1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
2.02 Кл.анатомия пед-2020
1 2 3 1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни Клиник анатомия модули ўқув режанинг клиника олди модуллари блокига тааллуқли бўлиб, 2-3 курсларда ўқитилади ва умумий амалиёт педиатрда тиббий билимлар асосини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Клиник анатомия модули икки яхлит фан ҳисобланиб, фан дастурининг мақсади одам организмининг клиник ва топографик анатомиясини индивидуал, жинсий, ёшга боглиқ ҳолда ўзгариши хусусиятларини, аъзоларга оператив очиб кириш йўлларини, асосий оператив аралашувларни, уларга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмаларни ўргатишга қаратилган. Клиник анатомия модули назарий ва клиник фанларни ўзаро боғлаган ҳолда умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш, клиник фикрлаш, касалликларни даволашда асосий ўринларнинг бирини эгаллайди. Ушбу модулни ўқитиш анатомик маълумотларни, айниқса жарроҳлик клиникаси талабларига мувофиқ равишда баён қилиш асосида кўрилади. Модулни ўқитиш учун биология, биокимё, гистология, анатомия, нормал физиология, патологик физиология, патологик анатомия, микробиология, ички касалликлар пропедевтикаси, лотин тили каби фанлар назарий замин ҳисобланади. Клиник анатомия модул дастури клиника талабларига мос равишда одам организмини соҳаларга ажратиб ўрганиш негизида топографо-анатомик маълумотларни ҳам нормал, ҳам маълум бир патологиялар шароитида кўриб чиқишни назарда тутади. Модул дастури тиббий таълим соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти, Педиатрия иши бакалавриат таълим йўналишининг Малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Мазкур модул дастури мавзулари тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи клиника олди модулларининг дастур мавзулари билан узвий боғлиқ ҳолда яратилади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling