1. Умумий маълумотлар


Download 60 Kb.
bet1/3
Sana25.03.2023
Hajmi60 Kb.
#1294631
  1   2   3
Bog'liq
1403961036 49711


Микроэлектроника, интеграл чизмалар уларни тайёрлаш технологиялари.

Режа:



1.Умумий маълумотлар.
2. Интеграл чизмалар ва уларни турлари.
3. Қўлланилиш соҳаси.


1.Умумий маълумотлар.


XXI асрда электроника кескин ривожланиб юқори чуққиларни эгаллаб олди. Электрониканинг икки таркибий бўлими мавжуд бўлиб, улар “микроэлектроника” ва “макроэлектроника”га бўлинади. Биз микроэлектроника ҳақида сўз юритамиз. Микроэлектроника асосан, кузга кўринмайдиган электронлар ҳаракатини илмий асосда бошқариш билан шуғулланади. Фан ва техника ривожланиб бориб, инсониятга янги-янги хизматларни бажарувчи микроэлектрон қурилмаларни хадя этмоқда. Микроэлектроника туфайли замонавий ахборот воситалари ЭХМ, шахсий компьютерлар яратилди. Ҳар бир яратилган бундай мураккаб электрон машиналар тизимида жуда кўп микрочизмалар, мантиқий элиментлар, микроэлементлар ишлатилади.
Микроэлектрон элиментлар кўпайган сари электрон изимнинг ишончлиги, унинг чидамлиликлари, бенуқсон ишлаши, пухталиги камая боради. Қурилманинг ўлчамлари ҳам ортиб боради. Микроэлектроника 70-йилларда вужудга келди. Микроэлектроника ўта кичрайтирилган электрон блокларни ва қурилмаларни яратиш ва ишлатиш билан шуғулланади.
Микроэлектроника асосий таркибий чизмасини интеграл микрочизмалар “ИМС”лар ташкил этади. Бир нечта вазифани бажаришни ўз ичига оливчи, яхлит ҳолда келтирилган, ҳажми ўта кичрайтилган блок ёрдамида маълум электрон тизимни хосил қилиб, кичик электрон қурилма интеграл микрочизма (ИМС) дейилади. ИМСлар кримний кристалл ёки пластинкасида хосил қилинган ва бир-бири билан чизмага уланган ярим ўтказгич элиментлар, диодлар, транзисторлар, резисторлар, сиғимлардан ташкил топган. Улар ёрдамида катта электрон лампали блоклар ва кучайтиргичлар бажарадиган ишларни, ўта аниқлик билан бажариш мумкин. Электрон блоклар бундан бир неча йил олдин ҳажми катта бўлгани учун ноқулайлик тўғдирарди. Ҳозирги пайтда уларни ўрнини ярим ўтказгичли интеграл блоклар эгаллади ва уларни ҳажми кескин камайди, ишлаш имкониятлари кенгайди.



Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling