1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни


-мавзу. Болаларда ва катталарда қўл ва оёқ қон томирларини очиш ва боғлаш  (ампутация ва экзоартикуляциялар)


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/19
Sana17.10.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1705940
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
2.02 Кл.анатомия пед-2020

15-мавзу. Болаларда ва катталарда қўл ва оёқ қон томирларини очиш ва боғлаш 
(ампутация ва экзоартикуляциялар). 
 
3.2.2. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича умумий кўрсатма ва 
тавсиялар: 
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган 
аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилади. 
Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал 
қилинади: 
- Амалий машғулотларни мақсадини аниқ белгилаб олиш;
- Ўқитувчининг 
инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни 
чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш; 
- Талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш
- Талабани назарий-методиқ жиҳатдан тайёрлаш ва ҳ.к. 
3.2.3. Модулни ўқитиш давомида эгалланадиган амалий кўникмалар ва 
компетенциялар: 
 
Модул давомида эгалланадиган амалий кўникмалар рўйҳати: 
IV ва V семестрда 
1. Ташқи мўлжалларни топиш ва пайпаслаш, тананинг айрим анатомик сҳхалари 
ва қисмлари чегаралирини ташқи мўлжаллар бўйича аниқлаш, мўлжал 
чизиқларини ўтказиш; 
2. Артерия ва нерв пояларининг акс-тасвир чизиқларини, муҳим ички аъзолар ва 
анатомик тузилмаларнинг тана юзасидаги тасвирларини аниқлаш; 
3. Ички аъзоларнинг жойлашган ўрни ва ўзаро жойлашуви бўйича мўлжал олиш, 
юздаги контрфорсларни аниқлай олиш; 
4. Чакка-пастки жағ бўғимида чиқишларда жойига солиш


10 
5. Регионар лимфа тугунларининг ўрнини аниқлаш; 
6. Умумжарроҳлик ва баъзи махсус жарроҳлик асбобларидан тўғри фойдалан 
олиш, тўқималарни ажратиш ва бирлаштириш
7. Тананинг турли соҳаларидаги жароҳатларга дастлабки жарроҳлик ишлови 
бериш; 
8. Йирик қон томирлардан кетаётган қонни тўхтатиш, артерияларни очиш ва 
боғлаш; 
9. Игнатутқичга игна ўрнатиб, лигатура улаб кўрсатиш; 
10. Муляжда қорин бўшлиғига пункция қилиш нуқтасини аниқлаб кўрсатиш; 
11. Муляжда сийдик пуфагини пункция қилиш нуқтасини аниқлаб кўрсатиш; 
12. Муляжда плевра бўшлиғини пункция қилиш нуқтасини аниқлаб кўрсатиш; 
13. Муляжда перикардни пункция қилиш нуқтасини аниқлаб кўрсатиш; 
14. Муляжда орқа мияни пункция қилиш нуқтасини аниқлаб кўрсатиш; 
15. Муляжда ўмров ости венасига катетер қўйиб кўрсатиш; 
16. Муляжда тирсакнинг ўрта венасига пункция қилиб кўрсатиш; 
17. Муляжда умумий уйқу артериясини босиб, қон кетишини тўхтатиш; 
18. Муляжда думба соҳасига мушак ораси инъекциясини қилиб кўрсатиш; 
19. Муляжда тери ости инъекциясини қилиб кўрсатиш; 
20. Клиник анатомия фанига оид кейслар тузиш. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling