1. Темперамент ҳақида тушунча. Темперамент типлари ва уларнинг тавсифи. Психологияда характер муаммоси


Характер. Психологияда характер муаммоси


Download 178.59 Kb.
bet2/8
Sana08.11.2023
Hajmi178.59 Kb.
#1756111
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 Маъруза

Характер. Психологияда характер муаммоси.
Таянч тушунчалари: характер, характер хислати, характер структураси, акцентуация, интерверсия, экстроверсия, френология.
Характер юнонча сўз бўлиб «зарб қилиш», «белги қўйиш» деган маънони билдиради. Ҳақиқатдан ҳам характер кишининг жамиятда яшаб эгаллайдиган алоҳида белгиларидир. Шахснинг индивидуаллиги темперамент сингари характерда ҳам намоён бўлади. Характер – бу шахснинг фаолият ва мулоқоти жараёнида таркиб топадиган ва намоён бўладиган индивидуал хусусиятлари бўлиб, индивид учун у типик хулқ-атвор хислатлари бўлиб ҳисобланади.
Кишининг шахси у нима қилаётгани билан эмас, балки уни қандай бажараётгани билан характерланади.
Характер киши шахсининг йўналишини белгилайдиган ижтимоий муносабатларга боғлиқ бўлади. Масалан, кишининг жамиятдаги юқори мавқеи, амали унда такаббурлик, кеккайганлик, риёкорлик, таъмагирлик, мунофиқлик каби салбий хислатларни шаклланишига олиб келиши мумкин. Аксинча, оддий меҳнаткаш кишида жамиятдаги мавқеига қараб фидокорлик, мақсадга интилганлик, жасурлик, камтарлик, меҳнатсеварлик каби ижобий хислатларнинг шаклланишига олиб келади.
Характернинг тузилиши
Инсон шахсининг характери ҳамиша кўпқирралидир. Унда алоҳида хусусиятлар ёки томонлар ажратилиб кўрсатилиши мумкин, лекин улар бир-бирларидан ажратилган, алоҳида ҳолда бўлмайди, балки маълум даражада характернинг барқарор тузилишини ташкил этган ҳолда ўзаро боғлиқ бўлади.
Характернинг структураси унинг айрим хусусиятлари ўртасидаги қонуний боғлиқликда намоён бўлади. Агар киши қўрқоқ бўлса, у ташаббускорлик, қатъийлик ва мустақиллик, фидокорлик ва олийҳимматлилик фазилатларига эга бўлмайди, деб айтиш учун асослар бор. Шу билан бирга характери бўйича қўрқоқ кишидан итоаткорлик ва хушомадгўйликни, кучли кишига нисбатан конформлиликни, қизғончиликни, сотқинликни, ишончсизлик ва эҳтиёткорликни кутиш мумкин.
Характернинг хусусиятлари орасида айримлари асосий, етакчи бўлиб, унинг намоён бўлишининг бутун комплексини ривожлантиришнинг умумий йўналишини белгилаб беради. Улар билан бир қаторда иккинчи даражали хусусиятлар ҳам борки, айрим ҳолларда улар асосий деб белгиланиши, бошқаларида эса улар билан уйғунлашмаслиги ҳам мумкин.
Характер субъектнинг биргаликдаги фаолиятга қай тарзда фаол жалб қилинишига қараб ҳатти-ҳаракатларда ва ишларда намоён бўлар экан, ҳам фаолият мазмунига, ҳам қийинчиликнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз бартараф этилишига, ҳам асосий ҳаётий мақсадларга эришишда узоқ ва яқин истиқболларга боғлиқ бўлиб қолади.
Шундай қилиб характернинг таркиб топишида кишининг теварак-атрофидаги муҳитга ва ўз-ўзига, бошқа кишига қандай муносабатда бўлиши муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга бу муносабатлар характернинг энг муҳим хусусиятларини таснифлаш учун асос бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб характернинг тўртта системасини фарқлаш мумкин:
1. Жамоага ва айрим одамларга бўлган муносабатларни ифодаловчи характер хусусиятлари: яхшилик, меҳрибонлик, талабчанлик, такабурлик ва бошқалар.
2. Меҳнатга бўлган муносабатни ифодаловчи характер хислатлари: меҳнатсеварлик, виждонлилик, ишга масъулият билан қараш, бошлаган ишни охирига етказиш, ялқовлик, масъулиятсизлик кабилар.
3. Нарсаларга бўлган муносабатларни ифодаловчи характер хислатлари: озодалик ёки ифлослик, нарсаларни аяб ишлатиш ёки аямаслик, уларга нисбатан эҳтиёткорлик ёки аксинча кабилар.
4. Одамнинг ўз-ўзига бўлган муносабатларини ифодаловчи характер хислатлари: иззат-нафслилик, ўз шаънини эҳтиёт қилиш, камтарлик, ўзига ортиқча баҳо бермаслик ёки шуҳратпарастлик, мағрурлик, димоғдорлик, ўзини ката олиш кабилар.

Download 178.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling