1. Тарбия жараёнига технологик ёндашишнинг зарурлиги


Download 1.02 Mb.
bet1/2
Sana31.01.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1144618
  1   2
Bog'liq
1462774923 62768

РЕЖА:

  • Кириш
  • I БОБ.
  • 1. Тарбия жараёнига технологик ёндашишнинг зарурлиги.
  • 2. Тарбия жараёнига технологик ёндашув мақсад ва вазифалари.
  • II. БОБ.
  • Тарбия жараёнига технологик ёндашишув
  • Тарбия жараёни лойиҳалаш босқичлари
  • III БОБ.
  • Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги мавзусидаги тадбирнинг ўтказилиши.
  • Тарбия жараёнига технологик ёндашувнинг аҳамияти
  • Хулоса
  • Фойдаланилган адабиётлар
  • www.arxiv.uz

Тарбия жараёнига технологик ёндашув ва уни лойиҳалаш

  • Таълим жараёнига янги педагогик технологияларни жорий этиш ўқувчилар томонидан мавжуд илмий билимларни пухта ўзлаштирилишини кафолатловчи ёндашув ҳисобланади. Бизга яхши маълумки, “таълим технологияси” тушунчаси таълим жараёнининг моҳияти, унинг босқичлари, ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида кечадиган таълимий муносабатларнинг мазмунини англатишга хизмат қилади.
  • www.arxiv.uz
  • “Педагогик технология” тушунчаси эса уз моҳиятига кўра педагогик фаолиятнинг энг муҳим икки жиҳати, яъни, таълим ҳамда тарбия жараёнининг технологиялаширилишини ифода этиши зарур. Бирок, сўнгги беш йил мобайнида янги педагогик технологиялар ва педагогик фаолиятни уюштириш жараёнида улардан фойдаланиш мавзусида яратилган манбаларнинг деярли барчасида таълим жараёнининг технологиялаштириш муаммоси учун асосий объект тарзида қабул қилинганлигининг гувоҳи бўлдик.
  • www.arxiv.uz
  • Холбуки, баркамол шахсни шакллантириш муаммосининг ижтимоий зарурият сифатида эътироф этилаётганлигини назарда тутадиган бўлсак, тарбия жараёнини ташкил этишга нисбатан янгича ёндашувни қарор топтириш, мазкур жараённи технологиялаштиришга эришиш муҳим педагогик вазифалардан бири эканлигини янада чуқуррок, англаймиз.
  • www.arxiv.uz
  • Тарбия жараёнини технологиялаштириш
  • аниқ, мақсадга ва ижтимоий ғояга
  • асосланган ҳамда ўқувчиларда
  • маънавий-аҳлоқ сифатларни
  • шакллантиришга йўналтирилган
  • педагогик фаолиятнинг
  • ташкилий-техник жиҳатдан
  • уюштирилиши демакдир.
  • www.arxiv.uz
  • Таълим жараёнидан фарқли равишда, тарбия жараё¬нини технологиялаштиришда мазкур жараённинг самарасини қисқа муддат оралиғида кўра олиш имконияти йўқ. Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келиш эҳтимоли бўлган зиддиятлар тарбиявий жараённи технологиялаштиришга нисбатан ижодий ва масъулиятли ёндашиш зарурлигини тақозо этади.
  • www.arxiv.uz
  • Умумий урта таълим муассасалари амалиётидан маълумки, узоқ, йиллар давомида мазкур муассасада фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг кўпчилиги тарбиявий тадбирларни ташкил этишга нисбатан “тарбиявий ипшар режасида белгиланган тадбирларни ўтказишга мажбурман” қабилида ёндашиб келганлар. Уларнинг асосий эътибори ўзлари раҳбарлик қилаётган синф ўқувчиларини аввалдан тайёрланган сценарийни ёд олиш ва унга қатьий амал қилишга мажбурлаш, шунингдек, “мактаб маъмурияти ҳамда жамоаси олдида изза бўлиб қолишга йул қўймаслик” тамойилига мувофиқ тарбиявий тадбирни уюштиришга қаратилган эди. Эндиликда тарбиявий тадбирларнинг ўтказилишига нисбатан бундай ёндашувлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Зеро, тайёр сценарий асосида муайян тадбирни ташкил этиш жараёнида унинг асосий субъектлари бўлган ўқувчилар фаол иштирокчи ва тадбир натижасини белгиловчи шахс сифатида эмас, балки оддий ижрочи сифатида қатнашадилар. Бу холат эса бир қатор салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
  • www.arxiv.uz
  • Хусусан:
  • ўқувчиларда тарбиявий тадбирларнинг ўтказилишига нисбатан салбий муносабат шаклланади;
  • ўқувчиларда мустақил фикрлаш ҳамда ижодкорлик қобилиятининг тарбияланиши учун имконият яратилмайди;
  • ўқувчиларда тарбиявий тадбирларнинг ўтказиши уларнинг
  • шахс сифатида камол топишлариш таъминлашга йўналтирилганлиги ҳақида эмас, балки синфнинг талим муассасаси жамоаси олдида “сохта обрў ” орттириши учун хизмат қилувчи восита эканлиги тўғрисидаги хулосанинг шаклланиши учун шароит юзага келади.
  • www.arxiv.uz
  • Умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этилувчи тарбиявий тадбирларга нисбатан технологик ёндашув қуйидаги ҳолатларнинг намоён бўлиши билан тавсифланади: тар¬биявий тадбир мавзуси ва ғоясини ўқувчилар томонидан билдирилган шахсий ташаббуслар, уларнинг хоҳиш-истакларига кўра белгилаш; тарбиявий тадбир сценарийсини ишлаб чиқишда ўқувчиларнинг мустақил фаолият юритишлари учун шарт-шароитларни яратиш; тарбиявий тадбир мазмунида ўз ифодасини топган ролларнинг мажбурий тарзда эмас, балки ўқувчиларнинг лаёқати, қобилияти, шунингдек, қизиқишларини инобатга олиш асосида тақсимланишига эришиш; тарбиявий тадбирнинг ташкил этилиши ва ўтказилишида ўқитувчининг роли буйруқ, беришдан иборат бўлмай, аксинча, ўқувчиларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларнинг фаолиятини йўналтириб туриш ҳамда зарур ўринларда маслаҳат бериш сифатида акс этишига эришиш; тарбиявий тадбир мақсадининг натижаланганлигини синф, гуруҳ, ўқувчиларининг фаол иштирокига таянган ҳолда муҳокама қилиш. Муҳокама жараёнида ўқитувчи томонидан турли танбехларнинг берилишига йўл қўймаслик, аксинча йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг ўқувчиларнинг ўзлари томонидан аниқланиб, уларни бартараф этиш (кейинги тадбирни ўтказиш жараёнида уларнинг такрорланишининг олдини олиш) йулида чора-тадбирларни белгилаш муҳим аҳамиятга эга.
  • www.arxiv.uz
  • Тарбия жараёнини технологиялаштирихцда мазкур жараённи лойиҳалаштириш ҳамда унинг асосларини белгилаш мухдм аҳамиятга эга. Тарбия жараёнини лойиҳаалаш қуйидаги босқичларда кечади:
  • www.arxiv.uz

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling