1. умумий қоидалар


Йўл тўшамасининг ишончлилиги


Download 19.39 Kb.
bet5/7
Sana30.04.2023
Hajmi19.39 Kb.
#1408059
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tarqatma material

Йўл тўшамасининг ишончлилиги  ҳисоб-китоб қилинган (меъёрий) тузатишлараро хизмат қилиш муддати доирасида йўл тўшамасининг тўхтовсиз ишлаш эҳтимоли.
Йўл тўшамасининг ишончлилик даражаси – йўлнинг мустаҳкам (деформацияланмаган) участкалари узунлигининг унинг умумий узунлигига нисбати сифатида белгиланадиган ишончлилик миқдорий кўрсаткичи.
Йўл тўшамасининг меъёрланган тузатишлараро муддати – қурилиш бошланган пайтдан бошлаб капитал таъмирлаш ишларигача ёки капитал таъмирлаш ишлари орасидаги амалдаги меъёрларда белгиланган вақт оралиғи.
Йилнинг ҳисобий даври  намланиш шартлари бўйича йилнинг энг ноқулай даври (одатда баҳор ойлари). Ушбу давр давомида йўл конструкцияларининг мустаҳкамлиги энг кам қийматга етади.
Йилнинг ҳисобий бўлмаган даври – ҳисобий даврдан ташқаридаги вақт оралиғи бўлиб, бу давр ичида йўл тўшамаси қатламлари ва йўл пойи тупроғи мусбат ҳароратга эга бўлади.
Ҳисобий йил – йўл тўшамасининг бутун хизмат қилиш муддати учун хос бўлган ҳисобий даврли шартли йил.
Мунтазам синовлар – йўлларнинг кўтариш қобилиятини ҳаққоний баҳолаш учун етарли бўлган ҳажмдаги автомобил йўлининг текширилаётган участкаси бўйлаб бир текис олиб бориладиган йўл конструкцияларининг дала синовлари.
Назорат синовлари – шунинг ўзи, махсус танланган назорат нуқталарида муайян вақт оралиғида конструкция қаттиқлигининг ўзгариш қонуниятини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган синовлар.
Характерли участка – автомобил йўлининг бир типдаги участкаси бўлиб, унда йўл тўшамаси ва йўл пойи конструкцияси, жадаллик, ҳаракат таркиби, нуқсон турлари бўйича қоплама ҳолатида сезиларли ўзгаришлар кузатилмайди.
Ҳисобий юк – йўл конструкцияларининг талаб қилинадиган мустаҳкамлигини тайинлаш учун қабул қилинган вертикал юк.


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Кўрсатмада қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилди:
Йўл тузилмаси  ишчи қатлам доирасидаги йўл тўшамаси ва йўл пойининг устки қисмидан иборат муҳандислик иншооти.
Йўл тўшамаси  йўл қопламаси ва асос қатламларидан (бир ёки бир нечта) иборат автомобил йўлининг транспорт қатнайдиган қисмидаги кўп қатламли сунъий иншоот бўлиб, траспорт воситалари ва об-ҳаво, иқлим омилларининг кўп такрорланадиган таъсирини қабул қилади ҳамда юзага келадиган оғирликни ер пойи тупроғига ўтишини таъминлайди.

Download 19.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling