1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Кўрсатмада қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилди:
Йўл тузилмаси ишчи қатлам доирасидаги йўл тўшамаси ва йўл пойининг устки қисмидан иборат муҳандислик иншооти.
Йўл тўшамаси йўл қопламаси ва асос қатламларидан (бир ёки бир нечта) иборат автомобил йўлининг транспорт қатнайдиган қисмидаги кўп қатламли сунъий иншоот бўлиб, траспорт воситалари ва об-ҳаво, иқлим омилларининг кўп такрорланадиган таъсирини қабул қилади ҳамда юзага келадиган оғирликни ер пойи тупроғига ўтишини таъминлайди.
Нобикр йўл тўшамаси – ёпишқоқ материаллар билан мустаҳкамланган грунтлар шлаклар ва дискрет минерал материаллардан ҳамда асфальтбетонлардан иборат қатламларга эга йўл тўшамаси.
Йўл конструкциясининг кўтариш қобилияти (мустаҳкамлиги) конструкциянинг ҳаракат ва об-ҳаво, иқлим омиллари таъсирини тўхтовсиз қабул қилиш қобилиятини белгиловчи унинг хусусияти.
Йўл конструкциясининг тўхташи конструкциянинг чегаравий ҳолатга ўтиши.
Йўл конструкциясининг чегаравий ҳолати йўл конструкцияси қўйилган талабларга жавоб беришдан тўхтайдиган ҳолат.
Йўл конструкциясининг ишлаш қобилияти конструкциянинг ҳисоб-китоб қилинган тузатишлараро хизмат қилиш муддатлари доирасида кўп марта такрорланадиган автомобил оғирлигига қарши мустаҳкамлик заҳирасини сақлаш хусусияти.
Йўл конструкциясининг хизмат қилиш муддати йўл тўшамасининг мустаҳкамлиги ва ишончлилиги ҳаракат шартлари бўйича рухсат этилган чегаравий ҳисоб даражасигача камаядиган вақт оралиғи.
Йўл тўшамасининг ишончлилиги ҳисоб-китоб қилинган (меъёрий) тузатишлараро хизмат қилиш муддати доирасида йўл тўшамасининг тўхтовсиз ишлаш эҳтимоли.
Йўл тўшамасининг ишончлилик даражаси – йўлнинг мустаҳкам (деформацияланмаган) участкалари узунлигининг унинг умумий узунлигига нисбати сифатида белгиланадиган ишончлилик миқдорий кўрсаткичи.
Йўл тўшамасининг меъёрланган тузатишлараро муддати – қурилиш бошланган пайтдан бошлаб капитал таъмирлаш ишларигача ёки капитал таъмирлаш ишлари орасидаги амалдаги меъёрларда белгиланган вақт оралиғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |