Услубий билимдонлик →
барча билимларини, кўрган-кечирганларни ёшларга тушунарли, равон тилда етказа олиши, таълим технологияси ва методларидан самарали фойдаланиши,
Ижтимоий билимдонлик →
дарс мобайнида аудитория билан самарали ўзаро муомала шаклини ташкил эта олиш, ёшлар билан тил топиш ва соғлом маънавий муҳитни ҳосил қила олиш қобилияти,
Билиш қобилияти →
фанни ўқув курси ҳажмидагина эмас, балки анча кенг ва чуқуррок билади, ўз фани сохасидаги кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради, материални мукаммал билади, унга ниҳоятда қизиқади, илмий тадқиқот ишларини ҳам бажаради,
Кузатувчанлик кобилияти →
ўқувчи шахсини ва унинг вактинчалик рухий ҳолатларини тушуна билиш билан боғлиқ бўлган психологик кузатувчанлик. Бундай ўқитувчи кичкинагина аломатлар, унча катта бўлмаган ташқи белгилар асосида ўқувчининг руҳиятндаги кўз илғамас ўзгаришларни ҳам фахмлаб,
Тушунтира олиш кобилияти →
ўқув материалини ўқувчиларга тушунарли қилиб баён эта олиш, ўқувчиларда мустақил равишда тўғри фикрлашга қизиқиш уйғота билиш. Ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, кийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаник нарсани тушунарли к
Адаптация – шахснинг нимагадир маслашиши.
Альтруизм – бошқалар фаровонлиги ҳақида беғараз ғамхўрлик қилиш, бошқалар учун ўз шахсий манфаатларидан воз кечишга тайѐргарлик.
Антропология – инсон ҳаѐт фаолияти тарихий, этноруҳий и ижтимоий-иқтисодий шароитларининг ўзига хос томонларини акс эттирувчи фикрлаш фаолияти тарихи.
Аҳлоқ – кишиларнинг биргаликдаги ҳаѐт фаолиятини ижтимоий-зарурий бошқарувчи, хулқ-атворининг ички моҳияти.
Аҳлоқий соғломлик – инсонларнинг (ѐки шахснинг) маънавий ҳолати, бу улар дунѐқарашининг, ҳиссиѐт ва олатларининг етуглигини ижтимоий тан олинишидан тавсифланади.
Аҳлоқий барқарорлик – мулоқотда ўз аҳлоқий ҳимояланганлигидан шахсий қаноатланиш, ўзаро аҳлоқий тушунишлик.
Ахборотни тушунтириш ва бериш – тадбирлар ва ғояларни очиқ муқокама қилиш ходимлар га ислоҳотларнинг зарурлигини улар амалга оширилгунча тушуниб етишга ѐрдам беради. Бунда ахборот беришнинг турли усулларидан, масалан, яккама-якка суҳбатлар, жамоа олдида сўзга чиқиш, тушунтириш, рисолаларини тарқатиш ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |