг шакилланишида мухим рол ўйнайди.
Фактлар ва бошка далилларга таяниб юритиладиган фикр юксак ишонтириш кучига эга бўлади,кишиларда ишонч-эътикодни шакллантиради. Билишнинг максади илмий асосга эга бўлган эътикодни яратишдан иборат. Далиллаш ва исботлаш ишонч-эътикодни шакллантириш воситасидир.
Ишонч-эьтикод бу кишиларнинг хулк-атвари ва хатти-харакатини белгилаб берадиган қарашлари ва тасаввурларидир.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling