1. Темперамент ҳақида тушунча. Темперамент типлари ва уларнинг тавсифи. Психологияда характер муаммоси


Қобилиятларнинг сифат ва миқдор характеристикаси


Download 178.59 Kb.
bet6/8
Sana08.11.2023
Hajmi178.59 Kb.
#1756111
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 Маъруза

Қобилиятларнинг сифат ва миқдор характеристикаси
Қобилиятлар индивидуал–психологик хусусиятлар сифатида, яъни бир одамнинг бошқа бир одамдан фарқ қиладиган белгилари сифатида таърифланади. Ўз-ўзидан маълумки, кишилар бир-бири билан тенг эмас. Ана шунинг учун ҳам қобилиятлар ҳақида гап кетганда бу фарқларни характерлаб ўтиш керак. Бу фарқлар сифатли ва миқдорий бўлишлари мумкин.
Қобилиятларнинг сифат жиҳатдан характеристикаси инсонга меҳнат фаолиятининг қайси соҳасида (конструкторлик, педагоглик, иқтисодчилик, спорт ва бошқаларда) осонлик билан ўзини топа олади, катта ютуқларга ва муваффақиятларга эришади деган саволга жавоб топиш имкониятини беради. Бу билан қобилиятларнинг сифат характеристикаси уларнинг миқдорий характеристикасига узвий боғлиқдир.
Психологияда қобилиятларни миқдор жиҳатдан ўлчаш муаммоси узоқ тарихга эгадир. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида қатор психологлар (Кеттел, Термен, Спирмен ва бошқалар) оммавий ихтисослар учун касб танлашни амалга ошириш зарурияти билан боғлиқ бўлган талаблар таъсири остида таълим олаётганларнинг қобилиятини аниқлашни таклиф қилиб чиқдилар.
Ўша пайтларда қобилиятларни ўлчаш усули сифатида ақлий истеъдод тестларидан фойдаланилди.
Ақлий истеъдод тестлари мазмун жиҳатдан қатор саволлар ва масалалардан ташкил топгандир. Уларни ечиш муваффақияти (сарфланган вақтни ҳисобга олиб) балл ёки очколар йиғиндиси билан ҳисобланади. Масалан, ўн бир ёшлик болаларнинг ақлий қобилиятларини аниқлаш учун инглиз мактабларида қуйидагича тест қўлланган: «Петр Жеймсга қараганда баландроқ, Эдвард Петрдан пастроқ. Ҳаммадан кўра ким баланд? Савол тагига қуйидаги жавоблар ёзиб қўйилади: 1. Эдвард, 2. Жеймс, 3. Петр,» Айта олмайман. Ёки бошқача тест: қизил, яшил, кўк, ҳўл, сариқ. Бу ерда бола туркумга кирмайдиган сўзни аниқлаши керак ва ҳоказо.
Болалар тестлар тўпламини бажариб бўлгандан кейин уларнинг натижаларини стандартлаштирилган йўл билан, яъни ҳар бир синалувчи олган очколар миқдорини ҳисоблаш билан шуғулланишади.
Қобилиятларнинг тузилиши
Қобилият сифатида намоён бўладиган фазилатлар йиғиндисининг тузилиши оқибат натижада конкрет фаолият талаблари билан белгиланади ва фаолиятнинг ҳар хил турлари учун турлича бўлади. Масалан, адабий қобилиятларнинг тузилиши эстетик туйғуларнинг юксак тараққий этган даражасини, хотирада ёрқин кургазмали образлар мавжудлигини, тил ҳиссини, бой фантазияни, одамлар психологиясига нисбатан зўр қизиқишни, ўз-ўзини ифодалаш эҳтиёжини ва шу кабиларни тақоза қилади. Мусиқий, педагогик, конструкторлик, тиббий қобилиятлар ва жуда кўп қобилиятлар тузилиши ўзига хос характерга эгадир.
Конкрет қобилиятлар тузилишини ташкил этадиган шахс хислатлари ва хусусиятлари орасида баъзи бирлари етакчи ўринни эгалласа, баъзи бирлари ёрдамчи ролни ўйнайдилар. Жумладан, педагогик қобилиятлар тузилишида педагоглик одоби, кузатувчанлик, болаларга муҳаббат, уларга нисбатан юксак талабчанлик билан қўшиб олиб бориладиган билим беришга эҳтиёж, ёрдамчилик тарзида шулар жумласига кирадиган бир қатор ташкилотчилик қобилиятлари комплекси етакчи фазилатлар ҳисобланади.
Қобилиятлар умумий ва махсус бўлиши мумкин. Ҳар турли қобилиятларнинг конкрет психологик характеристикасини ўрганар эканмиз, биз бу қобилиятларда биргина эмас, балки жуда кўп турдаги фаолият талабларига жавоб берадиган умумийроқ фазилатларни ва бундан ташқари ушбу фаолиятнинг бир мунча торроқ доираларга жавоб берадиган махсус фазилатларни ажратишимиз мумкин. Айрим кишиларда бу умумий фазилатлар ёрқин ифодаланади. Масалан, Ибн Сино ҳам врач, ҳам ёзувчи, ҳам мусиқачи, ҳам математик ва ҳоказо қобилиятларга эга бўлган. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳам драматург, шоир, композитор, педагог, жамоат арбоби бўлган. Айрим кишиларда эса фазилатлар кўпроқ бир фаолиятга тегишли бўлади. Масалан, рассомликка, композиторликка, наққошликка қобилият ва ҳоказо.

Download 178.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling