1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/19
Sana17.10.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1705940
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2.02 Кл.анатомия пед-2020

IV семестр якунида 
Талаба тасаввурга эга бўлиши керак: 
- Катталар ва болалар ёшига қараб ички аъзоларнинг синтопиясини
голотопиясини ва скелетотопиясини, аъзо ва системалар клиник 
анатомиясини ёшга нисбатан хусусиятларини, аъзо ва тўқималардаги 
асосий жарроҳлик аралашувлари; 
Талаба билиши шарт: 
лотинча-русча-ўзбекча анатомик ва жарроҳлик атамаларини, ташқи ва 
ички мўлжаллар, соҳа чегаралари, соҳанинг қаватма-қават тузилиши, 
йирик қон томирлари ва нерв пояларининг акс-тасвирларини, ички 
аъзолар голотопияси, синтопияси ва скелетотопияси, аъзоларнинг қон 
билан таъминланиши ва иннервацияси, коллатерал қон айланиш 
йўллари, муайян соҳа ёки аъзодан лимфа оқиши, клетчатка 
бўшлиқларининг жойлашуви ва улар бўйлаб йирингли жараён ва 
гематомаларнинг тарқалиши, замонавий жарроҳлик асбоб ва 
ускуналари, тикув ва бошқа жарроҳлик матолари, беморнинг операция 
столидаги вазиятлари, оператив аралашувларга кўрсатмалар, 
монеликлар ва операциядан кейинги асоратларни, оператив очиб 
киришлар ва энг тарқалган операциялар техникасини, олий таълимда 
кўлланиладиган илғор педагогик технологиялардан фойдалана 
олишни, фанни ўрганиш жараёнида олган маълумотларни амалиётда 
қўллай олиш йулларини; 
 
Талаба бажара олиши лозим: 
ташқи мўлжалларни топиш ва пайпаслаш, тананинг айрим анатомик 
соҳалари ва қисмлари чегаралирини ташқи мўлжаллар бўйича 
аниқлаш, мўлжал чизиқларини ўтказишни, артерия ва нерв 
пояларининг акс-тасвир чизиқларини, муҳим ички аъзолар ва 
анатомик тузилмаларнинг тана юзасидаги тасвирларини аниқлашни, 
ички аъзоларнинг жойлашган ўрни ва ўзаро жойлашуви бўйича 
мўлжал олиш, регионар лимфа тугунларининг ўрнини аниқлашни, 
умумжарроҳлик ва баъзи махсус жарроҳлик асбобларидан тўғри 
фойдалана олиш, тўқималарни ажратиш ва бирлаштиришни, тананинг 
турли соҳаларидаги жароҳатларга дастлабки жарроҳлик ишлови 
беришни, йирик кон томирлардан кетаётган қонни тўхтатиш, 
артерияларни очиш ва боғлашни, игнатутқичга игна ўрнатиб, лигатура 


22 
улаб кўрсатишни, муляжда қорни бўшлиғига пункция қилиш 
нуқтасини аниқлаш, сийдик пуфагини пункция қилиш нуқтасини 
аниқлаш, муляжда плевра бўшлиғини пункция қилиш нуқтасини 
аниқлаш, перикардни пункция қилиш нуқтасини аниқлашнуқтасини 
кўрсатиш, клиник анатомия модулига оид кейслар тузиш, уларни 
амалиётда қўллаш; 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling