1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни


 Ўқув модулининг мақсади ва вазифалари


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/19
Sana17.10.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1705940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2.02 Кл.анатомия пед-2020

2. Ўқув модулининг мақсади ва вазифалари 
2.1. Модулнинг мақсади - умумий амалиёт шифокори, педиатрини тайёрлаш 
тизимида жарроҳлик талабларига мос келадиган анатомик маълумотларни ҳам 
нормал, ҳам клиник вазиятлар мисолида баён қилишдан иборат. Модулни 
ўрганишда асосий диққат эътибор аъзо ва тизимларнинг индивидуал ҳамда ёшга 
қараб ўзгарувчанлиги масалаларига, нормал ҳолатлари хусусиятларига, патологик 
вазиятларда жойлашишидаги, тузилишидаги ўзгаришларга қаратилади. 
2.2. Модулнинг вазифалари:
- Клиник анатомия ва оператив жарроҳлик асослари модулини ўқитишда илғор 
педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда одам организмини соҳалар бўйича 
нормал тузилишини ва маълум бир патологияларда юзага келадиган 
ўзгаришларини клиник муаммолар негизида аниқлаштириш, соғлом турмуш 
тарзини тарғибот қилиш. 
- талабаларда модулни ўқитиш жараёнида клиник муаммоларни тахлил қилиш, 
асосан жарроҳлик талабларига мос равишда малакавий кўникма ва билимларини 



шакллантириш; 
- клиник анатомия ва оператив жарроҳлик асослари модули масалаларини 
ўрганиш жараёнига тааллукли стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ 
қилиш. 
2.3. Модул бўйича талабаларнинг билим, кўникмаларига қўйиладиган 
талаблар: 
IV семестр якунида 
Талаба: 
- организмнинг бир бутунлигини, организмни ташкил этган соҳаларнинг (кўкрак 
соҳалари, қорин ва чаноқ соҳалари) аҳамияти, организмнинг ўсиши, 
шаклланиши, ривожланишининг асосий қонуниятларининг моҳияти, уларнинг 
ташқи муҳит билан муносабатини таъминлаётган тизимлар ҳамда уларнинг ёшга 
нисбатан ўзгаришини, клиник анатомия модули бошқа модулларни 
ўзлаштириши учун замин яратиши, барча касалликларнинг асосида аъзоларнинг 
клиник-анатомик функцияларининг бузилиши ҳақида, талабалар одам 
организмининг соҳалари, қаватма-қават тузилиши, индивидуал, ёшга ва жинсга 
боғлиқ хусусиятлари, асосий оператив аралашувлар ҳақида тасаввурга эга 
бўлиши; 
- лотинча-русча-ўзбекча анатомик ва жарроҳлик атамаларини, ташқи ва ички 
мўлжаллар, соҳа чегаралари, соҳанинг қаватма-қават тузилиши, йирик қон 
томирлари ва нерв пояларининг акс-тасвирларини, ички аъзолар голотопияси, 
синтопияси ва скелетотопияси, аъзоларнинг қон билан таъминланиши ва 
иннервацияси, коллатерал қон айланиш йўллари, муайян соҳа ёки аъзодан лимфа 
оқиши, клетчатка бўшлиқларининг жойлашуви ва улар бўйлаб йирингли жараён 
ва гематомаларнинг тарқалиши, замонавий жарроҳлик асбоб ва ускуналари, 
тикув ва бошқа жарроҳлик матолари, беморнинг операция столидаги вазиятлари, 
оператив аралашувларга кўрсатмалар, монеликлар ва операциядан кейинги 
асоратларни, оператив очиб киришлар ва энг тарқалган операциялар 
техникасини, олий таълимда кўлланиладиган илғор педагогик технологиялардан 
фойдалана олишни, фанни ўрганиш жараёнида олган маълумотларни амалиётда 
қўллай олиш йулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- ташқи мўлжалларни топиш ва пайпаслаш, тананинг айрим анатомик соҳалари ва 
қисмлари чегаралирини ташқи мўлжаллар бўйича аниқлаш, мўлжал чизиқларини 
ўтказишни, артерия ва нерв пояларининг акс-тасвир чизиқларини, муҳим ички 
аъзолар ва анатомик тузилмаларнинг тана юзасидаги тасвирларини аниқлашни, 
ички аъзоларнинг жойлашган ўрни ва ўзаро жойлашуви бўйича мўлжал олиш, 
регионар лимфа тугунларининг ўрнини аниқлашни, умумжарроҳлик ва баъзи 
махсус жарроҳлик асбобларидан тўғри фойдалана олиш, тўқималарни ажратиш 
ва бирлаштиришни, тананинг турли соҳаларидаги жароҳатларга дастлабки 
жарроҳлик ишлови беришни, йирик кон томирлардан кетаётган қонни тўхтатиш, 
артерияларни очиш ва боғлашни, игнатутқичга игна ўрнатиб, лигатура улаб 
кўрсатишни, муляжда қорни бўшлиғига пункция қилиш нуқтасини аниқлаш,
сийдик пуфагини пункция қилиш нуқтасини аниқлаш, муляжда плевра 



бўшлиғини пункция қилиш нуқтасини аниқлаш, перикардни пункция қилиш 
нуқтасини аниқлашнуқтасини кўрсатиш, клиник анатомия модулига оид кейслар 
тузиш, уларни амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак; 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling