1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/19
Sana17.10.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1705940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2.02 Кл.анатомия пед-2020

V - семестр якунида 
Талаба:
- бўйин соҳаси, калла соҳаси, қўл - оёқ соҳалари, вегетатив нерв тизимининг 
аҳамияти, шаклланиши, ривожланишининг асосий қонуниятларининг моҳияти, 
уларнинг ташқи муҳит билан муносабатини таъминлаётган тизимлар ҳамда 
уларнинг ёшга нисбатан ўзгаришини, талабалар одам организмининг соҳалари, 
қаватма-қават тузилиши, индивидуал, ёшга ва жинсга боғлиқ хусусиятлари
асосий оператив аралашувлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши; 
- лотинча-русча-ўзбекча анатомик ва жарроҳлик атамаларини, ташқи ва ички 
мўлжаллар, калла, бўйин соҳасининг чегаралари, соҳанинг қаватма-қават 
тузилиши, йирик қон томирлари ва 12 жуфт бош мия нервлари ва уларнинг калла 
асосидан чиқиш тешикларини, бош мия, қўл ва оёқ соҳаларининг қон билан 
таъминланиши ва иннервацияси, коллатерал қон айланиш йўллари, муайян соҳа 
ёки аъзодан лимфа оқиши, клетчатка бўшлиқларининг жойлашуви ва улар 
бўйлаб йирингли жараён ва гематомаларнинг тарқалиши, бўйин, калла ва қўл-
оёқ соҳасидаги оператив аралашувларга кўрсатмалар, монеликлар ва 
операциядан кейинги асоратларни, оператив очиб киришлар ва энг тарқалган 
операциялар техникасини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- бўйин, калла, қўл ва оёқ соҳасининг ташқи мўлжалларни топиш ва пайпаслашни, 
мўлжал чизиқларини ўтказишни, артерия ва нерв пояларининг акс-тасвир 
чизикдарини, бўйин соҳасида жойлашган учбурчакларни ва асосий ҳаёт-мамот 
қон-томирларини теридаги тасвирларини аниқлашни, юздаги чизиқларни
аниқлай олишни, чакка-пастки жағ бўғимида чиқишларда жойига солишни
тананинг турли соҳаларидаги жароҳатларга дастлабки жарроҳлик ишлови 
беришни, йирик қон томирлардан кетаётган қонин тўхтатиш, артерияларни очиш 
ва боғлашни, муляжда ўмров ости венасига катетер қўйиб кўрсатишни, муляжда 
тирсакнинг ўрта венасига пункция қилиб кўрсатишни, муляжда умумий уйқу 
артериясини босиб, қон кетишини тўхтатишни, муляжда думба соҳасига мушак 
ораси инъекциясини қилиб кўрсатишни, муляжда тери ости инъекциясини қилиб 
кўрсатиш каби амалий кўникмаларига эга бўлиши керак; 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling