1. Темперамент ҳақида тушунча. Темперамент типлари ва уларнинг тавсифи. Психологияда характер муаммоси
Характернинг ўсишида намунанинг роли
Download 178.59 Kb.
|
11 Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қобилият тўғрисида тушунча. Қобилиятнинг сифат ва миқдор тавсифи. Қобилиятлар ва ёшларнинг касб танлаш муаммолари. Таянч тушунчалари
Характернинг ўсишида намунанинг роли. Юксак ахлоқий ва иродавий хислатлари билан ҳаммага манзур бўлган кишилар намунаси характер тарбиялашнинг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади. Жамиятимизда болаларга намуна қилиб кўрсатиш мумкин бўлган ажойиб инсонлар жуда кўп. Айникса, мустақилликка эришганимиздан кейин ўзининг ишбилармонлиги, ташаббускорлиги, халқ манфаати йўлидаги фидокорлиги билан ёшларга ибрат бўладиган кишилар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай кишиларни биз улкан қурилишларда, Тошкент-Уш халқаро йўлининг қурилишида, чет эллар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар очганлар орасида, фан, техника, санъат, адабиёт намояндалари орасида кўплаб учратишимиз мумкин.
Қобилият тўғрисида тушунча. Қобилиятнинг сифат ва миқдор тавсифи. Қобилиятлар ва ёшларнинг касб танлаш муаммолари. Таянч тушунчалари: қобилият, лаёқат, маҳорат, талант, истеъдод, педагогик қобилият, коммуникатив қобилият, дидактик қобилият, авторитар қобилият, перцептив қобилият. Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин ёшлардаги қобилият ва истеъдоднинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очилди. Ҳукуматимиз ва шахсан Президент И.Каримов ёшларнинг тарбияси, улардаги қобилиятни ўстириш масаласига биринчи даражали эътибор бера бошлади. Республикамизда «Умид» жамғармасининг ташкил қилиниши бу соҳадаги ишларнинг дебочаси бўлди. Кейинчалик «Устоз» бирлашмаси, «Мусаввир» илмий ишлаб чиқариш маркази, «Ҳунарманд» уюшмаси кабилар ҳам тузилдики, булар халқимизнинг, биринчи навбатда ёшларнинг интилишлари, қизиқишлари, қобилият ва истеъдодларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашга қаратилгандир. Хўш, қобилиятлар нима? Қобилиятлар кишининг шундай психологик хусусиятларидирки, билим, кўникма, малакалар орттириш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади, лекин шу хусусиятларнинг ўзлари мазкур билим, кўникма, малакаларга тааллуқли бўлмайди. Қобилиятлар билим, кўникма, малакаларни эгаллашда намоён бўлса ҳам, билимлар ва кўникмаларни эгаллаш билан боғланиб қолмайди. Қобилиятлар ва билимлар, қобилиятлар ва малакалар, қобилиятлар ва кўникмалар айнан бир-бирига ўхшаш нарса эмас. Малакалар кўникма ва билимларга нисбатан кишининг қобилиятлари қандайдир имконият сифатида намоён бўлади. Тупроққа ташланган дон ана шу дондан униб чиқиши мумкин бўлган бошоққа нисбатан атиги имконият бўлиб ҳисоблангани сингари кишининг қобилияти бу билимлар ва кўникмаларни эгаллаш учун имконият ҳисообланади халос. Қобилиятлар фақат фаолиятда, шунда ҳам факат ана шу қобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятдагина намоён бўлади. Қобилиятлар билим, малака ва кўникмаларнинг ўзида кўринмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади, яъни, бошқача қилиб айтганда, мазкур фаолият учун муҳим бўлган билимлар ва кўникмаларни эгаллаш жараёни турли тенг шароитларда қанчалик тез, чуқур, осон ва мустаҳкам амалга оширилишида намоён бўлади. Худди ана шу ўринда юзага чиқадиган фарқлар бизга қобилиятлар ҳақида гапириш хуқуқини беради. Шундай қилиб, қобилиятлар шахснинг мазкур фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган ва бунинг учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал–психологик хусусиятдир. Download 178.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling