1. Тўсиқлар қанака турларга бўлинади? Тўсиқли йўлаклардан ўтишда қандай амаллар бажарилади?


Ўзбекистонда бокснинг ривожланиши


Download 1.25 Mb.
bet7/7
Sana25.06.2020
Hajmi1.25 Mb.
#121602
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Jismoniy barcha jovoblar


Ўзбекистонда бокснинг ривожланиши

Ўзбекистонда бокснинг ривожланиш тарихи СССРда хизмат кўрсатган мураббий, Сидней Львович Джаксон номи билан узвий боғлиқдир. У Америкада ўта енгил вазн тоифасидаги энг машхур боксчилардан бири эди. Биринчи Жахон урушини Сидней Джаксон Петербургда ўзининг доиравий саёхати вақтида қарши олди. АҚШ га қайтиш вақтинчалик ман этилган эди. Россиядаги АКШ элчихонасида уйга кайтиш имкониятини кўлга киритмагандан сўнг, Джаксон тавсия хатлари билан Тошкентга йўл олади. Джаксон Тошкентда Октябрь инқилобига  дуч келади ва тақдир тақозоси билан шу ерда қолишга қарор килади. Сидней Джаксон фукаролар уруши даврида  интернационал жамоа аъзоси, ҳалқнинг манфаати учун ботир жангчи эди. Фуқаролар уруши тугагандан сўнг, Джаксон Тошкентга қайтади ва спорт бўйича умумий мажбурий таълим йўриқчиси этиб тайинланади. Ўзбекистонда бокснинг ривожланиш тарихи айнан шу даврдан бошланади.

     Биринчи кўрсатгич бокс жанглари, 1921 йилда Иккинчи Ўрта Осиё Олимпиадасида ташкил этилган. Бокс бўйича кўрсатгич жанглар 1922 йилда ҳам, Самарқандда ўтказилган. Совет Итиффоқида биринчилик аҳамиятини касб этган, “Динамо” томонидан ташкиллаштирилган йирик шаҳарлараро мусобақа, 1923 йил Москва шаҳрида ўтказилади. Ярим ўрта вазн тоифасида биринчиликни, Когон (Бухоро вилояти)да, 1922 йилдан 1926 йилга қадар бокс бўйича мураббий сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Константин Никитин кўлга киритади. Бокс шўбаси генерал-лейтенант Биязи раҳбарлик килаётган,  В.И. Ленин номидаги  харбий билим юртида очилади. 

1924-1926 йилларда Николай Овсяников раҳбарлик килаётгаган  “Геркулес” жамияти қошида ҳам бокс шўбаси ўз фаолиятини бошлайди. 1926 йилда Константин Никитин (ҳозирда тиббий фанлар доктори), Совет Итифоқининг биринчи чемпионатида, ярим ўрта вазн тоифасидаги чикишида кумуш медални кўлга киритиб, иккинчи ўрин сохибига айланади.

     1928 йилда Л.Любицкий ва А. Кисилевлар  бокс бўйича янги шўбаларга асос солишади. Спорт машғулотларида спортчилар бир вақтнинг ўзида турли ҳил спорт турлари билан шуғуланишар эди, бу эса ўз вақтида спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини ошириб,  саломатлигини мустаҳкамлаган. Ўзбекистонлик  боксчилар машқ қилиш услуби профессионал босчиларнинг услубини эслатар эди, чунки С.Л. Джаксоннинг ўзи америкалик профессионал боксчи эди. Бу даврда боксчилар Совет Иттифоқининг турли шаҳарларига боксчиларнинг жуда кўп чиқишлари амалга оширилмоқда эди, бу эса ўз навбатида ўзбек бокс мактабинингт ривожланишига имкон яратди. Бокс шўбалари, олий ўкув юртлари, Тошкент Давлат Университети, Тиббиёт, Техника Университетларида ташкил этилади. Ўрта Осиё саноат Институти талабалари Т.Бойбеков, С.Аганов, Н.Каширин, А.Абдурасулов, Т.Акаевлар 1936-38 йилларда талабалар ўртасида республиканинг энг кучли боксчилари ҳисобланар эди. С.Л. Джаксон ушбу талабаларнинг мураббийи эди.



26. Паралимпия ўйинлари тарихи

1948 йил Англиянинг Сток-Мандевил реабилитация госпитали врачи Людвиг Гуттман Иккинчи жаҳон урушида орқа миясидан жароҳат олиб қайтган инглиз жангчиларини спорт мусобақаларида иштирок этиш учун тўплаган. У ногирон бўлиб қолганларнинг ҳаётини яхшилаш учун спортдан фойдаланиш тарафдори эди. Шу боис Гуттман “имконият чекланган спортчиларнинг отаси” деб ҳам аталади.

Замонавий Паралимпия ўйинларининг прототипига айланган илк мусобақа 1948 йилда “Сток Мандевил ногиронлар аравачаси ўйинлари” деб номланган ва у Лондонда ўтказилган XIV ёзги Олимпиада ўйинлари билан бир вақтига тўғри келиб қолган. Шундан сўнг Гуттман ўз олдига имконияти чекланган спортчилар учун ҳам Олимпиада ўйинлари ташкил этиш масаласини асосий мақсад қилиб қўйди. Таъкидлаш керакки, “Сток Мандевил ногиронлар аравачаси ўйинлари” 1948 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилиб келинди. 1952 йилга келиб эса ушбу мусобақада Голландиядан ҳам спортчилар иштирок этишди ва у шундан сўнг халқаро мусобақа номини олди. Шу йили турнирда 130 нафар спортчи қатнашди.



1960 йил Римда ўтказилган IX “Сток Мандевил ногиронлар аравачаси ўйинлари”дан бошлаб эса уруш фаҳрийларидан ташқари бошқа ногирон спортчилар ҳам иштирок эта бошлади. Шу боис айнан Италия пойтахтидаги мусобақа тарихдаги илк Паралимпия ўйинлари сифатида қайд этилган. Римдаги ёзги Паралимпия ўйинларида жами 23 та давлатдан 400 га яқин спортчи иштирок этган. Шу вақтдан бошлаб дунёда Паралимпия ҳаракати ривожлана бошлаган.



1976 йил Швециянинг Эрншёльдсвик шаҳрида илк қишки Паралимпия ўйинлари ўтказилди. Унда нафақат аравачадаги, балки, бошқа тоифадаги ногирон спортчилар ҳам қатнашишди. Шу йилнинг ўзида Торонтода бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида рекорд даражада спортчилар иштирок этди. 40 та мамлакатдан 1600 нафарга яқин спортчи қатнашган ушбу Паралимпия ўйинларида кўр ва кўриш қобилияти паст бўлган, параплегия, умуртқа поғонасида жиддий ногиронлиги бор ҳамда бошқа жисмоний касалликларга учраган спортчилар ўзаро баҳс олиб боришган. Шундай қилиб, дастлаб ногиронларни даволаш ва реабилитация қилишга қаратилган мусобақа юқори даражадаги спорт тадбирига айланди. 1989 йилга келиб эса Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) ташкил этилди. Паралимпия ўйинларидаги яна бир тарихий бурилиш 1988 йилда Сеул Олимпиадасида содир бўлди. Аниқроғи, шу йилдан бошлаб Паралимпия ўйинлари соғлом спортчилар ўртасида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида фойдаланилган спорт иншоотларида ўтказилиши белгилаб қўйилди. Бу 1992 йилдан бошлаб қишки Олимпиада ўйинларида ҳам қўлланила бошланди. 2001 йилга келиб эса Халқаро Олимпия қўмитаси ва Халқаро Паралимпия қўмитаси ўртасида битм имзоланди. Унга кўра 2008 йилдан бошлаб Паралимпия ўйинлари ҳам худди Олимпиада бўладиган йилда ўтказилиши ва унда ҳам худди Олимпиада ўйинлари каби бирдек имкониятлардан фойдаланилиши белгилаб қўйилди. Шу билан бирга Паралимпия ўйинлари ҳам Олимпия ўйинлари билан битта ташкилий қўмита томонидан ташкил этилади ва бир ҳил манбаалардан молиялаштирилади.



27. Тана фаолиятининг хусусиятлари ва атроф-муҳит шароитларининг инсон танасига таъсири.

Одам организмининг тузилиши Одам организмининг тузилиши ҳақида бир неча хил фикрлар мавжуд: Механистик материализм организмга аъзоларнинг (Д.Моргани), тўқималарнинг (К.Биша) ёки ҳужайраларнинг (Р.Вирхов) йиғиндиси сифатида қарайди. Немис олими Р.Вирхов организмни ҳужайраларнинг федаратив давлатига ўхшатади ва бунда ҳар бир ҳужайра федарацияси алоҳида яшаши мумкин дейди. Организмни айрим қисмларини бундай ажратиш метафизика, алоҳида ҳужайра қисмларини алоҳида яшай олиш хусусиятини витализм (вита-ҳаёт) дейилади. Организм бу ўзини ўраган ташқи муҳит билан модда алмашиниш, ўсиш ва кўпайиш хусусиятига эга бўлган юқори табақадаги оқсил моддаларнинг мураккаб йиғиндисидар. У тарихий тузилишга эга бир бутун, ҳар доим ўзгариб турувчи, ўзига хос тузилишга ва тараққиётга эга тизимдир. Организм маълум бир ташқи муҳитнинг маълум бир шароитларига мослашган ҳолда яшайди. Организм- ҳужайралар, тўқималар, аъзолар, суюқ моддалардан тузилган бир бутун тизимдир. Организмнинг таркибий қисмларини бир томондан томирларда ҳаракат қилувчи суюқлик (ҳумор) бир-бирига боғлаб турса, иккинчи томондан нерв тизими бир-бирига боғлайди ва уларнинг фаолиятини тартибга солиб идора этади. Ҳужайра- бу тирик организмнинг элиментар заррачаси бўлиб, ҳаётнинг асосий хусусиятлари: кўпайиш, модда алмашиниш ва бошқалар шу ҳужайралар таркибига кирувчи оқсиллар иштирокида бўлади. Ҳужайралар орасида ҳужайралараро модда жойлашган бўлиб, улар суюқ, лиқилдоқ ва зич ҳолатдаги асосий модда ва турли толалардан иборат. Ҳужайралар микроскопик ҳосила бўлиб, унинг катталиги бир неча микрондан 200 мкмгача бўлади. Ҳужайралар мураккаб тузилишга эга. Улар цитоплазма қобиғи, цитоплазма ва ўзакдан ташкил топган. Ҳужайра ҳақидаги тўлиқ маълумот гистология фанида берилади. Тўқималар- бу келиб чиқиши, тузилиши ва фаолияти жиҳатидан бир хил бўлган ҳужайра ва ҳужайрадан ташқари моддаларнинг тарихан ташкил топган йиғиндисидан иборат. Организмда 4 хил: эпителий, бириктирувчи, мушак ва нерв тўқима тафовут қилинади. 1.Эпителий тўқимаси (техтус эпитҳелиалис) базал мембранада ётган ҳужайралар қатламидан иборат бўлиб, унинг остида юмшоқ толали бириктирувчи тўқима жойлашган.Бу ҳужайралар тана юзаси (тери) ва шиллиқ пардаларни қоплаб организмни ташқи муҳитдан ажратиб ҳимоя вазифасини бажаради. Эпителий ички ва ташқи секреция безларини без тўқимасини ҳам ҳосил қилади. Эпителий бир қаватли ва кўп қаватли бўлади. Бир қаватли эпителий шакл жиҳатидан цилиндрик, кубсимон ва ясси турларга бўлинади. 2.Ички муҳит тўқимаси (таянч-трофик ва ҳимоя тўқималари, бириктирувчи тўқима) мезенхимадан ҳосил бўлиб, унинг таркибига қон, лимфа ва бириктирувчи тўқима киради. Бириктирувчи тўқима тузилиши ва фаолияти жиҳатидан турлича. Улар ҳужайралар, коллоген, эластик, ретикуляр толалардан иборат ҳужайралараро модда ва асосий моддадан ташкил топган. Бириктирувчи тўқимага хусусий бириктирувчи тўқима, тоғай ва суяк тўқималар киради. Хусусий бириктирувчи тўқима юмшоқ ва зич толали бириктирувчи тўқимага бўлинади. Бириктирувчи тўқима таянч, ҳимоя ва трофик (озиқлантирувчи) вазифаларни бажаради. Юмшоқ бириктирувчи тўқима таркибида турли миқдорда ҳужайра элиментлари ва асосий моддада тартибсиз жойлашган толалар бўлади. Бу тўқима кўпроқ қон томирлар атрофида жойлашади. Ёғ тўқима юмшоқ толали бириктирувчи тўқима ҳужайралари цитоплазмасида ёғ киритмалари тўпланишидан ҳосил бўлади. Ёғ тўқимаси тери остида, кўпроқ қоринпарда остида, чарвида ва буйрак атрофида ҳосил бўлади. Зич бириктирувчи тўқима шаклланмаган: кўп сонли зич чатишган толалар ва улар ўртасидаги оз сонли ҳужайра элиментларидан ташкил топган (терининг тўр қавати). Шаклланган зич бириктирувчи тўқима толалари даста шаклида маълум бир тартибда ва йўналишда жойлашиши билан фарқ қилади (бойламлар, пайлар). Тоғай тўқима гуруҳ шаклида жойлашган 2-3 та тоғай ҳужайралари (хондроцитлар) ва гел шаклида жойлашган асосий моддадан иборат. Тоғай тўқима гиалин ва эластик тоғайларга бўлинади. Гиалин тоғай хира шиша кўринишида бўлиб, ташқи томондан тоғай усти пардаси билан қопланган. Улар суякларнинг бўғим тоғайларини, қовурғаларнинг тоғай қисмини, нафас йўлларининг тоғайини ҳосил қилади. Коллоген толали тоғай тўқима асосий моддасида коллоген толалар кўп бўлиб, тоғайни мустаҳкамлигини таъминлайди. Улар бўғим ичи диски, менисклар ва умуртқалараро дискнинг фиброз ҳалқасини ҳосил қилади. Эластик тоғай тўқиманинг асосий моддасида кўп сонли чатишган эластик толалар бўлиб, сариқ рангга эга. Улар ҳиқилдоқ усти тоғайи ва қулоқ супраси тоғайини ҳосил қилади. Суяк тўқима ўзининг механик хусусиятлари билан фарқ қилади. У оссеин толалари ва ноорганик тузлари бўлган оҳакланган ҳужайралараро модда ичида жойлашган суяк ҳужайраларидан ташкил топган. Суяк тўқима организмдаги энг қаттиқ ва пишиқ тўқимадир. 3.Мушак тўқима (техтус мусcуларис) одам организмида ҳаракатни вужудга келтиради. У қисқарувчи миофибриллардан ташкил топган. Мушак тўқима икки: силлиқ ва кўндаланг тарғил мушакларга бўлинади. Силлиқ мушак тўқима дук шаклидаги ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, қон томирлар ва найсимон ичи бўш аъзолар (меъда, ичаклар ва бошқа) деворида учрайди. Силлиқ мушакларнинг қисқариши ихтиёрдан ташқари бўлиб, уларни вегетатив нерв тизими иннервация қилади. Кўндаланг тарғил мушаклар скелет мушакларини ва баъзи бир ички аъзолар (тил, ҳалқум, қизилўнгачнинг юқори қисми) таркибига киради. Улар кўп ўзакли мураккаб тузилишга эга бўлган кўндаланг тарғил мушак толаларидан иборат. Уларнинг қисқариши одам ихтиёри билан бошқарилади. 4.Нерв тўқима (техтус невросус) нерв ҳужайраси ва нейроглиядан ташкил топган. Нерв ҳужайраси тана ва турли узунликдаги ўсимталардан иборат бўлиб, нейрон деб аталади. Ўсимталарнинг узуни битта бўлиб нейрит ёки аксон дейилади. Унинг учи бошқа нерв ҳужайрасида, мушак толаларида ёки без аъзолар тўқимасида тугайди. Аксон бўйлаб нерв импулслари ишчи аъзоларга йўналади. Қисқа ўсимталари шохланган бўлиб, дендритлар дейилади. Уларнинг учлари таъсиротни қабул қилиб, ҳужайра танасига ўтказиб беради.

Ҳаётнинг хавфсизлиги кенг маънода “атроф-муҳит билан мақбул инсон муносабатлариниг фани” деб номланади, атроф-муҳит майдони ва унинг яшаш жойидаги одам атрофидаги ҳақиқий нарсалар мажмуаси сифатида белгиланади. Кундалик ҳаётидаги замонавий инсон технология дунёси, сунъий, инсоний муҳит, биосферанинг бир қисми сифатида тушунилган ва у билан алоқада бўлган “техносфера” атамасида акс эттирилган машиналар дунёсидан ажралиб туради. Вақт билан шов-шув кўтариб бораётгани шунчаки драматик бўлиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликлар давомида бахтсиз ҳодисалар, қурбонлар сони, иқтисодий зиёнинг миқдори ва табиий муҳитнинг таназзулга учраши кескин ошди. Шу муносабат билан ҳаётнинг хавфсизлиги илмий йўналиш сифатида зудлик билан ва стратегик вазифалар танлаб олади. Зудлик билан вазифа – соғлом турмуш ва меҳнат шароитларини таъминлаш, умрнинг узоқ умр кўришидир. Стратегик мақсад тез ривожланаётган атроф-муҳит ва ижтимоий инқирозларда сивилизацияни сақлаб қолишни ўз ичига олади.

Ҳаво ифлосланишининг сири сўннги йилларда жадал ўрганилди. Ушбу тадқиқот натижалари ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига зарарли эканлиги ни кўрсатди ва уларнинг ёши, фарзандлари ва қариялар учун мавжуд бўлган соғлиқ муаммоларидан келиб чиқиб, айниқса заиф бўлганлар учун зарарлидир.

Соғликни сақлаш ижтимоий муносабатлар ва ташқи муҳитнинг “параметрлари” билан боғлиқ. Жонли тирик организмлар инсонни моддалар, энергия ва атроф-муҳит билан ахборот алмашадилар.

Инсоният экотизимнинг элементи сифатида барча турдаги жонзотлар билан боғлиқ: ҳаво, сув, тупроқ.



.
Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling