Топшириқни бажариш намунаси
Тоғли Олтой Катун тоғ тизмаси районининг 1:2 500 000 масштабли дарёларнинг йиллик оқими илмий-маълумотномали картасини тузиш.
Катун дарёси Катун тоғ тизмасининг юқори қисмидан бошланади. Тоғ тизмасининг жануби-ғарбий ёнбағрида шимоли-шарқий ёнбағрига нисбатан ёғин кам ёғади. Тупроқ-ўсимлик қоплами ҳам бу икки ён-бағирда турлича: жануби-ғарбий ёнбағир альп ва тоғ тундраси майса-лари билан қопланган, шимоли-шарқ эса ўрмон билан. Шу сабабли, бу районни картага олишда иккита ҳудуд ажратилиши керак.
Жануби-шарқий ёнбағирга учта дарё режимини кузатиш пункт-лари тўғри келади (8-жадвал). Йиллик оқимни ушбу район учун картага олишда изолиниялар усулидан фойдаланиш маъқул, чунки бу ҳудудда фақат кичик ва ўрта узунликдаги дарёлар оқиб ўтади (Катун дарёси ўнг ирмоқлари). Бу дарёнинг оқими зонал омиллар таъсирида шаклланган. Ҳудудда йиллик оқим қонуниятларини келтириб чиқариш учун кузатиш пунктлари маълумотлари ва ўртача сув тўплаш баландлиги орасидаги боғлиқлик графигини тузиш керак.
8-жадвал
Пункт
|
Сув тўплаш
баландлиги, м
|
Йиллик оқим, мм
|
Белуха ш. яқинидаги пост
Оқдарёдаги Барель пости
Черемушка дарёсидаги пост
|
2070
2170
1300
|
1430
870
410
|
Б оғлиқлик графигини тузишда вертикал ўқда сув тўплаш ҳавзаси ўртача баландлиги (Н, м), горизонтал ўқда йиллик оқим (h, мм) қўйи-лади. Графикнинг вертикал ва горизонтал масштаблари оқим хусусият-ларининг яхши ўқилиши учун эмпирик йўл билан танланади.
25-расм. Йиллик оқим билан 50% таъминланганлик ва сув тўплаш ҳавзаси ўртача баландлиги орасидаги боғлиқлик эгриси.
Ҳудуд учун қуйидаги изолиния шкаласидан фойдаланилган маъқул: 500-600-800-1000-1500 мм. Юқори градациялардаги шкалалар орасининг кескин ўсиши баландлик ошган сари йиллик оқимнинг кўпайиши билан боғлиқ.
Графикдан кўриш мумкинки, горизонталлар ва изолиниялар қий-матлари орасида қуйидагича муносабат мавжуд:
9-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |