1. Тўсиқлар қанака турларга бўлинади? Тўсиқли йўлаклардан ўтишда қандай амаллар бажарилади?


Download 1.25 Mb.
bet1/7
Sana25.06.2020
Hajmi1.25 Mb.
#121602
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Jismoniy barcha jovoblar


Саволлар:

1. Тўсиқлар қанака турларга бўлинади?

2. Тўсиқли йўлаклардан ўтишда қандай амаллар бажарилади?

3. Қанақа ҳолатлардан гранатани улоқтириш мумкин?

4. Брусда машқ бажариш вақтида қандай ҳатоликлар бўлиши мумкин?

5. Югуриш учун кандай жисмоний сифатларни ривожлантириш керак?

6. Паст старт бажариш вақтида қандай ҳатоликлар бўлиши мумкин?

7. Чидамлиликга умумий тушунча беринг?

8. Масофа узунлигига қараб югуриш техникасининг асосий фарқларини тушунча беринг? (100 метрга қанақа югуриш техникаси ва 3000 метрга югуриш техникасини қанақа)

9. Мувофиқлаштиршга умумий тушунча беринг?

10. Олимпия байроғидаги бешта узук нимани англатади?

11. Сузишнинг қандай турлари бор? (ҳар бир турига тушунча беринг)

12. Баскетбол нима?

13. Соғлом турмуш тарзи нима?

14. 2019 - 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясининг 5бобида нима дейилган?

15.Ҳар қандай жисмоний сифатни (куч, тезлик, чидамлилик, мослашувчанлик, эпчиллик ва мувофиқлаштириш) ривожлантириш учун машқлар тўпламини тайёрланг (ёзма ёки электрон шаклда).

16. Олимпия ўйинлари тарихи?

17. Машҳур “Пахтакор” футбол клубининг тарихи?

18. Чўкаётган одамни қутқариш техникаси?

19. Осиё ўйинлари тарихи?

20. Ҳуқуқни муҳофаза қилишда жисмоний тарбиянинг асосий мақсади?

21. “Турон” якка кураши?

22,“Стол тенниси” ўйини тарихи?

23. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг спортдаги ютуқлари?

24. Ўзбекистонда “хоккей” ўйининг ривожланиши?

25. Ўзбекистонда бокснинг ривожланиши?

26. Паралимпия ўйинлари тарихи?

27. Тана фаолиятининг хусусиятлари ва атроф-муҳит шароитларининг инсон танасига таъсири?



Жавоблар:

1.Тўсиқлар қуйидаги турларга бўлинади:

Тўсиқлар қуйидаги турларга бўлинади:

горизонтал (окоплар, чуқурчалар, коваклар);

вертикал (деворлар);

тор майдончали таянчлар (балкалар).

1 - тўсиқлар қаторининг бошланиш чизиғи;

2 - тез югуриш учун участка;

3 - чуқурлик (юзасининг эни 2 м, 2,5 м, 3 м, чуқурлиги 1 м);

4 - лабиринт (эни 2 м, бўйи 1, м, йўлакчалар ораси 0,5 м, йўлакчалар сони 10 та);

5 - девор (баландлиги 2 м, қалинлиги 2,5 см) энгашган доска билан (доска узунлиги 3,2 м, эни 25-30 см);

6 - бузилган кўприк (баландлиги 2 м). Бу кўприк 3 та тўғри бурчакли 0,2х0,2 балкалар бўлакларидан иборат, биринчисининг узунлиги 2 м, иккинчиси 3,8 м, бошидан 135º ли бурилишгача 1 м, бошидан 135º ли бурилишгача 2,8 м, балкалар орасида узилишлар катталиги 1 м, иккинчи бўлак бошида ва учинчи бўлак бошида ва охирда вертикал нарвонлар мавжуд бўлади;

7 - бузилган пиллапоя (эни 2 м, поғоналар баландлиги 0,8 м,1,2 м, 1,8 м поғоналар ораси 1,2 м, охирги поғонада 2,3 м.ли пиллапоя;

8 - ғишт девор (баландлиги 1,1 м, эни 2,6 м, қалинлиги 0,4 м) тўртбурчак шаклида иккита ўтиш деразаси бор: пасткиси 1х0, юқоригиси 0,5х0,6 м. Ғишт девор остида 2,6х3 м.ли майдонча бор;

9 - қудуқ (чуқурлиги 1,5 м, эни 1 м) ва алоқа йўли (узунлиги 8 м, бир бурилиши билан);

10 - траншея (чуқурлиги 1,5 м);

11 - югуриш йўлакчаси (эни 2 м);



2. Тўсиқли йўлаклардан ўтишда қуйидаги амаллар бажарилади:

Масофа - 200 м.

Бошланғич ҳолат – тўсиқлар қатори олдидаги чизиққа ётган ҳолат:

1. Сакраб 20 метр югурилади ва 2,5 метр кенгликдаги чуқурликдан сакраб ўтилади.

2. Лабиринт йўлаклардан югуриб ўтилади.

3. Хоҳлаган усулда 2 метрли девордан ошиб ўтилади.

4. Вертикал нарвон орқали бузилган кўприкнинг иккинчи қисмига чиқилади. Балкадан югуриб бориб охиридан ерга сакраб тушилади.

5. Бузилган пиллапояларнинг учинчи поғонасидан ошиб ўтилади, лекин, албатта, оёқ ерга тегиш шарти билан тўртинчи поғонанинг тагидан ўтилади.

6. Деворнинг деразаси орқали ўтилади.

7. Окоп (ҳандақ)га югуриб борилади. Унга сакраб тушилади ва алоқа йўли орқали қудуққача борилади.

8. Ердан гранатани олиб девордаги деразаларнинг хоҳлаган бирига ёки девор ортидаги 2,5 метрли майдончага улоқтирилади. Бунда 3 тагача граната отишга рухсат берилади. Гранаталарнинг оғирлиги 600 гр.

9. Қудуқдан сакраб чиқиб, девордан сакраб ўтилади.

10. Энгашган нарвон орқали бузилган пиллапоянинг тўртинчи поғонасига чиқилади ва пиллапоя поғоналаридан югуриб тушилади.

11. Вертикал нарвон орқали бузилган кўприкнинг балкаси устига чиқилади. Ундан югуриб бориб, узилган жойдан сакраб ўтилади ва энгашган тахта орқали югуриб тушилади.

12. Икки метрли кенгликдаги чуқурдан сакраб ўтилади, йўлаккача ўтиб олиб тўсиқлар қаторининг бошланиш чизиғи кесиб ўтилади.

3.Қанақа ҳолатлардан гранатани улоқтириш мумкин?

Гранатани куйдаги холатларда улоқтириш мумкин:

А) жойда тик турган холда гранатани улоқтириш.

Бунда нишон томонга юзи билан қараб турилади. Ўнг қўлда граната ушланади, ўнг оёқни бир қадам орқага ташлаб, салгина букилади. Ўнг қўл тепага кўтарилиб, орқага ташланади, ўнг оёқ билан турилиб,гавдани эса олдинга ташлаб ташлаб, граната улоқтирилади.

Гранатани улоқтирилганда, автомат кўкракда ,орқада ёки чап қўлда бўлиши мумкин.

Б) Харакат вақтида гранатани улоқтириш.

Харакат вақтида гранатани улоқтириш учун чап оёқни ташлаш билан силташ бошланади. Гранатали қўл олдинга пастга туширилади. Икки қадам билан ўнг оёқ сал ташқарига бурилади. Бир вақтда хам гавда бурилади, хам орқага ташланади. Чап оёқни яна орқага ташлаш билан яна гавда бурилишдан тўхтатилади, қўл орқага охирги чекка холатга келтирилади. Чап оёқни қўйиб бўлингач, тезликдан фойдаланиб, граната нишонга қараб улоқтирилади.

Д) тиззаланган холда гранатани улоқтириш.

Бу холатда қурол чап қўлга олинади ёки брустверга қўйилади. Сўнг ўнг тизза ўрнатилиб, граната ушланган қўл орқага олинади ва силкиланади. Бунда гавда орқага энгашилади, ўнг томонга бўрилади. Кўкрак билан нишонга бурилиб, чап оёққа энгашилади. Граната нишонга улоқтирилади.

Ётган холда гранатани улоқтириш.

Бу холатда қурол ўнг томонга кўйилади. Граната ўнг қулга олиниб, қўллар кўкракка тортилади. Қўллар билан туртилиб, ўнг оёқ орқага тортилади. Чап тиззада турилиб, бир вақтда гранатали қўл орқага,ўнг қўл билан туртилиб, кўкрак билан нишонга берилади ва олдинга йиқилиб, граната улоктирилади. Бу холатда гранатани улоқтириш учун ўнг оёқ иложи борича орқага ташланади, гранатали қўл тепа билан орқага ташланади. Сўнг чап қўл билан окоп чеккасидан ушлаб куч билан тўгриланади, қўл тепадан олдинга силтаниб граната гишонга улоқтирилади.



4. Брусда машқ бажариш вақтида қуйидаги ҳатоликлар бўлиши мумкин:

1. Қўлларга таянган ҳолда аста секин битта темпда қўлларни букиб ёймаслик.

2. Оёқларни қўзғалиши.

3. Тирсак доимо билак билан бир текисда бўлмаслиги.

4. Машқни бажараётганда тўғри нафас олмаслик.

5. Қаддини тик тутмаслик.



  1. Югуриш учун қуйдаги жисмоний сифатларни ривожлантириш керак:

  1. Югуриш учун қуйдаги жисмоний сифатларни ривожлантириш керак:

КУЧ => ТЕЗЛИК => ЧИДАМЛИЛИК ёки ТЕЗЛИК => КУЧ => ЧИДАМЛИЛИК

Югурич учун энг аввало тезлик сифатини ривожлантириш керак. Чунки узоқ масофаларга масалан 100 м ёки 300 м га югурганда белгиланган вақтда келиш учун одамнинг югуриш тезлиги катта ахамият касб этади. Бундан ташқари узоқ масофага югурганда чидамлик сифатини ривожланиш ахамиятлидир. Бунда спортчига маррага етиб келиш учун тўқтамастан югуриш учун чидамлилик керак бўлади.



  • Чаққонлик;

  • Чидамлик;

  • Тезкорлик;

  • Эгилувчанлик ва бугинлар харакатчанлиги;

  • Куч ва уни ривожлантириш.

Тезкорлик. Тезкорлик инсоннинг ташқи таъсирларга бир зумда жавоб қайтариш ҳамда тез ҳаракатлар бажара олиш қобилия-тидир. Спорт амалиётида тезкорлик тезлик – куч сифатларининг ўзига хос шаклларида намоён бўлади. Асаб жараёнларининг ҳара-катчанлиги, мушакка берилган асаб импульсининг амалга ошиш тезлиги ва самарадорлиги тезкорликнинг физиологик шартлари саналади. Тезкорлик сифатининг намоён бўлиши АТФ қисқаришлар қувват манбаининг ресинтезини таъминловчи биокимёвий реакция-лар тезлигига ҳам боғлиқ. Катта тезлик билан ҳаракатланишда инсоннинг фақат функционал хусусиятлари эмас, морфологик си-фатлари: бўйи, тана оғирлиги ҳам катта аҳамиятга эга.

Эгилувчанлик-ҳаракат-таянч аппаратининг мажмуавий морфологик хусусияти бўлиб, инсон гавдасининг алоҳида бўғимларидаги бир-бирига нисбатан бўлган ҳаракатдир.«Эгилувчанлик» атамасини гавдани ёки умумий ҳаракат занжирини уловчи деб тавсифлашга мақсадга мувофиқдир. Эгилувчанлик аста – секин, узоқ муддатли машғулотлар эвазига шаклланади. Агар эгилувчанликни ривожлантиришга оид машғулотлар бироз тўхтатиб қўйилса бу сифат кескин юқолиб кетиши ёки сусайиши мумкин. Курашда қўлланиладиган усуллар техник малакаларни ўзи эгилувчанликни шакллантириб боради. Лекин, буни ўзи ушбу сифатни тўлақонли ривожлантириш имкониятини бермайди. Бу сифатни самарали такомиллаштириш учун мушак, пай, бўғимларни чўзиш, эгиш, ёйиш, сиқиш, бураш каби махсус машқларни секин – аста мунтазам қўллаш керак бўлади. Эгилувчанликни ёшликдан бошлаб шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бир қаторда бу сифатни ривожлантириш эҳтиёткорликни талаб қилади.

Чидамкорлик сифати кураш турларида ҳам ғалабага етакловчи асосий манбалардандир. Айниқса курашга оид махсус чидамкорликнинг ўрни беқиёс. Чунончи, спортнинг яккакураш турларида техник маҳоратнинг нисбатан фарқ қилувчи хусусиятларидан бири бу ўзгарувчан мусобақа вазиятида тезкор – куч асосида ижро этилувчи мураккаб ҳаракат малакаларидир. Айнан ушбу сифат ҳал қилувчи вазиятларда ўз етакчилигини намойиш этади. Шу билан бир қаторда узоқ муддат давом этадиган мусобақа жараёнида техник малакаларни юқори самарада ижро этиш биринчи навбатда махсус чидамкорлик сифатига бевосита боғлиқлиги исботни талаб қилмайди.

Чаққонлик: Киши ҳаракатланиши ёки силжишининг асосий турлари юриш, югуриш, сакраш ҳисобланади. Ушбу турларни ҳаракатланишини ўртасидаги умумийлиги шундаки, улар гавдани вертикал ҳолатда ва оёқларда таяниб депсиниш ҳисобига бажарилади. Инсон ушбу ҳаракатланиш турларидан муваффақиятли фойдаланиш учун мувозанат сақлаш сезгиси яхши ривожланган бўлиши керак.

Куч қобилиятлари, уларнинг намоён бўлиши организмнинг таъсирланиши натижасида рўй беради, у руҳий, мушак, мотор, вегетатив, гормонал функциялар сифатлари ва организмнинг бошқа физиологик тизимларининг асосида юз беради. Булардан келиб чиққан ҳолда куч қобилиятлари соддалаштирилган «мушаклар кучи» тушунчасига боғлиқ бўлмайди, чунки бу уларнинг фақатгина қисқариш хусусиятларининг механик тавсифицикаси бўлар эди холос. Мушак кучи ҳар бир ҳаракат амалининг ривожланувчи таркибий қисмидир. У намоён қилинаётган тезлик, ташқи қаршилик ва ишнинг давомийлигига боғлиқ ҳолда сифат тавсифи эга бўлиши мумкин. Куч қобилиятларининг йўналтирилган ривожланиши фақат мушаклар максимал таранглашгандагина юз беради. Шунинг учун куч тайёргарлиги усулиятининг асосий муаммоси, машғулотлар жараёнида мушаклар кучланишининг энг юқори даражасини таъминлашдир. Усулий жиҳатдан максимал кучланишлар ҳосил қилишнинг турли йўллари бор: ўта оғир юкларни бир неча марта кўтариш, катта бўлмаган оғирликдаги юкларни бир неча марта кўтариш, катта бўлмаган оғирликдаги юкларни кўп марталаб кўтариш; мушаклар доимий ўзилган ҳолда ташқи қаршиликларни енгиш.

6.Паст старт бажариш вақтида қуйдагича ҳатоликлар бўлиши мумкин:

Амалиётда паст стартнинг учта вариантидан биттаси қўлланилади, уларнинг хар бири стартдаги оёқ тиргакларининг старт чизиги олдидаги холати билан боглиқ.



  1. Яқинлаштирилган, бунда оёқ тиргаклари орасидаги масофа 20-30 см дан камроқ;

  2. Оддий, бунда оёқ тиргаклари бир-биридан 40 см атрофида ёки болдир узунлигича бўлган масофада жойлашади;

  3. Узайтирилган, бунда бу мсофа 50-65 см дан кўпроқ. Старт чизигидан биринчи оёқ тиргагигача бўлган масофа старт олишнинг танланган вариантига боглиқ.

Одатдаги старт олишда олдинги оёқ тиргаги старт чизиғидан 30-45 см нарида кўйилади, яқинлаштирилган старт олишда – старт чизиғидан узоқроқда, узайтирилган стартда – яқинроққа қуйилади. Стартдаги оёқ тиргакларни яқин жойлаштириш бошланишида иккала оёқнинг дейарли бтрвақтда куч беришини таьминлайди ва биринчи қадамда югурувчига кўпроқ тезланиш яратади, бироқ оёқ тиргакларининг яқинлаштирилган ҳолати оёқлар билан кейинги қадамларда навбатма-навбат тепсинишга ўтишни қийинлаштиради ва рейтмни бузади, чунки одатда биринчи қадам иккинчисига қараганда узунроқ бўлади.

7.Чидамлилик- инсонннинг у ёки бу ҳаракат фаолиятидан толиқишга бардош бера олиш жисмоний машқни узоқ вақт давомида унинг самарасини пасайтирмасдан бажариш қобилиятидир. Масалан, югуриш тезлигини пасайтирмасдан узоқ вақт давомида югуриш, кишининг чидамлиги ишлаётган мушакни энергия билан таъминлаш, нафас олиш ва қон айланиш системасини имкониятларига боғлиқ бўлади. Ўпкани яхши ривожланганлиги, организмда қон айланишини, циркуляция юқори тезлиги, мушакни кислород билан таъминланиши - буларни барчаси амалиётдан чарчамасдан, узоқ вақт жисмоний ишни бажариш, турли - туман жисмоний юкламани бажариши кишини юқори даражадаги имкониятларига таъсир кўрсатади. Чидамлиликни ривожлантириш учун ҳар хил жисмоний машқлардан фойдаланиш мумкин, уларни танлашдаги бош мезони юкламани миқдори эмас, бажариш вақти ҳисобланади. Шунинг учун машғулотда чидамлиликни ривожлантиришда шундай машқларни танлашадики, уни нисбатан узоқ вақт давомида бажариш мумкин. Масалан, максимал тезлик билан югуришдан фойдаланиш керак эмас. Энг яхшиси, югуришда нисбатан юқори бўлмаган тезликда фойдаланилади ва шу тезликни иложи борича ўзгартирмасдан узоқ вақт ушлаб туришга ҳаракат қилиш керак. Чидамлиликни ривожлантиришда машқни танлашда, шунақа юкламани кун тартиби деб аталадиганига оринтер қилиш керак: ўртача, катта ва юқори.Умумий чидамлилик кенг мушак гуруҳлари-нинг иштироки билан кечадиган аэроб хусусиятли мушак фаолия-тини узоқ муддат давомида бажариш қобилиятидир (масалан, югу-риш, чанғида ҳаракатланиш, сузиш кабилар). Умумий чидамлиликнинг ривожланиш даражаси асаб ва эндокрин тизимларининг функ-ционал имкониятлари, юрак унумдорлиги, ҳаракат ҳамда вегетатив аппаратлар ишининг созланганлиги билан белгиланади.

8. Масофа узунлигига қараб югуриш техникасининг асосий фарқларини (100 метрга қанақа югуриш техникаси ва 3000 метрга югуриш техникасини қанақа)

Югуриш ( спортда) – енгил атлетика тури. Югуриш барча спорт турлари мусобақалари ва машғудотлари таркибига кирган. Олимпиада ойинларида югуриш бўйича қисқа масофа (100 м,200 м, 400 м ), ўрта масофа ( 800 м, 1500 м), узоқ масофа ( 3000 м, 5000 м, 10000 м), марафон (42 км 195 м), эстафета ( 4х100, 4х400м), тўсиқлар оша югуриш (100, 110, 400 м), еттикуоаш (100 м га тўсиқлар оша югуриш 200, 800 м), ўнкураш (100, 400, 1500 м, 110 м га тўсиқлар оша югуриш) мусобақалари ўтказилади. Шунингдек, енгил атлетика мусобақаларида мавқеига қараб бошқа масофаларда хам югуриш пойгалари ташкил этилади.

100 метрга югуриш учун энг авваламбортезлик, чаққонлик, чидамлилик, пастки стартдан тез ҳаракатлана олиш сифатлари керак бўлади. Қисқа масофага югуриш қисқа вақт ичида узоқ масофани босиб ўтилиши сабабли унга спорти бор кучини ишлатган ҳолда вақтдан ютиб югуриш керак. Дунё бўйича 100 метр югуриш бўйича рекорд 8.39 сония. Ўзбекистонда эса 10.5 сонияни ташкил қилади.

Узоқ масофага яьни 3000 метр югуришда эса масофа узоқ булганлиги сабабли спортчи чидамлилик, тезкорлик, тўғри нафас олиш, жисмоний ҳолат каби кўрсаткичлари яхши даражада бўлиши керак. Бунда спортчи ўзининг жисмоний физиологик ҳолатидан келиб чиккан ҳолда кучни тақсимлаган ҳолда югуриши лозим.

9. Мувофиқлаштириш- мувоффиқлаштиришнинг асл маьноси бу мослаштириш ҳисобланади. Бу сўзни спортда кенг қўлланилади. Мисол учун, енгил атлет югуриш чоғида ўзининг жисмоний физиологик ҳолатини мувофиқлаштириб боради. Бир нечта спорт машқларининг таркибий жамланмаси хам мувоффиқлашган ҳисобланади. Модомики, мувофиқлаш лаёқатлари бошқа ҳаракат сифатлари билан ўзаро боғлиқ экан, юқорида кўрсатилган ҳаракатни ривожлантириш усулиятидаги камчиликлар бу сифатларга салбий таъсир этиши мумкин. Мувофиқлаш лаёқатларини ривожлантиришда олинадиган жароҳатлардан огоҳлантиришнинг усулий тавсияномалари. Мувофиқловчи ривожлантириш машқларини бажаришдан олдин машғулотларга ҳам шаклан, ҳам мазмунан мос, бадан қиздириш машқларини бажариш керак. Машқлар бажариш тезлигини, уларнинг амплитудасини ва мувофиқликка оид мураккаблигини машғулотларда аста секин кўпайтириб бориш керак. Қўшимча юкли машқларни бажаришда ўқувчиларнинг шахсий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, унинг катталигини келишиб олиш лозим. Чарчаган ҳолда машғулотларда қатнашмаслик керак. Мураккаб мувофиқликка оид машқларни ноқулай шароитда бажариш мумкин эмас. «Ҳаракатларни мувофиқлаш» тушунчасига келадиган бўлсак, унинг маъноси лотинчадан таржимасига қараганда анча кенг. Хозирги вақтда ҳаракатлар мувофиқлигининг бир неча таърифлари мавжуд. Уларнинг барчаси, ушбу мураккаб ҳодисанинг қандайдир алоҳида жиҳатларини очиб беради (физиологик, биомеханик, нейрофизиологик, кибернетик)

Н.А.Бренштейннинг ёзишича «ҳаракатлар мувофиқлиги» бизнинг органларимиз ҳаракатларининг эркинлик даражасини енгиб ўтишдир, яъни уларни бошқарилувчи жараёнга айлантиришдир.Мувофиқлаштирилганлик – қўйилган вазифа, организм ҳолати ва фаолият шартларига мос бўлган мувофиқлашган ҳаракатлар йиғиндиси. У турли инсонларда турлича намоён бўлади. Инсоннинг мувофиқлаштирилганлигини баҳолашда турли мувофиқлик қоби-лиятларини акс эттирувчи бир қатор мезонларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Ушбу мезонлар асосида турли инсонларнинг ҳаракат амал-ларини бошқариш самарадорлиги даражасини баҳолаш мумкин.

Маълумки, мактабгача ва мактаб ёшидаги баъзи болалар муво-фиқлик тестларида ўз тенгдошлари ёки катталарнинг ҳам ўртача кўрсаткичларидан кўпроқ натижага эришадилар (В.С.Фарвель). Бу ҳол, болаларнинг мувофиқлик соҳасида ўта юқори лаёқатлари борлигидан дарак беради.

Шундан келиб чиққан ҳолда, мувофиқликлаёқатларига инсоннинг, турли мураккабликдаги мувофиқлашув масалаларни ечиш жараёнида намоён бўлувчи ва ҳаракат амалларини бошқариш муваффақиятини таъминловчи хусусиятлари йиғиндиси деб таъриф бериш мумкин.



10.Олимпия байроғидаги бешта узук нимани англатади?

Беш хил рангдаги халқа – Пер де Кубертен ўйлаб топган Олимпия рамзи. Беш хил ранг – бу дунёнинг беш қитъаси:

Юқори қатордаги ранглар:

ҳаворанг - Европа, қора - Африка, қизил - Америка, пастки қаторда: сариқ - Осиё, яшил - Австралия. Бунинг устига, дунёнинг исталган давлати байроғида бу ранглардан бирортаси бор.

Турли ранглардаги бешта халқали олимпия байроғидан биринчи марта 1920 йилда Белгияда фойлаланилган. Ўшанда олимпия ўйинлари Антверпенда ўтказилган. Шундан буён байроқ олимпиаданинг асосий рамзига айланган. У олимпия ўйинлари очилишида кўтарилиб, ёпилишида туширилган.



11. Сузишнинг қандай турлари бор? (ҳар бир турига тушунча беринг)

Сузиш бу — сувда қўл ва оёқлар ҳаракати кўмагида силжишидир. Сувда сузишни сиз болажонлар жуда яхши кўрасиз-а, шундайми? Лекин унинг усуллари ҳақида кўпчилигингиз етарли маълумотга эга бўлмасангиз керак. Келинг, улар билан бирма-бир танишиб чиқамиз.

Крол усули:

Энг тезкор бўлган бу усулида кўкракда сузиш орқали қўл ва оёқларнинг навбатма-навбат бажариладиган тўхтовсиз ҳаракатлари билан амалга оширилади. Гавда сув юзида деярли горизонтал ҳолатда жойлашади. Бу усул асосан 50 метрдан 1500 метргача бўлган масофаларда қўлланилади. Бу усул, бахциз ҳодисаларнинг олдини олишда, чўкаётганлар олдига тезроқ сузиб боришда жуда қулайдир.



Делфин усули:

Ҳаракат вақтида қўллар сув устидан (ҳаводан) олдинга олиб ўтилади, оёқлар крол усулидаги каби, фақат иккала оёқ бир вақтда ҳаракатланади.



Синхрон (бадиий) сузиш:

Бу усул сузишнинг энг гўзал ва роҳатбахш усулидир. Бунда спортчи қизлар мусиқа жўрлигида турли хил машқларни якка ёки жамоа тарзида бажарадилар.



Брасс усули:

Оёқ ва қўллар ҳаракатларини бир вақтда, бир-бирига мос ҳолда бажариш, ҳаракатларни маълум тартибда уйғунлаштириб бориш билан характер-ланади. Бу усулдан кийим билан сузишда ва буюмларни бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтишда фойдаланиш мумкин. Брасс усули техникасини яхши эгаллаганлар катта масофаларни бемалол сузиб ўта оладиган бўладилар.



12.Баскетбол нима?

Баскетбол (инг. баскет — сават, балл — тўп) — спорт тури, 3,05 м баланддаги саватли ҳалқага тўпни қўлда ташлаб ўйналадиган жамоа ўйини. Б. машғулоти ва мусобақалари учун тўртбурчак майдонча (ўлчами 26х14 м) ёки зал (баландлиги 7 м) талаб қилинади. Ҳар бир жамоада 12 нафардан ўйинчи бўлиб, майдонга бир ёʻла ҳар жамоадан 5 тадан ўйинчи туширилади (бу ўйинчилар алмаштирилиши мумкин). Қайси жамоа рақибининг саватига кўп тўп туширса, ўша ютган ҳисобланади. Уйинда саватга туширилган тўп учун 2 очко, жарима белгиланганда туширилган тўп учун 1 очко, жаримадан ташқаридагиси учун 3 очко берилади. Эркаклар 40 мин., аёллар 36 мин., 15 — 16 яшар ўсмирлар ва қизлар 30 мин., 13 — 14 яшар ўғил ва қиз болалар 24 мин. ўйнашади. Ўйин 2 қисмдан иборат, орада 10 мин. дам олинади. Белгиланган вақтда жамоалар баравар очко олса, бирор жамоа ғолиб чиққунча 5 мин.дан қўшимча вақт берилади. Б. ватани АҚШдир (1891). Халқаро баскетбол федерацияси (ФИБА; 1932 й. тузилган)га 177 мамлакат аьзо (1991). Б. 1936 й.дан Олимпия уйинлари дастурига киритилган. 1950 й.дан Б. боʻйича жаҳон чемпионати утказиб келинади. Б. Узбекистонда 1921 й.дан уйнала бошлаган.
13. Соғлом турмуш тарзи нима?

Соғлом турмуш тарзи йўналишлари: Тиббий маданийлик, жисмоний ҳаракат, шахсий гигиена, тўғри овқатланиш, кун тартибига риоя қилиш зарарли одатлардан воз кечиш, экологик тарбия, руҳий саломатликни асраш 

Соғлом турмуш тарзининг энг муҳим 7 қоидаси

1. Спорт.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling