1. Темперамент ҳақида тушунча. Темперамент типлари ва уларнинг тавсифи. Психологияда характер муаммоси


Download 178.59 Kb.
bet8/8
Sana08.11.2023
Hajmi178.59 Kb.
#1756111
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 Маъруза

Қобилиятларнинг таркиб топиши.
Гарчи қобилиятларнинг ривожи ҳар турли одамларда мутлақо бир хил бўлмаган табиий шарт-шароитларга боғлиқ бўлса ҳам, юқорида кўриб ўтилган истеъдод нишоналари ва қобилиятлар ўртасидаги нисбат, қобилиятлар шунчаки табиат инъоми эмас, балки кишилик тарихининг маҳсули эканлигини кўрсатади. Агар ҳайвонларда олдинги авлод ютуқларининг кейинги авлодга ўтказиб берилиши асосан организмнинг ирсий морфологик ўзгаришлари орқали амалга ошса, инсонда бу ижтимоий-тарихий йўл билан, яъни меҳнат қуроли, тил, санъат асарлари ва шу кабилар билан амалга ошади.
Киши ўзида муайян фаолиятга қобилият бор ёки йўқлигини сезиш ёки сезмаслигини билдирадиган омил таълим методикаси ҳисобланади. Таълим методикаси қаерда ожиз бўлса, ўша ерда қобилиятларнинг туғма эканлиги ҳақидаги гаплар пайдо бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, методика доим такомиллашиб боради, бу эса «туғма қобилиятлар» доирасини торайиб боришига олиб келади.
Қобилиятлар ва истеъдодларни шакллантириш муаммоси катта ижтимоий ва давлат аҳамиятига эга бўлган масаладир.
Инсон қобилиятларини ривожлантиришнинг муҳим омиллари–барқарор махсус қизиқишлардан иборат. Махсус қизиқишлар – бу инсоният фаолиятининг қандайдир соҳа мазмунига бўлган қизиқишлари бўлиб, бу қизиқишлар ана шу турдаги фаолият билан касб тариқасида шуғулланиш мойиллигига ўсиб кўтарилади. Билишга доир қизиқиш бу ўринда фаолият усуллари ва услубларини амалий равишда эгаллаб олишни рағбатлантиради.
Бирор меҳнат ёки ўқув фаолиятида қизиқишнинг пайдо бўлиши бу фаолиятга нисбатан қобилиятларнинг уйғониши билан чамбарчас боғлиқлиги ва қобилиятларнинг ривожланиши учун дастлабки замин сифатида хизмат қилиши қайд этилган.
Download 178.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling