1. Темперамент ҳақида тушунча. Темперамент типлари ва уларнинг тавсифи. Психологияда характер муаммоси


Download 178.59 Kb.
bet4/8
Sana08.11.2023
Hajmi178.59 Kb.
#1756111
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 Маъруза

Характернинг шаклланиши. Кишининг характери туғма, доимий ва ўзгармайдиган нарса эмас. Бола онадан меҳнатсевар ёки дангаса, ростгўй ёки мунофиқ, ботир ёки қурқоқ, интизомли ёки интизомсиз бўлиб туғилмайди. Ҳар бир одамнинг характери темпераменти асосида, ижтимоий муҳит таъсири билан, тарбия, амалий фаолият жараёнида ва киши ўз-ўзини тарбиялаш билан тараққий қилиб, ўзгариб боради.
Характернинг тараққийси кишининг иродаси, ақл-идроки ва ҳиссиётларининг тараққий қилиб бориши билан мустаҳкам боғлиқдир. Шу сабабли кишининг иродаси, ақл-идроки ва ҳис-туйғуларининг тараққий қилиб бориши ва уларнинг тарбияланиши ҳақида айтилган фикрларнинг ҳаммаси киши характерининг ривожланишига ҳам тегишлидир.
Характернинг ўсишида ижтимоий муҳитнинг роли. Кишининг бутун ҳаёти давомида унинг характери таркиб топишига ижтимоий муҳит, аввало, шу киши бирга яшаб ва ишлаб келган жамоа катта таъсир кўрсатади.
Характернинг ўсишида тарбиянинг роли.
Характернинг ўсишида тарбия ва ўз-ўзини тарбиялаш асосий ва етакчи рол ўйнайди. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг характери аввало оилада ва мактабда тарбияланади. Болаларнинг характерини тарбиялашда катта, масъулиятли вазифа ота-оналар, ўқитувчилар, болалар боғчалари тарбиячилари зиммасига тушади.
Характернинг ўсишида жамоанинг роли. Бола характерининг таркиб топишида жамоанинг тарбиявий роли ниҳоят каттадир. Инсон якка, бир-биридан ажралган ҳолда танҳо яшай олмайди. У муайян бир жамоада, чунончи, оилада, мактабда, цехда, боғчада ҳаёт кечиради. Жамоа – шахс билан жамият ўртасидаги боғловчи звенодир. Одамнинг фаолияти – ўйин, ўқиш ва меҳнати худди мана шу жамоада воке бўлади. Жамоа шахснинг энг яқин конкрет муҳити бўлиб қолмай, балки шахсни тарбиялайди ҳам. Киши характерининг керакли ижобий хислатлари фақат жамоада тарбияланмоғи мумкин.
Ўз характерини ўзи тарбиялаш. Киши характери ўз–ўзини тарбиялашнинг ҳам маҳсулидир. Шу сабабли ҳар бир киши маълум ёшдан бошлаб ўз характери ва унинг айрим сифатлари учун жавобгар ҳамдир. Шу билан бир вақтда киши ўз характерида салбий томонларни ўзи тан олиши, камчиликларни ўзи тарбиялаши лозим. Ўз характерини тарбиялашда киши аввало яхши фазилатларни, яхши идеалини ўзида тарбиялаши керак.

Download 178.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling