Йўл конструкциясининг кўтариш қобилияти (мустаҳкамлиги) конструкциянинг ҳаракат ва об-ҳаво, иқлим омиллари таъсирини тўхтовсиз қабул қилиш қобилиятини белгиловчи унинг хусусияти.
Йўл конструкциясининг тўхташи конструкциянинг чегаравий ҳолатга ўтиши.
Йўл конструкциясининг чегаравий ҳолати йўл конструкцияси қўйилган талабларга жавоб беришдан тўхтайдиган ҳолат.
Йўл конструкциясининг ишлаш қобилияти конструкциянинг ҳисоб-китоб қилинган тузатишлараро хизмат қилиш муддатлари доирасида кўп марта такрорланадиган автомобил оғирлигига қарши мустаҳкамлик заҳирасини сақлаш хусусияти.
Йўл конструкциясининг хизмат қилиш муддати йўл тўшамасининг мустаҳкамлиги ва ишончлилиги ҳаракат шартлари бўйича рухсат этилган чегаравий ҳисоб даражасигача камаядиган вақт оралиғи.
Йўл тўшамасининг ишончлилиги ҳисоб-китоб қилинган (меъёрий) тузатишлараро хизмат қилиш муддати доирасида йўл тўшамасининг тўхтовсиз ишлаш эҳтимоли.
Йўл тўшамасининг ишончлилик даражаси – йўлнинг мустаҳкам (деформацияланмаган) участкалари узунлигининг унинг умумий узунлигига нисбати сифатида белгиланадиган ишончлилик миқдорий кўрсаткичи.
Йўл тўшамасининг меъёрланган тузатишлараро муддати – қурилиш бошланган пайтдан бошлаб капитал таъмирлаш ишларигача ёки капитал таъмирлаш ишлари орасидаги амалдаги меъёрларда белгиланган вақт оралиғи.
Йилнинг ҳисобий даври намланиш шартлари бўйича йилнинг энг ноқулай даври (одатда баҳор ойлари). Ушбу давр давомида йўл конструкцияларининг мустаҳкамлиги энг кам қийматга етади.
Йилнинг ҳисобий бўлмаган даври – ҳисобий даврдан ташқаридаги вақт оралиғи бўлиб, бу давр ичида йўл тўшамаси қатламлари ва йўл пойи тупроғи мусбат ҳароратга эга бўлади.
Ҳисобий йил – йўл тўшамасининг бутун хизмат қилиш муддати учун хос бўлган ҳисобий даврли шартли йил.
Мунтазам синовлар – йўлларнинг кўтариш қобилиятини ҳаққоний баҳолаш учун етарли бўлган ҳажмдаги автомобил йўлининг текширилаётган участкаси бўйлаб бир текис олиб бориладиган йўл конструкцияларининг дала синовлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |